Аҳоли касалланиши бўйича тест саволлари Бирламчи касалланиш кўрсаткичи бу
Download 13.86 Kb.
|
4.5 тест саволлари
Аҳоли касалланиши бўйича тест саволлари 1.Бирламчи касалланиш кўрсаткичи бу-* А. Аҳоли орасида шу йилда илк маротаба аниқланган касалликлар сони Б. Муайян ҳудудда яшовчи аҳоли ўртасида жорий йилда рўйхатга олинган касалликлар сони В. Аҳоли орасида шу йилда аниқланган барча касалликлар сони С. Аҳоли орасида шу йилда илк маротаба аниқланган ўткир касалликлар сони 2. Умумий касалланиш кўсаткичи бу-* А. Аҳоли орасида шу йилда аниқланган жами касалликлар сони Б. Муайян ҳудудда яшовчи аҳоли ўртасида жорий йилда рўйхатга олинган касалликлар сони В. Аҳоли орасида аниқланган барча ўткир касалликлар, инсон ҳаётида биринчи марта аниқланган сурункали касалликлар ва календар йилида биринчи маротаба аввалдан мавжуд касаллик билан мурожаатларсони С. Аҳоли орасида шу йилда илк маротаба аниқланган ўткир ва сурункали касалликлар сони 3. Касалланишни ўрганишнинг қуйидаги усуллари мавжуд:* А. Доимий-узлуксиз усул ва танлаб олиш усули Б. Доимий-узлуксиз усул ва аҳолининг мурожаатлар асосида ўрганиш В. Танлаб олиш ва ижтимоий сўров ўтказиш усули С. Доимий-узлуксиз усул, танлаб олиш усули ва эксперт баҳолаш усули 4. Касалланишни ўрганишнинг манбалари* А. Аҳолининг тиббиёт муассасаларига мурожаатлари, профилактик тиббий кўриклар, ногиронлик сабаблари, ҳар томонлама ижтимоий-гигиеник ва клиник-ижтимоий тадқиқотлар Б. Аҳолининг шифохоналарга мурожаатлари, профилактик тиббий кўриклар, ўлим сабаблари, ҳар томонлама ижтимоий-гигиеник ва клиник тадқиқотлар В. Аҳолининг тиббиёт муассасаларига мурожаатлари, ўлим сабаблари, меҳнатга яроқсизлик сабаблари, ҳар томонлама ижтимоий-гигиеник ва клиник тадқиқотлар С. Аҳолининг тиббиёт муассасаларига мурожаатлари, профилактик тиббий кўриклар, ўлим сабаблари ҳар томонлама ижтимоий-гигиеник ва клиник тадқиқотлар 5. Тиббиёт муассасига қатнов – бу* А. тиббий ёрдам ҳажмининг кўрсаткичи Б. Аҳолининг тиббиёт муассасасига ишончи кўрсаткичи В. тиббий ёрдам сифати кўрсаткичи С. Амбулатор поликлиниканинг қувватини белгилайдиган кўрсаткич 6. Тиббиёт муассасига мурожаат – бу А. Ушбу касаллик бўйича шифокорга биринчи мурожаати бўлиб, тиббий ёрдам ҳажмини белгилайди Б. Касаллик бўйича шифокорга биринчи мурожаати бўлиб, тиббий ёрдам сифати ва ҳажмини белгилайди В. Касаллик бўйича шифокорга биринчи мурожаати бўлиб, аниқ (якуний) ташхисни қайд қилиш стат.талон ёрдамида рўйхатга олинади С. ушбу касаллик бўйича шифокорга биринчи мурожаати бўлиб, шифокор қабул журналида (024-1/ҳ) қайд қилинади 7. Ўзбекистон Республикасида аҳоли бирламчи касалланиши таркибида биринчи тўртликни қуйидаги назологик бирликлар эгаллайди* А. Нафас олиш аъзолари, овқат ҳазм қилиш, қон ва қон яратиш аъзолари, жароҳатланиш ва заҳарланишлар Б. Юрак қон томир тизими, овқат ҳазм қилиш, қон ва қон яратиш аъзолари ва эндокрин тизим касалликлари В.Нафас олиш аъзолари, юрак қон томир, қон ва қон яратиш аъзолари ва эндокрин тизим касалликлари С. Нафас олиш аъзолари, овқат ҳазм қилиш, қон ва қон яратиш аъзолари ва юрак қон томир тизим касалликлари 8. Ўзбекистон Республикасида аҳоли умумий касалланиши таркибида биринчи тўртликни қуйидаги назологик бирликлар эгаллайди* А. Нафас олиш аъзолари, овқат ҳазм қилиш ва қон ва қон яратиш аъзолари касалликлари, жароҳатланиш ва заҳарланишлар Б. Юрак қон томир тизими, овқат ҳазм қилиш, қон ва қон яратиш аъзолари ва эндокрин тизим касалликлари В. Нафас олиш аъзолари, қон ва қон яратиш аъзолари, овқат ҳазм қилиш ва эндокрин тизим касалликлари С. А. Нафас олиш аъзолари, овқат ҳазм қилиш, қон ва қон яратиш аъзолари ва юрак қон томир тизим касалликлари 9. Ўзбекистон Республикасида сил касаллиги бўйича эпидемиологик вазият кейинги йилларда қандай ўзгарган ва бу қайси омиллар ҳисобига юз берган?* А. Аҳоли орасида сил касаллиги билан касалланиш касалликни барвақт аниқлаш, даволаш ва профилактик тадбирлар самарадорлиги эвазига камайган Б. Аҳоли орасида сил касаллиги билан касалланиш Ковид 19 пандемияси сабабли аҳолининг мурожаатлари камайиши ва касалликни аниқлаш тадбирларининг камайиши эвазига камайган В. Аҳоли орасида сил касаллиги билан касалланиш касалликни барвақт аниқлаш, даволаш ва профилактик тадбирлар самарадорлиги ҳамда аҳолининг ижтимоий иқтисодий яшаш шароитлари яхшиланиши эвазига камайган С. Аҳоли орасида сил касаллиги билан касалланиш касалликни барвақт аниқлаш, даволаш ва профилактик тадбирлар самарадорлиги эвазига ошган 10. Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида ЖССТ методологияси бўйича юқумли бўлмаган касалликлар хавф омилларини ўрганиш натижаларига кўра* А. 18-64 ёшдаги аҳолида 3 ёки ундан ортиқ хавф омилларининг мавжудлиги - 22,6% (ТВИ 25 юқори бўлган аҳоли улуши 50,1% дан ортиқ, Семизлик – 20,2, аёлларда - 25,4, эркакларда 34% тамаки ва 30.7% спиртли ичимликлар истеъмол қилиши) аниқланган Б. 18-64 ёшдаги аҳолида 3 ёки ундан ортиқ хавф омилларининг мавжудлиги - 25,6% ( ТВИ 25 юқори бўлган аҳоли улуши 25,1% , эркакларда 34% тамаки ва 25 % спиртли ичимликлар истеъмол қилиши) аниқланган В. 18-64 ёшдаги аҳолида 4 ёки ундан ортиқ хавф омилларининг мавжудлиги - 20,6% (ТВИ 25 юқори бўлган аҳоли улуши 50,1% дан ортиқ, Семизлик – эркакларда -20,2, аёлларда - 25,4, эркакларда 34% тамаки ва 30.7% спиртли ичимликлар истеъмол қилиши) аниқланган С. 18-64 ёшдаги аҳолида 5 ёки ундан ортиқ хавф омилларининг мавжудлиги – 30 % (ТВИ 25 юқори бўлган аҳоли улуши 50,1% дан ортиқ, Семизлик – 20,2, аёлларда - 25,4, эркакларда 34% тамаки ва 30.7% спиртли ичимликлар истеъмол қилиши) аниқланган Download 13.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling