8. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Мижоз қуйидаги ҳуқуқларга эга:
8.1. Микроқарз ажратиш Шартномаси билан ўрнатилган муддатдан илгари, ҳар
қандай вақт, жарима санкцияларисиз Микроқарзни сўндиришга.
8.2. Пул маблағларини олгунгача даврда Шартномани тузгандан кейин Микроқарзни
олишдан бепул асосда воз кечиш.
8.3. Микроқарз бўйича гаровда бўлган Микроқарзни таъминотидаги депозитининг
(омонатининг, агар у мавжуд бўлса) маблағларини, депозитни (омонатни) амал қилиш
муддатига боғлиқ бўлмаган ҳолда микроқарзни сўндиришга йўналтириш. Бунда, агар
Мижоз шартномада кўрсатилган (омонат) муддати якунлангунга қадар Микроқарз бўйича
гаровда бўлган муддатли депозити (омонати) маблағларини Микроқарзни қайтаришга
йўналтириш истагида бўлса, у депозитни (омонатни) қайтаришнинг тахминий санасигача
камида бир ой олдин бу ҳақда банкни хабардор қилиши керак.
8.4. Микроқарз ажратиш Шартномаси амал қилиш даврида бир ойда бир марта бир
иш куни давомида бепул асосда ёзма шаклда қуйидаги маълумотларни олишга:
− Микроқарз бўйича тўланган пул маблағларининг суммаси ҳақида;
− асосий қарзнинг қолдиғи ҳақида;
− навбатдаги тўловлар миқдори, таркиби ва муддатлари ҳақида (тўловлар жадвали);
− муддати ўтган қарздорлик миқдори ва таркиби ҳақида;
− келиб тушувчи пул маблағларининг Микроқарз бўйича қарздорликни сўндиришга
йўналтириш ҳақида.
Мижоз шундай турдаги ҳужжатлар билан алмашиш МБХ воситалари билан электрон
шаклда амалга оширилиш шартини қабул қилади, улар қоғоз ташувчисидаги ҳужжатга
тенглаштирилади ва улар билан бир хил юридик кучга эга бўлади.
8.5. Микроқарз ажратиш Шартномасини тузиш санасидан 14 (ўн тўрт) кун давомида
Микроқарзни олиш. Ушбу муддат ичида Микроқарз ишлатилмаса банк хохишига кўра
Микроқарзнинг ишлатилмаган қисми ажратилмайди.
8.6. Универсал шартнома ва Амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |