Анвар Обиджон Beta
Download 57 Kb.
|
Анвар Обиджон
А нвар Обиджон Ҳажвий адабиёт анъаналарини муваффақият билан ривожлантириб келаётган истеъдодли адиблардан бири Анвар Обиджон шоир, носир ва драматург сифатида ўнлаб тўпламлар, китоблар нашр этиб улгурди. Асарларида ҳаётдаги иллатлар, нуқсонлар гоҳ аччиқ, гоҳ истеҳзоли, гоҳ майин кулги воситасида фош этилади. У 1998 йилда «Ўзбекистон халқ шоири» унвонига сазовор бўлган. Таржимаи ҳол Ҳажвий адабиёт анъаналарини муваффақият билан ривожлантириб келаётган истеъдодли адиблардан бири Анвар Обиджон шоир, носир ва драматург сифатида ўнлаб тўпламлар, китоблар нашр этиб улгурди. Анвар Обиджон Фарғона вилояти Олтиариқ туманининг Полосон қишлоғида 1947 йилнинг 25 январида хизматчи оиласида туғилган. 1964 йилда ўрта мактабни тугатгач, Самарқанд молия техникумида, 1969-1971 йилларда жамоа хўжалигида ҳисобчи, клуб мудири, туман газетаси, вилоят радиосида турли вазифаларни бажарди, Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини сиртдан тамомлади. 1981 йилдан бошлаб у Тошкентга кўчиб келиб, «Ёш гвардия» нашриётида, «Ёш куч», «Муштум» журналларида ишлади. «Чўлпон» нашриётида бош муҳаррир бўлиб ишлаган. Ҳозир Ўзбекистон телевидениесида муҳаррир бўлиб хизмат қилмоқда. Илмий ишлари Анвар Обиджоннинг биринчи китоби 1974 йидда «Она ер» номи билан босилиб чиққан. Шундан буён қарийб 20 йил давомида «Масхарабоз бола» (1980), «Оловжон ва унинг дўстлари» (1983), «Баҳромнинг ҳикоялари» (1984), «Эй, ёруғ дунё» (1983), «Кетмагил» (1985), «Безгакшамол» (1985), «Жуда қизиқ воқеа» (1987), «Олтин юракли автобола» (1988), «Даҳшатли Мешполвон» (1990) каби шеърий, насрий китоблари чоп этилди. Булардан ташқари, адибнинг «Қўнғироқли ёлғончи», «Паҳлавоннинг ўғирланиши» каби пьесалари саҳна юзини кўради. Мазкур асарларда ҳаётдаги иллатлар, нуқсонлар гоҳ аччиқ, гоҳ истеҳзоли, гоҳ майин кулги воситасида фош этилади. Анвар Обиджон сўнгги йилларда «Рамазон ва Гулмат ҳангомаси» (1992), «Мешполвоннинг жанглари» (1994), «Алишер ила Ҳусайн ёки уч доно ва ўғри» (1996), «Тўтиқуш», «Топсанг ҳай-ҳай...» каби қисса, пьеса ва шеър, достонларини ҳам яратди. У «Ўзбекистон халқ шоири» унвонига сазовор бўлган (1998). Download 57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling