Ҳар саҳар Ватан деб ташласанг қадам, Сўнгра уйга қайтсанг, меҳрдан ёна


Download 19 Kb.
Sana08.09.2023
Hajmi19 Kb.
#1674622
Bog'liq
Бахт


Бахт

Ҳар саҳар Ватан деб ташласанг қадам,


Сўнгра уйга қайтсанг, меҳрдан ёна.
Бундан ортиқ нима хоҳлайди одам,
Бундан ортиқ бахтинг бормикан яна?!

Майли, ҳар кун ема ёғли паловни,


Майли, сал кечроқ мин темир уловни,
Рисқин тунамасанг, ахир, бировни,
Бундан ортиқ бахтинг бормикан яна?!

Пулга сотилмасанг, юртни сотмасанг,


Нафсингга ўралиб, чоҳда ётмасанг,
Ўзгалар ортидан ғийбат отмасанг,
Бундан ортиқ бахтинг бормикан яна?!

Сололмасанг ҳамки данғиллама уй,


Яхшилик қасрига тамал тоши қўй,
Юрт учун, халқ учун, инсон учун куй,
Бундан ортиқ бахтинг бормикан яна?!

© Вафо Мўмин
Download 19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling