Ҳаракатланувчи таркибни издан чиқишини ва габаритини назорат қилувчи қурилмалар
ТЙАТ қурилмаларини сигналдан фойдаланишни сақламаган ҳолда, ҳаракатни тўхтатиб қурилмаларни ўчириш
Download 53.46 Kb.
|
X variant TQTXK
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЖАТ қурилмаларини сигналдан фойдаланишни сақламаган ҳолда, ҳаракатни тўхтатмасдан қурилмаларни ўчириш
- Поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш
ТЙАТ қурилмаларини сигналдан фойдаланишни сақламаган ҳолда, ҳаракатни тўхтатиб қурилмаларни ўчириш
ТЙАТ қурилмаларини сигналдан фойдаланишни сақламаган ҳолда, ўчирилган қурилмалардан ҳаракатни тўхтатиш, ўчирилган қурилмаларнинг техник ҳолати, улар ишлаганда поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминламаганда ёки поездлар ҳаракати ушбу ишларни бажаришга имкон бермаганда амалга оширилади. Бу турдаги ўчиришлар одатда, қуйидаги ҳолларда бажарилади: -поездлар ҳаракатидан бўш вақтда; -станциядаги стрелка ва изоляцияланган участкаларда, ҳаракатни ёпишни талаб этадиган ишларни (рельсларни буткул алмаштиришда, стрелка ўтказгичини, тенг рельсларни, стрелка учларини алмаштирганда ва ҳ.к) бажаришда; -кўп вақтга ҳаракат таркиби билан банд бўлган йўлларга қўшилган стрелка ва изоляцияланган секцияларда; -иш олиб борилаётган ўчирилган қурилмалардан, айланиб ўтиш имкониятини берувчи йўналишларни ташкил этишда, поездлар ҳаркатини тўхтатиш талаб этилганда. Станциядаги стрелка ва изоляцияланган секциялардан поездлар ҳаракатини тўхтатишни талаб этувчи ишларга қуйидагилар киради: -стрелка электр узатгични, фундаментал угольникларни, ишчи ва назорат тортгичларни алмаштириш; -светофорни, дроссель-трансформаторни ва бошқа қурилмаларни алмаштириш. ЖАТ қурилмаларини сигналдан фойдаланишни сақламаган ҳолда, ҳаракатни тўхтатмасдан қурилмаларни ўчириш ТЙАТ қурилмаларини сигналдан фойдаланишни сақламаган ҳолда, ҳаракатни тўхтатмасдан қурилмаларни ўчиришда, ўчирилган қурилмаларнинг техник ҳолати поездлар ҳаракати хавфсизлигига ҳавф туғдирмаса, бажариладиган ишлар эса поездлар ҳаракатини тўхтатмасдан бажаришга имкон берганда амалга оширилади. Қурилмаларни бундай ўчириш тури қуйидаги ишларда қўлланилади: -бошқариш пультидаги штепсел турида бўлмаган стрелка дастагини (тугмасини) алмаштиришда; -стрелкани бошқариш схемасини икки симлик турида БВС ва БДР блокларини алмаштиришда; -бир вақтда икки ва ундан ортиқ монтаж симларини ёки кабель толаларини битта қурилмада ўчиришда, агарда уларда симларни ёки толаларни алмашиб кетмаслигини таъминлайдиган мосламалар бўлмаса, ва шунга ўхшаш ишларда. 3---------------------------------
Амалиёт машғулотининг ўтказиш технологияси
Амалий машғулоти технологик харитаси Мавзу: Поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш: Download 53.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling