Ҳаракатни бошқаришнинг техник воситалари. Йўл белгилари


Имтиёз белгиларининг вазифалари ва улар ўрнатиладиган жой


Download 0.73 Mb.
bet3/3
Sana12.03.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1265369
1   2   3
Bog'liq
7-мавзу

Имтиёз белгиларининг вазифалари ва улар ўрнатиладиган жой

  • Имтиёз белгиларининг вазифалари ва улар ўрнатиладиган жой
  • Имтиёз белгилари – чорраҳаларда, қатнов қисмлари кесишган жойларда, йўлнинг тор қисмларида ҳаракатланиш навбатини белгилайди.
  • Ҳайдовчи чорраҳаларда, йўлнинг қатнов қисмлари кесишган жойларда, шунингдек, йўлнинг тор қисмида имтиёз белгилари талабига мувофиқ йўл ҳаракати қатнашчилари билан ҳаракатланиш навбатини белгилаган ҳолда ҳаракатланади.

Имтиёз белгилари

Тақиқловчи белгиларнинг вазифалари ва улар ўрнатиладиган жой

  • Тақиқловчи белгилар йўл ҳаракатига маълум чекланишлар киритиш ёки уларни бекор қилиш учун қўлланилади.
  • Тақиқловчи белгиларнинг асосий фони оқ (3.27, 3.28, 3.29, 3.30)лардан ташқари) ҳошияси қизил доирадан иборат бўлиб, ҳаракатланишни маълум даражада чеклайди ёки умуман тақиқлайди.
  • Уларнинг таъсир кучи ўрнатилган жойдан бошлаб биринчи чорраҳагача, чорраҳа бўлмаганда эса аҳоли яшаш жойининг охиригача давом этади. Баъзи белгилар ўша жойнинг ўзигагина тааллуқли бўлади.

Буюрувчи белгилар

  • Буюрувчи белгилар асосан ҳаво ранг, белгиси оқ, кўриниши доира шаклида бўлиб, транспорт воситаларининг муайян тартиб бўйича ҳаракатланишини талаб этади.
  • Буюрувчи белгилар, одатда, йўлнинг муайян тартиб бўйича ҳаракатланиш лозим бўлган қисмлари олдида ўрнатилади.
  • Бу белгиларнинг таъсири қатнов қисмларининг қайси кесишмаси олдида ўрнатилса, шу кесишмага татбиқ этилади.

Буюрувчи белгилар

Ахборот-кўрсаткич белгилари

  • Ахборот-кўрсаткич белгилари маълум ҳаракат тартибларини киритади ёки уларни бекор қилади ҳамда аҳоли пунктлари ва бошқа манзилларнинг жойлашуви ҳақида маълумот беради.
  • Ахборотишора белгилари асосан тўртбурчак шаклга эга бўлиб, яшил (автомагистралга тегишли белги), сариқ (вақтинчалик ўрнатилган белгилар), оқ ва кўк рангли белгилардан иборат.

Ахборот-ишора белгилари

Сервис белгилари

  • Сервис белгилари тўғри тўртбурчак шаклга эга бўлиб, чеккаси кўк, оққа қизил ёки қора рангда чизилган ишоралардан иборат.
  • Сервис белгилари транспорт воситалари, йўловчилар ва ҳайдовчиларга йўл ёқасида жойлашган хизмат кўрсатиш жойлари ҳақида маълумот беради.

Сервис белгилари

Қўшимча ахборот белгилари

  • Қўшимча ахборот белгиларининг асоси оқ рангда бўлиб, доимо бошқа белгилар билан бирга қўлланилади ва уларнинг таъсирини муайянлаштиради ёки чеклайди.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling