А.Қодирий номли ждпи талабаларнинг кийиниш маданияти бўйича ЙЎРИҚнома


Download 245.58 Kb.
bet1/2
Sana25.10.2023
Hajmi245.58 Kb.
#1720238
  1   2
Bog'liq
кийиниш маданияти


А.Қодирий номли ЖДПИ талабаларнинг кийиниш маданияти бўйича
ЙЎРИҚНОМА
Ҳозирги вақтда айрим олий ва ўрта махсус, касб-хунар таълим муассасаларида ўқувчилар, талабалар, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар томонидан кийиниш маданияти ҳамда ташқи кўринишга етарлича эътибор қаратилмаётганлиги кузатилмоқда.
Хусусан айрим талабаларнинг институтга одамлар диққатини тортадиган, танани шаффоф кўрсатиб турадиган, елка, кўкрак ва қорин, шунингдек, тиззадан юқори қисмлари очиқ қоладиган ҳамда ҳаддан зиёд тор кийимда ёки диний ибодат либосида, металл занжирлар, тўғноғичлар, танага турли мунчоқлар қадаган ҳолда, соқоли ўсган, рўмолини жағидан боғлаб ўраган тарзда келиши ва шундай ҳолда юриши жамоатчилик томонидан аҳлоқий қоидаларни бузиш сифатида эътироф этилмоқда. Шу билан биргаликда турли тушунмовчиликларни келтириб чиқариб, ички тартиб-қоидаларнинг бузилишига сабаб бўлмоқда.
Ҳар бир талаба институтга ораста бўлиб, унга монанд ва белгиланган тартибдаги кийимда, соқол олинган ва соч тартибга келтирилган ҳолда келиши лозим.
Мулкчилик шакли ва қаршилигидан қатъи назар, институтда педагог ходимлар, талабалар (докторант, тингловчи)ларнинг кийиниш маданиятига риоя қилиш ҳамда муносиб ташқи кўриниш ҳолати институтда тарбиявий жараёнларнинг амалга оширилиши ҳамда етук кадрлар тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга.
Шундан келиб чиқиб, институтга (ўз хусусиятларини хисобга олиб) қуйида тавсия қилинадиган қоидаларни инобатга олган ҳолда ўзларининг Ички тартиб-қоидалари ва Одоб-ахлоқ қоидаларида педагог ходим, талабалар (докторант тингловчи)нинг кийиниши ҳамда ташқи кўринишига доир талабларни, шунингдек ушбу талабларни бузганликнинг хуқуқий оқибатларини белгилаши тавсия этилади.
Талаба йигитлар институт худудига (белгиланган формада) очиқ рангли кўйлакда, классик услубдаги тўқ (кўк ёки қора) рангли шим-костюм, галстукда ва тўқ рангдаги пойафзалда келишлари зарур;
Талаба қизлар институтга (белгиланган формада) очиқ рангли блузкаларда, тиззани ёпиб турадиган тўқ (кўк ёки қора) рангдаги юбка ва костюм, ортиқча безаксиз пойафзалда келишлари лозим;
Педагог ходим ва талабаларнинг ташқи қиёфаси озода, покиза, соч ва соқоли олинган бўлиши шарт;
Талабалар, ўқитувчи ва ходимлар аудиторияда ҳамда хизмат хоналарида устки кийимда (плаш, пальто, куртка каби) юриши мумкин эмас;
Педагог ходим ва талабалар институтга диний ибодат либосида, спорт кийими ва пойафзалида келиши, уларнинг одамлар диққатини тортадиган, хусусан, танани шаффоф кўрсатиб турадиган, елка, кўкрак ва қорин, тиззадан юқори қисмлари очиқ қоладиган ҳамда хаддан зиёд тор кийимда, шунингдек қулоқчинлар, металл занжирлар ва бошқа тақинчоқлар, пирсингда, татуировка ва танага бошқа турдаги нарсаларни чизган ҳолатда (айниқса спорт йўналишидаги талабалар) институтга келиши тақиқиланади;
Аёл педагог ходимлар ва талаба қизларга ёрқин пардоз қилишига йўл қўйилмайди;
Институт ички тартиб-қоидалари, Одоб-ахлоқ қоидалари, Устави, Кенгаши қарорлари, ректорининг буйруқлари ва бошқа локал хужжатларда белгиланган талабларни бузганлик учун институт Кенгаши қарори асосида:
А) талаба (доктарант, тингловчи)ларга: ҳайфсан
Талабалар сафидан (доктарантурадан) четлаштириш;
Б) ходимларга Меҳнат кодексида белгиланган интизомий жазо чоралари қўлланилади.
Юқоридаги ҳолатлар талабалар ва профессор-ўқитувчиларда кузатилган ҳолларда улар талаб этилган ҳолатга келмагунига қадар институтга (айниқса, аудиторияларга ) киритилмаслиги зарур.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган институт талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 36-бандига мувофиқ талаба ўқув интизомини ва институтнинг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун талабалар сафидан четлаштириш белгиланган.
Институт ички тартиб қоидалари ва Одоб-ахлоқ қоидаларида мазкур қоидаларни тўғри расмийлаштириш ҳамда қонун хужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш талаб этилади.
Ички тартиб қоидалари ва Одоб-ахлоқ қоидалари институт кенгаши қарори асосида тасдиқланган ва институтнинг Жамоатчилик Кенгаши билан келишилади.
Ҳар қандай кичик жамоада шу жамоа аъзоларининг кўпчилиги томонидан маъқулланган тартиб қа қоидаларга амал қилиниши шарт. Акс ҳолда бундай шахслар жамоани тарк этиши лозим бўлади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур тартиб қоидаларнинг Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг алоқаси йўқ. Чунки гап диний либос ёки виждон эркинлиги ҳақида эмас, балки институтнинг ички тартиби, унинг имджи ва ўқув жараёнига таъсири ҳақида кетмоқда.
Мазкур хат ижроси бўйича амалга оширилган ишлар бўйича ахборотни жорий йилнинг 1 ноябрдан бошлаб ҳафтанинг ҳар жума кунлари, 31 декабрига қадар ойнинг 25-санасида ҳамда институтдаги ички тартибга амал қилишдан кескин бош тортаётган талабалар сони ва улар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириб бориш ва шу гурух мураббийлари фаолияти тўғрисида ҳам институт маънавият бўлимига Факультет Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари ҳамда Мураббийлар кенгаши раислари ҳисобот бериб туришлари лозим.

А.Қодирий номли ЖДПИ Бошланғич таълим факультети 101 – гуруҳ талабалари институт ички тартиб-қоидалари, талабаларнинг кийиниш маданияти ҳамда ташқи кўринишига доир талаблар, шунингдек ушбу талабларни бузганликнинг хуқуқий оқибатлари тўғрисидаги йўриқнома билан танишдик. Ушбу йўриқномада кўрсатиб ўтилган қоида ва талабларнинг барчасига амал қиламиз.



Download 245.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling