Апробация боғламини таҳлил қилиш тартиби 58. Апробация боғлами қуйидагича таҳлил қилинади. Мисол учун «Краснодарская-99»


Download 28.75 Kb.
bet1/2
Sana19.06.2023
Hajmi28.75 Kb.
#1612314
  1   2
Bog'liq
Документ Microsoft Word (5)


Апробация боғламини таҳлил қилиш тартиби
58. Апробация боғлами қуйидагича таҳлил қилинади.
Мисол учун «Краснодарская-99» юмшоқ буғдой навидан олинган апробация боғлами таҳлил қилинганда қуйидагилар аниқланган:
навнинг асосий поялари сони — 1 070 дона;
бошқа тур ва навга мансуб поялари сони — 29 та, жумладан, Эритроспермум — 5 та, Ферругинеум — 6 та, Грекум — 9 та, қаттиқ буғдой — 9 та;
қоракуя билан касалланган поялар сони — 12 та, жумладан, чанг қоракуя — 4 та, қаттиқ қоракуя — 8 та;
ажратиб олиниши қийин бўлган маданий ўсимликлар поялари сони — 8 та, жумладан, арпа поялари — 8 та;
ажратиб олиниши қийин бўлган бегона ўтлар сони — 3 та;
буғдойнинг ривожланмаган поялари сони — 40 та;
Ушбу маълумотлар асосида уруғлик экин майдони аниқланади.
Нав тозалиги қуйидагича аниқланади:

Изоҳ. 1 070 — навнинг асосий поялари сони, 100 — фоиз, 29 — бошқа тур ва навларга мансуб поялар сони.
Буғдой навининг ажратиб олиниши қийин бўлган маданий ўсимликлар билан ифлосланиш даражаси қуйидагича аниқланади:

Изоҳ. 8 — маданий ўсимликлар пояси сони, 100 — фоиз, 1 070 — навнинг асосий поялари сони, 29 — бошқа тур ва навларга мансуб поялар сони, 8 — ажратиб олиниши қийин бўлган маданий ўсимликлар поялари сони.
Бошоқли дон экинларининг уруғлик майдонларининг чанг қоракуя билан зарарланиш даражаси қуйидагича аниқланади:

Изоҳ. 4 — қоракуя билан зарарланган поялар сони, 100 — фоиз, 1 070 — навнинг асосий поялари сони, 29 — бошқа тур ва навларга мансуб поялар сони.
Бошоқли дон экинлари уруғлик майдонларининг қаттиқ қоракуя билан зарарланиш даражаси ҳам худди шундай аниқланади.
Апробация натижалари асосида ҳар бир майдон учун алоҳида апробация далолатномаси расмийлаштирилади.
Бошоқли дон экинларининг оригинал ва элита уруғлик майдонлари учун мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ шаклда апробация далолатномаси тузилади.
Бошоқли дон экинларининг биринчи ва кейинги авлод уруғлиги экилган майдонлар учун мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда апробация далолатномаси тузилади.
Бошоқли дон экинлари майдонлари апробация натижаларига асосан уруғлик учун «яроқсиз» деб топилганда, ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шаклда апробация далолатномаси тузилади.
Агар апробация таҳлили натижасига кўра оригинал ва элита уруғлик майдонларининг навдорлиги 1-жадвалда белгиланган навдорлик кўрсаткичидан паст бўлса, мос равишда кейинги авлод сифатида баҳоланади.
59. Бошоқли дон экинларининг нав тозалиги меъёрлари




1-жадвал


Download 28.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling