Anonymous


Download 372.88 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/8
Sana03.10.2023
Hajmi372.88 Kb.
#1690953
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Oybek. Qutlugʻ qon (III- qism)

Ўн учинчи боб
I
Жондор вагончиникида «базми Жамшидий» қурганлар кечга яқин мастликдан ўликдай чўзилиб қолишган эди. 
Тантибонвачча ярим кечада кўзини очди, хумдай оғир бошида қаттиқ оғриқ сезди. Томоқ қақраганликдан, 
ўқчиб-ўқчиб ўрнидан базўр турди. Гандираклаб юрар экан, уй ўртасида қотиб ётган Жондорбойга қоқилиб 
йиқилдн. Ўзиними, бошқаними сўка-сўка уйга жўнади. 
Уйида бир чойнак аччиқ совуқ чойни симириб, пешанасини панжаси билан сиқаркан, кечқурун Гулнорга 
боришга вагончи билан аҳд қилишганлиги ёдига тушди: «Ҳа, қушим қафасда, эртага борармиз, ўзи ҳам ювош 
бўлиб қолса керак», деб ўйлади. 
Эртаси атроф қораяркан, Жондор вагончини ўз пинжига олиб «суҳбат»га жўнади. 
Остонада Қора Аҳмаднинг гавдаси қорайди. 
— Келинглар, акалар!— Қора Аҳмад кўришмоқ учун қўлини чўзди, лекин улар қоронғида буни сезишмади. 
— Биз сеникига меҳмон бўлиб келдик. Бу киши дўстим Жондор вагончи,— деди Тантибойвачча. 
— Жуда соз,— пўнғиллади-да, Қора Аҳмад жим тураверди. Тантибойвачча унга яқинлашиб шивирлади: 
— Қиз билан кўнгил очиш учун келдик, Қорам. Санга ўргатгулик гап йўқ-ку. 
— Бир ҳангама-де, полвон йигит!— дўстининг сўзини қувватлади Жондор вагончи. 
Қора Аҳмад жаҳл билан деди: 
— Бу ер ундоқ эмас-ку, бойвачча акалар! Бизга нимани буюрган эдинглар? Қизни олиб қочиш, ҳам бир қанча 
вақт исини чиқармай сақлаш, шундайми? 
— Шундай. Хўш, гапим қаттиқ тегдими санга? Ундай бўлса... 
— Пўскалласини айтайми,— Тантининг сўзини кесди Қора Аҳмад,— ман қизни сақлай олмадим. Кеча 
қўлимдан учди у. Билмайман, ҳозир қайси боғда, қайси тоғда... 
Тантибойваччанииг юраги зир этиб кетди. Асабийланиб, ўзгарган товуш билан бобиллади: 
— Алжирама, Аҳмад, тўғри сўзла. Дев пойлаган тилсимдан уни қайси мард олиб кетади! Яна ман санга, эҳтиёт 
бўл, ишнинг таги нозик демаганмидим? Бе... 
— Ишонмасангиз, кириб ахтаринг,— деди дағаллик билан Қора Аҳмад,— бошқа гумонингиз бўлса, ахир бир 
кун учини билиб қоларсиз... 
Тантининг нафаси ичига тушди. Пешанасини қашиди. Жондорга тикилиб бир нима демоқчи бўлди, аммо сўз 
тополмади. Ғазабланиб Қора Аҳмаддан сўради: 
— Ким экан у санга бас келган йигит? 
— Бир йигит-да,— Қора Аҳмад Йўлчини таърифлашни нечундир истамасдан, давом этди сўзида,— мазмуни, 
иккови илгаридан дон олишиб юрган экан.— Қора Аҳмад кеча у йигит билан анча олишганини айтса-да
енгилгани тўғрисида. йигитнинг кучи тўғрисида ҳеч нима демади. (Булар билан қоронғида сўзлашганига 
ичидан севинди. Акс ҳолда, кўкариб шишган башараси чапанининг иззат-нафсини сўндирган бўлар эди!) 
Ортиқча шов-шув кўтарилса, жавобгарликка тортилиб, қамалишдан қўрққанлигини ва шу сабабдан иложсиз 
қолганини баҳона қилди. Тантибойвачча жаҳлдан қалтиради. Биринчидан, ишнинг туби очилишидан ваҳимага 
тушди; иккинчидан, Жондор вагончи каби дўстини ғоят қувонтирган «ажойиб тансиқ ўтириш» ваъдасининг 
бундай пуч, бундай ишкал бўлиб чиққанлигидан уялди. Қизни олиб қочганда эҳтиётсизликда, бўшангликда 
Қора Аҳмадни айблади. Койиди. Аммо ишни бажаришдан аввал, бирмунча нақд ақчани санаб олган Қора 
Аҳмад, энди бойваччадан тап тортмади, чапанича дағаллик ва киноя билан жавоб қайтарди: 
— Бойвачча ака, бундақа ишни буюрманг, буюрсангиз агар, кетидан пачаваси чиқмаслиги учун, дўппини ерга 
қўйиб хўп ўйлаб кўринг олдин... Биз чумчуқнинг инига қўл тиқмадик, қўрғондай ҳовлидан бутун бошли 
одамни олиб чиқдик, шундай шаҳри азимда аравада келтирдик. Айб сизларда, кўзни лўқ қилиб, тилни соқов 
қилмагансизлар... 
Қора Аҳамаднинг сўзлари Тантибойваччага қаттиқ тўқинди. У билан хайрлашмасдан, вагончининг орқасидан 
секингина жўнади. Йўлда икки дўст «чурқ» этишмади. Вагончи совуққина хайрлашиб, ўз маҳалласига


Oybek. Qutlugqon (III- qism) / Kiril
18
қайриларкан, Тантибойвачча бир муддат қоронғи кўча ўртасида туриб қолди. Папиросни тутатиб: «Қиз билан
дон олишган йигит ким? Пардани ким очди?» деган саволларга жавоб тополмай, Салимбойваччаникига
югурди.
II
Эрталаб Шоқосим бир парча эски қоғозга ўралган хушбўй, қандайдир, бир ўсимликнинг қовжироқ гулини 
келтириб, қайноқ сувда эзиб қизга ичиришни буюрган эди. Йўлчи бу дорини икки марта тайёрлаб берди. Кечга 
яқин Гулнорнинг руҳи анча енгиллашди, иссиғи озайди, нафас олиши ҳам аста-аста дурустлашди. Шоқосим 
қаердадир пишириб берган серқатиқ хўрда ошдан у ярим коса ичди. Унинг юзига яна табассум ёйилди. Йўлчи 
билан суҳбатлашиб ётди. Икки севгувчи қалбнинг орзулари, ўйлари, қарашлари ҳар масалада ғоят мос келар, 
уларнинг севги ва садоқатларини яна кучлироқ алангалатар эди. Гулнор ўзида зарра қадар куч сезмаса ҳам, 
хавф-хатардан қутулиш учун бу кеча, бу ерни, албатта, тарк қилиш зарурлигини уқтирди. Бунга узил-кесил 
қарор қилишгач, Шоқосимни ишдан узиб, хўжайиндан гап тегдирмаслик учун, арава-улов ахтариш ва мумкин 
бўлса, Қоратойга учрашишга Йўлчи ўзи бормоқчи бўлди. Гулнор эътироз қилмади. Лекин, уни кузатаркан, 
«узоқ юрманг, эҳтиёт бўлинг» деб ялинди. 
Йўлчи эртасига Қоратойга учрашгани Шоқосимни юбормай, ўзи кетди. 
Йўлчининг кетганига бир соат қадар бўлган эди. Гулнор кўркам сочларини тузатиб, шамдан кўзини олмай, 
аллақандай сирли, лекин руҳни тўлқинлатмай, балки унга ором берувчи, чиройли туш каби енгил ва тотли 
кечинмаларга, ўйларга берилиб ўтирди. Эшик тўсатдан қаттиқ итарилди. Узоқда Шоқосимнинг ким биландир 
хириллашгани эшитилди, Гулнор «эҳ» деб бошини деворга уриб олди, бир онда вужудини титроқ босди, 
нафаси кесилиб, кўз олди қорайди. Ташқарида энди кучайган товушлар унинг қулоғига маъносиз бир 
ғувиллаш бўлиб етди. 
— Оч эшикни! 
Эшик қарсиллаб, ҳалиги хитоб бир неча марта такрорлангандан сўнг, Гулнор қуруқ, титроқ лаблари билан 
ғайри шуурий равишда: «Нима, кимсиз?» дея билди, аммо у турган жойдан қимирлашга ожиз қолди. 
— Ман, ман! Дардингда куйган дадангман! Гулнор ўз дадасининг товушини базўр айира билди. 
Кучли саросима билан ялинди: 
— Дадамми? Дадажон, Йўлчи келсин, кейин... Эшик орқасида бирдан жимжитлик сезилди. Ғам, қўрқув 
титроғи билан эзилган Гулнор кўрпага ўралиб ўйлади: «Нега кеча қочмадим? Йўлчини кўчада ёқалаган 
бўлсалар керак, нега анов бойваччаларни, анов муттаҳамларни бўғмайдилар? Менда нима гуноҳ, Йўлчида 
нима гуноҳ? Айбимиз, гуноҳнмиз муҳббати мизми?» 
— Очинг, қизим!—бирдан ёт эркак овози эшитилди.— Йўлчини ҳам чақирамиз. Дадангиз сиз билан икки оғиз 
сўзлашиб, фикрингизни билмоқчи. Ақлли, номусли қиз ўз дадасининг сўзини ҳеч вақт қайтармайди. Агар 
сўзга қулоқ солмасангиз, ойим қиз, у вақтда дадангиз эшикни бир тепади-да, киради. Бу яхши бўладими? йўқ! 
— Қизим, даданг, энанг ҳасратингда куйиб битди. Бизни ўлдиришга қасд қилганмисан? Гапир!— Йиғи аралаш 
сўзлади Ёрмат. 
Бу сўз Гулнорга қаттиқ таъсир кўрсатди. Кўз ёшлари беихтиёр қуюлиб кетди. У ўрнидан турди, мажолсиз 
оёқлари билан базўр юриб, эшикнинг занжирини туширди, яна калавланиб ўз жойига ўтирди. Ёрмат кириб 
эшикни ёпди. Қизининг олдига тиз чўкиб, юзига тикилди, пешанасидан аста силади. Кўз ёшлари ҳасратдан 
бужмайган юзларидан ва соқолларидан мўл-мўл оқаверди. Ҳалқумини бўғган йиғидан қийналиб базўр 
гапирди: 
— Алҳамдулилло, кўрдим, тирик экансан, ноқобил болам. Афтингга қара, ўша Гулнормисан, таниб бўлмайди! 
— Кеча оғриб қолдим, дада,— бошини қуйи солган ҳолда жавоб берди Гулнор. 
— Ўша ҳароми Йўлчи туфайлидан шунча азоб чекасанмн, қизим? Қани у ҳароми, қани жувонмарг? Ўхшатиб 
жазосини берай ҳали ман уни... 
— Шошманг, дада,— Гулнор унинг сўзини кесиб қичқирди,— нега Йўлчига жазо берасиз, унда ҳеч гуноҳ йўқ. 
Унга раҳмат денг. У мани ўлимдаи қутқарди. Мард экансиз, бонваччаларга жазо беринг, уларни шарманда


Oybek. Qutlugqon (III- qism) / Kiril
19
қилинг! 
— Ахир, ким сани йўлдан адаштирди, ким сани бу ҳолга солди? У эмасми!—қўлини пахса қилиб қичқирди 
Ёрмат. 
Нақ шу вақтда ташқаридан ёт эркак овози янгради: — Ёрмат, ман кирмоқчиман! 
— Пана бўл!— қизига буюрди Ёрмат. 
Гулнор кўрпанинг бир чеккасини бошига тортиб яширинди. 
Олимхон эллик боши ҳужрага кирди, жирканган назар билан у ҳужрадаги нарсаларни кўздан кечириб, 
Гулнордан пастда, деворга суялиб чўққайди. Кейин сип-силлиқ соқолини силаб, хўмрайди. 
— Ёрмат, бу ерда сўзни чувалтирма. Қизингни авраб уйдан қочирган одам Йўлчи шайтон экани маълум бўлди. 
Энди маслаҳат шуки, қизингни етаклаб, тезроқ уйингга жўна. Йўлчи мендан қочиб қутулолмайди. Унинг 
жазосини сан эмас, ман бераман!.. Туринг, қизим,— эллик бошининг товуши бирдан мулойимлашди,— 
ота-онанинг бошини букманг. Ёшликдан, қисқа ўйлаганликдан у бечораларни анча ташвишга солдингиз. Биз 
бу галча кечирамиз. Уйга боринг, ота-она оёғига бош қўйинг, улардан розилик олинг! 
— Тайёрлан, қизим. Санга юрт отаси эллик бошимиз гапирадилар. Эл орасида мани шарманда қилма, ёлғиз 
қизимсан, аяб турибман...— кейинги сўзларни Ёрмат зарда билан айтди. 
Гулнор бу ёт кишининг эллик боши эканини билгач, ғазаби шиддатланди. Унинг олдида ҳамма гапни очиб 
ташлаб, Йўлчини оқлашга жазм қилди. Нафасини ростлаб, кўрпа орасидан: 
— Эллик боши сизми?—деди пичинг билан жўрттага Гулнор,— икки оғиз арзимни эшитасизми? 
— Гапиринг,— истамасдан жавоб берди Олимхон. Гулнор ҳамма ўтган воқеани ҳаяжон билан, лекин дадил 
сўзлаб, ҳали битиргани йўқ эди, Ёрмат ўрнидан сачраб туриб қичқирди: 
— Ростми? Ман у бойваччаларга нима ёмонлик қилибман! Ман ҳали... 
— Жим!— кўзларини Ёрматга олайтириб қичқирди эллик боши.— Хумкалла! Шариат йўлидан тойган 
қизнинг сўзига ишонасанми? Бари ҳийла, бари айёрлик, макр! Юртнинг энг обрўли одамлари бўлган Салим, 
Тантибойваччаларга бўҳтон ағдаришга йўл қўймайман. Чунки улар олижаноб одамлар, уларнинг дилида 
тариқча доғ йўқ. Биламан, анов ўғри йигитлар — Йўлчининг шериклари бўлади. Бойваччалар нима сабабдан 
қиз қочирадилар, уларга бундан нима фойда? Бўҳтоннинг ҳам эпи бўлади-да! 
— Ёлғон!— жаҳл билан қичқирди Гулиор,— Йўлчи ҳеч гуноҳкор эмас, тақсир. Мани қутқаргандан кейин, 
қаерга борасиз, деб мандан сўради. Уйга қайтмайман, бошқа ерга борамиз, дедим. У мани шу жойга келтирди. 
Биз бирга тирикчилик қилишга аҳд қилганмиз, буни ҳеч кимдан яширмайман. 
Эллик боши қовоғини солиб, бир оз ўйлади, қизнинг иродасини синдириш учун дўқ, таҳдидни кучайтиришдан 
бошқа чора тополмади: 
— Қизим,— Гулнорга мурожаат қилди у,— яхшиликча уйга жўнайсизми, йўқми? 
— Бормайман, Сизлар топган эрга тегмайман, ундан кўра ўлим яхши манга,— қагьий жавоб берди Гулнор. 
— Шариатимизни оёқ остига олиб тепманг,— бўғилиб гапирди эллик боши,— ман сизни аяб турибман, 
сўзимни тингламасангиз, халқ орасида сизни тошбўрон қилдираман. Бошқа қизларимизга, покиза 
аёлларимизга ибрат бўлсин. Шариатимизнинг буйруғи ҳам шу. Ўзбошимча қизга марҳамат йўқ! 
— Майли!—деб қичқирди Гулнор. 
— Ёрмат, одаммисан, отамисан!— деб бақирди эллик боши,— ўл, кесак! Елкага орт қизингни!—деди-да, ўзи 
ташқарига чиқиб, эшикни «қарс» ёпди, ҳовли ўртасида нотинчланиб юра бошлади, кўчага ҳам бир-икки 
топқир чиқиб келди. Сўнгра, Парпи ёғчи билан бир четда қаққайиб шивирлашди. Ҳужра эшиги очилди. Ёрмат 
қизни сургабми, қўлтиқлабми, олиб чиқди, қиз нима ёпинганини Олимхон қоронғида кўрмади. Фақат қиз, 
кимнидир қарғар, «ўлдиринглар!» деб ҳўнг-ҳўнг йиғлар эди. Улар қоронғида кўздан йўқолгач, эллик боши 
бирдан ғолиб, кибрли вазият олди ва Парпихўжа ёғчига сўзлади: 
— Кўрдингизми, ноқобил фарзанд. Ман уни юртнинг катта бойига унаштирсам, нодон қиз бир ялангоёқ билан 
қочибди, кулиб турган бахтига юзни тескари буриш — бу қандай нонкўрлик! Раҳмат сизга, мусулмон комил 
одам экансиз. Биз қайдан билар эдик, бошлари оққан томонга қочарди кетарди. Лекин гап шу ерда қолсин, 
дурустми?— Эллик боши қоронғи кўчага чиқди. Парпихўжа ёғчи унинг пинжига тиқилиб, анча ергача


Oybek. Qutlugqon (III- qism) / Kiril
20
секин-секин сўзлаб борди: 
— Маҳалламнинг бирмунча обрўли одамиман, Олимхон ака. Алҳамдулилло, шу вақтгача номимга доғ 
тегдирган эмасман. Уйимга қиз қочириб келишга кимнинг ҳадди бор? Бунга чидаб бўладими? Алҳамдулилло, 
мусулмонман. Сезган замон тепа сочим тикка бўлди. Ман Йўлчини дуруст йигит деб ўйлардим. Бойнинг 
молларига кунжара оларди, ҳалиги хизматкорларим билан оғайни эди. Энди билсам, кўп ахлоқсиз йигит экан 
Йўлчи жувонмарг. Қандай пайқадинг, дейсизми? Буниси қизиқ. Кеча хуфтондан қайтсам, ҳужра эшиги 
тирқичидан ёруғ кўринди. Ҳалиги ҳўкизим жувозхонада. Ия дедим, секин бориб қулоқ солдим. Аёл овози... 
ғалати гаплар. Тирқичдан мўраладим; Йўлчи ҳам етук бир қиз. Яна қулоқ солдим. Ҳамма сир манга аён бўлди. 
Қиз Ёрматники! Кечаси билан яширин пойладим. Кейин қиз нотоб бўлиб қолди, бундан ҳам хабарим бор... 
Ёрмат эски мижозим ҳам чин мусулмон одам. Камбағал бўлса ҳам, инсофи бор, ақли бор, номуси бор. Қанча 
йил мандан кунжара олди. Дарров унга хабар бермоқчи бўлдим. Лекин, яна ўйлаб, арқонни узун ташлаб қўяй, 
дедим. Бугун кундуз хабар бердим. Аммо кун қорайганда кел, ман уйдаман, ҳовлиқмасанг бўлади, дедим. 
Нимага? Куппа-кундузи эшигимда ғалва зўраймасин дедим, тўғрими?.. Ҳа, баракалла. Мана иш силлиқ чиқди. 
Ҳароми Йўлчи бўлганда эди, бир тўполон ясарди аниқ... 
Парпихўжа ёғчи пайлоқчилик, чақимчилик ишининг муваффақиятидан ғурурланиб, кўз учи, қулоғи билан 
тўплаган маълумотини сўзлаб бораркан, эллик боши уни тўхтатди. 
— Хайр, раҳмат,— қадамини тезлатди. 
У тўғри келиб Мирзакаримбойга йўлиқди. Қиз бир ўртоғиникига ўйнагани бориб, у ердан бир оз 
учиниб-қоқиниб келгани учун, никоҳни яна уч-тўрт кун кейинга суришга тўғри келганини сўзлади, 
Завқ-сафони тезроқ тотишга интилган Мирзакаримбой эътироз қилса ҳам, ниҳоят, қабулга мажбур бўлди. 
Олимхон қизнинг сарпасини эртагаёқ Ёрматникига чиқаришни таъкидлади. Бой уни бир оз ҳангамалашиб 
ўтиришга қистаса ҳам, бир ишни баҳона қилиб кўчага чиқди. Чунки Ёрматга баъзи гапларни уқтиришни 
истади: жумладан, қизнинг бойваччалар ҳақида сўзлаганларини тамом маъносиз, «уйдирма гаплар» эканини 
исбот қилиш ва қизни қандай асраш тўғрисида баъзи чоралар кўрсатишни лозим топди. Бундан бошқа, ўз 
қўлига қўндирган чиройли қиздан айрилган Йўлчи аччиқланиб, маҳаллада бирон тўполон кўтармаслиги учун, 
агар унинг қораси кўринса, тезда бир чора кўриш учун, кўчада юришни зарур билди, Бойнинг дарвозаси 
олдида у ёқ-бу ёққа юриб, Ёрматга қандай исбот қилишни ўйларкан, бойнинг йўлагида оёқ товуши эшитилиб, 
одам кўлкаси чиқди. 
— Салимжонми?—деди астагина Олимхон. 
— Йўқ, ман. 
Эллик боши Тантибойвачча билан учрашганига севинди. Дарров унинг қўлтиғига кириб, бир неча қадам нари 
олиб бориб, тўхтади. 
— Келинимиз топилди, иним Мирисҳоқ,— деди шивирлаб эллик боши. 
Тантибойваччанинг нафаси ичига тушиб кетди, лекин бу ўнғайсиз, чатоқ аҳволдан қутулиш учун яна ўзини 
билмасликка солди ва секингина деди: 
— Қаерда экан у дайди қиз? 
— Бойвачча,— киноя билан кулиб шивирлади эллик боши,— тўғрисини айтаими, сизлар бу ишни эплай 
олмадинглар. Бундай ишга, бениҳоят уқув, чапдастлик, хўш, яна муҳокама ва моҳирлик керак. Энди 
Салимжонга кириб айтинг, бундай ишдан қўлини тийсин! Бу бир, сўнгра ҳовлиқмасин, хафа бўлмасин. Биз бу 
тўғрида «чурқ» этиб оғиз очмаймиз. Айбни кимга ўтказишни биламиз. Аммо манинг яхшилигимни унутмасин. 
Бу ахир ёмон гап... 
Тантибойвачча индамай қолди. Папиросни лабига қистириб, бир қанча гугуртни чақа-чақа базўр ёндирди. 
Гугурт оловида эллик боши унинг юзидаги саросимани, титроқни кўриб, заҳарханда қилди. Бойваччаларнинг 
тузоғидан қизни Йўлчи илиб кетганлиги ва бошқаларни айтишни, ўз мантиқига кўра, лозим топмади. 
Таитибойваччанинг бу ҳақдаги саволларига «бир чаққон йигит» деб жавоб берди. 
— Олимхон ака,— деди ялинган товуш билан Танти,— Салим ўз дадаси билан ҳазиллашмоқчи бўлди. Ман 
ҳам, тўғриси, бу ҳазилни маъқул кўрдим. Худо ҳаққи, бу нарса ҳазил эди. Аммо бир оз қўпол ҳазил бўлиб


Oybek. Qutlugqon (III- qism) / Kiril
21
чиқди. Салимни қизартиш яхши эмас. Сўзингизда туринг... 
— Яхшилигимни унутмасин, сўз битта!— деб эллик боши Тантининг қўлини қисди.

Download 372.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling