Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича ишлар давом этмоқда
Ғаллаорол тумани “Нурафшон” маҳалласида яшовчи Ф.Усмонов ўз томорқаси ва иссиқхонасида турли кўкатлар, помидор, бодринг, картошка каби қишлоқ хўжалик махсулотларини етиштириб келмоқда.
Оила фаровонлиги, дастурхон тўкинлиги, рўзғор кам-кўстини тўлдиришда томорқадан олинаётган даромаднинг ўрни беқиёс.
Экинни экдингми, албатта рўзғорингга қут барака киради. Инсон қандай касб билан шуғулланмасин, унга меҳр қўйиб, ишини севса, муваффақиятга эришиб, даромади ҳам ошиб бораверади.
Ф.Усмонов битта иссиқхона билан кифояланиб қолгани йўқ. У ўз томорқасида ҳам турли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |