Ҳаракатланувчи таркибни издан чиқишини ва габаритини назорат қилувчи қурилмалар


СЦБ қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш ва


Download 53.46 Kb.
bet4/6
Sana04.02.2023
Hajmi53.46 Kb.
#1164815
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
X variant TQTXK

1.2 СЦБ қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш ва
таъмирлаш турлари
1. СЦБ қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш турлари таснифи.
2. Тартибга солинган (регламентланган) техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш.
3. СЦБ хўжалигида меҳнат унумдорлигини оширишнинг асосий йўналиши.

СЦБ қурилмаларига техник хизмат кўрсатишни таснифлаш схемаси 1.2.1 -расмда келтирилган.


Фойдаланиш жараёнида, регламентли техник хизмат кўрсатиш, техник ҳолатидан қатъий назар, инструкцияда белгиланган ҳажмда ва даврийлик билан бажарилади. Регламентли техник хизмат кўрсатиш, темир йўл автоматика ва телемеханика қурилмаларида асосий ҳисобланади ва қурилмалардаги носозликларга нисбатан режавий-огоҳлантириш хусусиятига эга. СЦБ қурилмаларига хизмат кўрсатиш ходимларнинг 60-70% иш вақтини эгаллайди.



1.2.1-расм. СЦБ қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш турлари
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ СЦБ хўжалигида меҳнат унумдорлигини оширишнинг муҳим йўналишларидан бири, бу техник фойдаланишдаги хизмат кўрсатишнинг регламент улушини камайтириш.
СЦБ қурилмаларига даврий назорат билан техник хизмат кўрсатиш, норматив ҳужжатлар билан, бажариладиган ишларнинг ҳажми эса назоратдаги қурилмаларни ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, аниқланади. Шунинг учун, бундай техник хизмат кўрсатиш қурилмаларни ҳақиқий ҳолатига қараб техник хизмат кўрсатиш деб ҳам номланади. (Масалан: қурилма ва жиҳозларни ҳолатига қараб бўяш; АЛСН дала қурилмалари, САУТ, комиссион текширувлар ва бошқалар).
СЦБ қурилмаларига даврий назорат билан техник хизмат кўрсатиш ҳажми, регламентли техник хизмат кўрсатиш ҳажмидан сезиларли даражада кам. СЦБ қурилмаларига даврий назорат билан техник хизмат кўрсатиш усули икки йўналишда олиб борилиши мумкин.
- Назорат улушини кўпайтириш билан-турли техник воситаларни қўллаган ҳолда (автотранспорт, вагон-лаборатория ва ҳ.к).
-ЛПУларга юқори малакали ходимларни ажратиш усули билан-бириктирилган участкаларда даврий назоратни ўтказиш ва дефект ведомостларини тузиш.
Аниқланган камчиликлар ва носозликларни маҳаллий ёки марказлашган бригадалар бартараф этиши керак.
2-------------------

Download 53.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling