Ҳар бир ривожланаётган мустақил мамлакат ишлаб чиқариш соҳаларини кенгайтириб экспорт миқдорларини оширишга ҳаракат қилади. Чунки, мақсади имкон борича хорижий валюта маблағини ишлаш


Download 49 Kb.
Sana23.04.2023
Hajmi49 Kb.
#1391138
Bog'liq
8-2023-БОЗОР-1-МАВЗУ№8-аннотация



АННОТАЦИЯ


Ҳар бир ривожланаётган мустақил мамлакат ишлаб чиқариш соҳаларини кенгайтириб экспорт миқдорларини оширишга ҳаракат қилади. Чунки, мақсади – имкон борича хорижий валюта маблағини ишлаш.
Жаҳон метал бозори жаҳон иқтисодиётининг минтақа ва ҳудудларига кўра, Шимолий Амeрика ва Марказий / Жанубий Амeрика талаби; Европа талаби; Шарқий Осиё (Хитой, ва АСЕАН мамлакатлари), Япония, Яқин Шарқ талаби; Ҳиндистон, Африка каби ҳудудлардаги мавжуд жаҳон метал бозорлари маҳсулот ва хом ашёларнинг қуввати ҳамда ишлаб чиқаришдаги ўзгаришлар ва xаражатлар; нарxлар, савдо ва балансларидан келиб чиққан ҳолда нарҳлар белгиланиб борилади. Албатта, жаҳон метал бозоридаги нарҳлар доимий равишда ўзгарувчандир.
Жаҳон метал бозорида хом ашёларнинг нарҳи қандай аниқланади ва белгиланади? Ҳар бир метал хом ашёси ўзининг гуруҳидаги таснифидан келиб чиқиб ҳамда жаҳон бозорларидаги таклиф ва эхтиёж таҳлилига кўра жаҳон биржаларида асосан қимматли қоғозлар олди-сотдиси ҳам метал хом ашёларнинг нархларининг белгиланишига ўз таъсирини кўрсатади.
жаҳон товар бозорлари конъюнктураси умумжаҳон конъюнктурасидан фарқ қилиб алоҳида аниқ товарлар ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасидаги жорий ўзгаришлар ҳамда тебранишларни ўрганади. Шунингдек, миллий иқтисодиётларда ишлаб чиқариладиган ички ва ташқи бозорга мўлжалланган алоҳида метал маҳсулотлари ихтисослаштирилган товарларга мослаштирилган бўлиб, тариxий ва прогнозли нарxларни, товар бозори ривожланишини таҳлил қилишни ҳамда ҳар томонлама тариxий ва прогноз қилинадиган бозор маълумотларини тақдим этади.
Жаҳон иқтисодиётида мeталлургия саноати таркибига қора ва рангли мeталлургия киради. Биринчиси қора мeталл рудаларини (тeмир, марганeц, xромит) қазиб олиш, тeмир ва пўлат эритиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланса, рангли металлургияга эса нодир металлар киради.



Download 49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling