Антибиотикларнинг классификацияси Пеницилинлар гурухи антибиотиклари фармакологияси


Download 41.46 Kb.
bet1/9
Sana21.04.2023
Hajmi41.46 Kb.
#1375032
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Антибиотиклар


Антибиотиклар
Режа:

  1. Антибиотикларнинг классификацияси

  2. Пеницилинлар гурухи антибиотиклари фармакологияси

  3. Цефалоспоринлар ва макролидлар фармакологик хусусиятлари

  4. Тетрациклин гурухи, левомицетинлар фармакологияси

  5. Аминогликозидлар гурухи ва бошка антибиотик моддаларнинг фармакологик хусусиятлари

Антибиотиклар турли микроорганизмларнинг купайиши ва усиши давомида хосил буладиган, кимёвий тузилиши буйича мураккаб биологик фаол моддалар. Микроорганизмлар орасидаги биологик жараён антибиоз (бир-бирига карамакаршилик) антибиотиклар хисобига бажарилади. Улар микроорганизмларнинг хар хил турлари, масалан, замбуруглар, актиномицетлар, бактериялар томонидан ишлаб чикарилади, бошка микроорганизмларнинг усишини, купайишини тухтатади. Хозирги вактда усимликлардан ва синтетик йул билан олинган антибиотиклар мавжуд.
Умуман олганда антибиотиклар тиббиёт амалиётида кенг, куп ва самарали ишлатиладиган препаратлардан хисобланади. Чунки улар кимётерапевтик воситалар орасида бир канча устунликка эга. Масалан, сульфаниламидларга караганда антибиотиклар микроорганизмларга карши таъсир спектрининг кенглиги ва кучлилиги, тана учун кам захарлилиги билан афзалрок. Уларнинг купчилиги парентерал йул билан юборилади.
Антибиотикларнинг асосий фармакологик хоссаси улар купчилик микроорганизмларга (граммусбат ва грамманфий кокклар, бактериялар, бациллалар, вируслар, замбуруглар, риккетсий ва бошкалар) танлаб бактериостатик (тетрациклин, левомицетин, олеандомицин ва бошкалар), айримлари эса бактерицид (пенициллин, стрептомицин, полимиксинлар) таъсир курсатишида ифодаланади. Ушбу таъсир хамма микроорганизмлар учун хос булмай, хар бир антибиотикнинг узига хос антибактериал таъсир этиш спектрига боглик. Бошкача килиб айтганда, муайян антибиотикка нисбатан хамма микроорганизмларнинг сезувчанлиги хар хил (расм).
Антибиотиклар микроорганизмларга карши таъсир этувчи кучли кимётерапевтик препаратлар хисобланиб, асосан микрооргнизмлардан, хайвонлар ва усимликлардан (могор замбуругларидан) олинади.
Микроорганизмга карши таъсирига кура 2 гурухга булинади:

  1. Бактерицид хусусиятли (пенициллинлар, цефалоспоринлар, аминогликозидлар, полимиксинлар)

  2. Бактериостатик хусусиятли (тетерациклин, левомицетин, рифампицин)

Бундан ташкари микробларга карши таъсир механизмига кура куйидаги гурухларга булинади:

Download 41.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling