Antenna oraliq 20 talik


Download 1.39 Mb.
bet2/2
Sana06.04.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1333365
1   2
Bog'liq
antenna oraliq 20 talik

Биржинсли ёки суст нобиржинс муҳитда тўғри чизиқ ёки шунга яқин траектория бўйича тарқалувчи радиотўлқинлар эркин тарқалувчи ёки тўғри чизиқли тўлқинлар деб аталади.

8.Er atmosferasining tuzilishi


Атмосфера – бу ерни ўраб олган ва уни айланма харакатида қатнашувчи газсимон қобиқдир. Атмосферанинг ташқи қисми ернинг магнит майдони билан қамраб олинган зарядланган заррачалардан иборат. Атмосферанинг ташқи чегараси масофаси ўзгариб туради ва магнит майдони тинч холатида ернинг икки-уч радиусига тенг баландликда, кучли магнит ғалаёнларида эса (магнит бўронларида) ернинг йигирма радиусигача бўлган масофада жойлашади. (Ер радиуси а=6370 км). Радиотўлқинларнинг тарқалишига асосан, атмосферанинг 1000 км гача бўлган қисми таъсир қўрсатади. Радиотўлқинлар тарқалиш шартларини бахолашда ер атмосферасини уч қисмга бўлиб ўрганилади. Булар тропосфера, стратосфера ва ионосферадир.


9.Troposfera. Ta’rifi, parametrlari.
Тропосфера - бу ер атмосферасининг энг қуйи қатлами бўлиб, қутбий кенгликда 8-10 км, ўрта кенгликда 10-12 км, тропикларда эса 1618 км баландликгача жойлашади. Тропосферада бутун хаво массасининг 4/5 қисми тўпланган.
Тропосфера атмосферанинг энг қуйи қатлами бўлиб, жами атмосферадаги ҳаво массасининг 4/5 қисми тропосферада жамланган.
Тропосферанинг асоий парамертлари: Ҳарорат,босим намлик

10.Ionosfera. Ta’rifi, parametrlari


Ионосферада, яъни, 50…60 км дан баландда нейтрал заррачалардан ташқари эркин заррачалар: электронлар, мусбат ва манфий ионлар бор. Ионосфера электрик хоссасига кўра нейтралдир, чунки мусбат ва манфий зарядланган заррачалар миқдори тенг. Бундай қатламлар плазмага хос ва бунда ионосфера плазмаси хақида сўз юритиш мумкин.
Ионосферада радиотўлқинларнинг тарқалишига кичик масса ва инерцияга эга бўлган эркин электронлар кўпроқ таъсир кўрсатади. Ионосфера плазмасининг асосий параметрлари қуйидагилар: электронлар концентрацияси (зичлиги) Ne (1/м3) ва оғир заррачалардан (мусбат ионлар, нейтрал молекулалар ва атомлардан) иборат электронларнинг самарали ўзаро тўқнашиш частоталари γсам (1/s).

11.Refraksiya deb nimaga aytiladi? Turlari va chizmalari


Амосферанинг диэлектрик сингдирувчанлиги баландлик ўзгариши билан бир текис ўзгаради. Бундай мухитда тарқалаётган радиотўлқиннинг траекторияси текис эгрилашади. Бу жараён – рефракция деб аталади.
Атмосферанинг турли баландликларида тўлқиннинг тарқалиш тезлиги турлича бўлади. Шунинг учун ҳам, тўлқин фронтининг элементлари (турли бўлаклари) бир- биридан фарқ қилувчи тезликлар билан тарқалади ва бу рефракция ходисасини юзага келтиради, яъни, тарқалиш жараёнида тўлқин фронти бурилади.

12.Ko’tarilgan antenna deb nimaga aytiladi? Past joylashtirilgan antenna deb nimaga aytiladi?


Кўтарилган антенна деб, кўтарилиш баландлиги тўлқин узунлигидан бир неча маротаба катта бўлган h>>λ, ҳамда нурлатмайдиган фидер орқали озиқланадиган антеннага айтилади.
Юқоридаги шартлардан бирортаси бажарилмаса, бундай антенналар паст жойлаштирилган антенналар деб аталади.

13.ST deb qanday qurilmaga aytiladi? Chizmasini chizing. E va H tekislikdagi l/λ munosabati uchun tok taqsimotini va YD sini keltiring.


Энг содда симметрик тебратгич (СТ) иккита бир хилдаги ўтказгичдан иборат бўлиб, уларнинг бир учи манба орқали энергия билан таъминланади.





14.Aktiv vibrator, reflektor va direktor deb nimaga aytiladi?
Директорли антенна битта актив тебратгич (фидер билан уланувчи тебратгич шундай номланади) ва бир нечта пассив тебратгичлардан ташкил топган (бу тебратгичлар манбага уланмайди, шу сабабли шундай номланади). Пассив тебратгич актив тебратгичнинг электромагнит майдони орқали қўзғатилади. Актив тебратгич сифатида илмоқсимон шунтли тебратгичлардан фойданилади.
Нурлатишни кучайтириб, олдинги тебраткичга томон йўналтириб берувчи ва қарама-қарши томондаги нурланишни сусайтирувчи тебраткич – рефлектор (қайтарувчи) деб аталади. Тебраткичнинг рефлекторловчи ҳаракати тўлиқ бўлиши учун (d=λ/4), ҳар иккала тебраткичлардаги токлар қиймат жиҳатидан тенг бўлиши шарт (q=1), рефлектордаги ток эса иккинчи боғлиқ тебраткичдаги токдан 900 илгарилаб кетиши керак
Иккинчи тебраткич томон йўналтирилган нурланишни сусайтириб, қарама-қарши томондаги нурланишни кучайтириб берувчи тебраткич – директор (йўналтирувчи) деб аталади. Идеал ҳолатда директор: q=1; φ=-π/2 режимида ишлаши керак. Ҳар иккала ҳолатда ҳам майдон кучланганлиги қўзғатилган ток фазаси ортда қолаѐтган томонга қараб ортиб
боради.

15.Antenna panjaralari nima maqsadda hosil qilinadi?


Tor yo’nalganlik diagrammasi (YD) va yuqori foydalishi ish koeffisientini (FIK) ga ega radio uzatkichni hosil qilish uchun ko’p sonli tebratkichlardan tashkil topgan antenna panjarasidan foydalaniladi.

16.Ko’ndalang va bo’ylama nurlatuvchi antenna panjarasini chizing.






Ko’ndalang


Bo’ylama

17.MAT direktorli antennasini chizmasini chizing


18.MAT Logoperiodik antenna chizmasini chizing. Parametrlarini ko’rsating.

ЛПА ўхшаш тебратгичлардан ташкил топган бўлиб, уларнинг ўлчамлари ва характеристикалари α ва τ параметрлар орқали ифодаланади; τ - таркибнинг ўлчовсиз даври, τ=.l1/l2.=.l3/l.4=… =.ln-1/lw; l – n-чи тебратгичли елка узунлиги.
Антеннанинг актив соҳасига турли хилдаги елка узунлиги l=0,25λ тенг бўлган тебраткичлар киради (ундан оқиб ўтувчи ток максимал қийматга эга бўлади). Уларнинг қушни тебраткичларидан оқиб ўтаѐтган ток эса реактив қаршилик ҳисобига кам бўлади. Шундай қилиб, актив зонага қуйидагилар киради: резонансли тебраткич 2-3 директорлар ва 1 рефлектор λ камайиши натижасида актив зона кичик тебраткичлар тарафига силжийди; λ ортганда эса узун тебраткичлар тарафига силжийди.

19.MAT Parabolik antenna chizmasini chizing. Parametrlarini ko’rsating


Параболик антенна (кўзгули ѐки рефлекторли) деб, бирламчи нурлатувчи ҳосил қилган йўналтирилмаган электромагнит тўлқинларни ўткир йўналган тўлқинларга айлантириб берувчи қурилмага айтилади.


Кўзгули параболик антенна парабола айланмаси шаклида тайѐрланган металл сиртдан ва парабола фокусида жойлашган антенна - нурлатгичдан ташкил топган.

Параболик антеннанинг z - ўқига перпендикуляр бўлган ихтиѐрий текислик унинг ѐйилиш текислиги деб аталади ва қўзғатилган сиртга синфаз бўлади.
Шундай қилиб, параболик антенна нуқтавий манбадаги сферик тўлқинни ясси тўлқинга айлантириб беради. Реал нурлатувчи нуқтавий бўлмайди. Бироқ, нурлатувчининг фаза маркази параболанинг фокуси билан мос тушса, парабола фокусида жойлашган нурлатувчини нуқтавий манба деб ҳисоблаш мумкин .


20.MAT Antenna panjara chizmasini chizing. Turlarini ko’rsating.
Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling