Аҳоли пунктининг канализация тизимини лойихалаш
Босқич лойихасини бажариш тартиби
Download 0.86 Mb.
|
Ташматов Дилшод кост
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Канализациялаш чегарасини аниқлаш
- 3. Тармоқни трассалаш
Босқич лойихасини бажариш тартиби:
1. Канализация схемасини танлаш Табиий шароитлар, рельефнинг хилма – хиллиги сабабли бир қолипдаги канализация тармоғи шаклини белгилаш қийин. Шунинг учун жойнинг рельефи ва объектнинг сув ҳавзасига нисбатан жойлашган ўрнига қараб қуйидаги канализация схемалари бўлиши мумкин. 1. Перпендикуляр схема – канализациялаш бассейни коллекторлари сув ҳавзасидаги оким йуналишига перпендикуляр трассаланади. Бундай шаклни ёғингарчилик ва шартли тоза сувларни тозаламасдан сув ҳавзаларига ташлашда қўлланилади (1 – расм). 2 . Кесишган схема – бунда оқова сувлар ҳавзага параллел жойлашган бош коллектор орқали йиғилиб, тозалаш иншоотига олиб кетилади (2 – расм). 3. Зонали схема – лойиҳаланаётган ҳудуднинг бир қисмидан оқова сув ўзиоқар равишда олиб кетилса, яна бир қисмидан сувни ўзиоқар равишда олиб кетишнинг имкони бўлмаганли сабабли босимли ҳолда тозалаш иншоотларига узатилади (3 – расм). 4 . Радиал схема – рельефи мураккаб бўлган аҳоли пунктларида ва катта шаҳарларда қўлланилади. Оқова сувлар марказлаштирилган ҳолда икки ёки ундан ортиқ тозалаш иншоотларида тозаланади (4 – расм). 2. Канализациялаш чегарасини аниқлаш Жойнинг баланд томонидан рельеф қиялиги бўйича пастлаб кетувчи худудга канализациялаш бассейни дейилади. Канализациялаш бассейни махаллий шарт–шароитларга қараб табиий чегарага эга бўлиши мумкин. Шунингдек ер нишаблигининг ўзгариши ҳам чегара бўла олади. Тармоқни трассалашдан олдин канализациялаш бассейни чегараси белгилаб олинади. Ҳар бир бассейнда кўча тармоқлари туташиб, бассейндан ташқарига олиб чиқувчи бир ёки бир неча коллекторларга ёйилади. 3. Тармоқни трассалаш Кўча тармоқларини трассалаш бир неча хил бўлиб, жойнинг рельефи ва тозалаш иншоотларининг ўрнига боғлик ҳолда ҳажмий шаклдаги, кварталнинг паст томонидан трассалаш ва кварталлараро трассалаш схемалари бўлади (5 – расм). 5 – расм. Кўча тармоқларини трассалаш схемалари а–ҳажмий трассалаш; б–кварталнинг паст томонидан трассалаш; в–кварталлараро трассалаш. Канализация тармоғини трассалашда дастлаб бош коллектор, сўнгра иккиламчи коллектор ва охирида кўча тармоқлари ўтказилади. Трасса аҳоли пунктининг баланд томонидан пастга қараб жойлашиши ва бунда оқова сувлар иложи борича катта майдондан йиғилиб ўзиоқар равишда қисқа масофа бўйлаб тозалаш иншоотларига олиб кетилиши зарур. Рельефи пасттекислик ва текисликдан иборат аҳоли пунктлари учун канализация тармоғини трассалаш бир мунча қийинроқ, чунки тармоқнинг жуда узун бўлмаган бўлакларида хам қувурни ётқизиш чуқурлиги катта бўлиб кетиши мумкин. Бу эса сувни олиб кетиш қулай бўлиши учун бир нечта кўтариб бериш насос станцияларини ўрнатишни тақозо этади. Бундан ташқари тармоқни иложи борича темир–йул, дарё, жарликдан ўтказмасликка ҳаракат қилиш керак. Бош планда канализация тармоғи қизил рангда, қудуқлар доира кўринишда чизилади. Бош коллекторда бўлакларнинг узунлиги, нишаблиги, қувур диаметри ва қудуқларнинг тартиб рақамлари кўрсатилади. Насос станциялари қизил доира ёки квадрат кўринишда КНС–1 деб ёзилади. Босимли қувур ҳаво рангда, тозалаш иншоотлари ўрни қора пунктир чизиқ билан квадрат кўринишда Т.И. деб ёзилади. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling