Архитектура ва шахарсозлик асослари
Download 60.5 Kb.
|
1 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Неолит даври
1-Мавзу: Ибтидоий жамоа архитектураси РЕЖА: 1. Палеолит (тош) даври архитектураси 2. Неолит даври архитектураси 3. Бронза даври архитектураси 4.Темир даври архитектураси Инсоният архитектуравий – қурилиш фаолиятининг бошланиши палеолит даврига тўғри келади ва у энг оддий тош қуроллари ёрдамида одамларнинг ўзига уй-жой қуриши билан боғлиқ. Ёғочга бой жойларда конус –шакл ва икки томонга оғма томли шохлардан ясалган чайлалар кенг тарқалади. Архитектуранинг пайдо бўлиши сўнги палеолит даврига тўғри келади. Бу даврга келиб қурилиш жараёни фақатгина техник фаолият бўлмасдан, балки одамларнинг маънавий талабларини ҳам қондиришга хизмат қилади. Одий конструкцияларга эстетик томондан ишлов бериш ва қуриш жараёнига бадиий –техник талабрнинг киритилиши қурилиш фаолиятига маълум даражада ғоявий –образ тушунчасини олиб киради. Неолит даврида тош қуроллари такомиллаштирилиши билан инсоният моддий имкониятлари кенгайди. Бу даврга келиб ёғочдан ясалган уй-жойлар тўғри бурчакли шаклни қабул қилиб, деворлари устунлар ва уларга бириктирилган шох-шаббалар ўримидан иборат эди. Янги тош даври – неолит даврида меҳнат қуроллари кенг ривожланиши билан ибтидоий жамоа аъзолари дехқончилик ва чорвачилик билан шуғиллана бошлашади. Бу даврда дарёлар ва кўллар устида қозиқ қоқилиб қурилган бинолар тури кенг тарқалган. Бундай турдаги иморатларнинг қурилиши балиқчилик билан шуғилланиш учун яхши шароит яратган. Неолит даврининг сўнги палласида, яъни бронза асрида металлдан тайёрланган ҳар-хил иш қуроллари пайдо бўлди. Худди шу даврда мегалитик қурулмалар ҳам кенг тарқалди. Мегалитик иншоотлар – йирик тош парчаларидан курилган курилмалар, плиталар вертикал таянчлар кенг таркалади. Бу иншоотларнинг вазифаси асосан диний маросимлар, удумлар ва тарихий вокеалар билан боглик эди. Мегалитик иншоотларга куйидагилар киради: менгирлар, дольменлар ва кромлехлар. Менгирлар – вертикал холатда куйилган тошлар, айрим холда улар жуда катта улчамларда булади. Улар удумлар ёдгорлиги ёки манумент булиб якка холда ёки гурухлар куринишида куйилади. Айрим холда менгирлар дольменлар билан бирлашган холда учрайди. Менгирларнинг баландлиги 20 м ва огирлиги 300 т. гача булади. Дольменлар – горизонтал тош плитани кутариб турувчи бир нечта вертикал тошлардан курилган иншшоот. Дольменлар аввалига кичикрок улчамларда – 2 м узунлиги, 1,5 м баландликда булган, бирок кейинрок уларга катта улчамлар берилган. Дольменлар асосан кабр тошлари ва Дафн этиш хоналари сифатида кулланилган. Кромлех – энг мураккаб мегалитик иншоот булиб, у вертикал килиб куйилган тошлар ва уларнинг устига ёпилган горизонтал плиталардан иборат. Унинг ичида унча ката булмаган тошлардан иборат иккита доира, хамда улар орасида жуфт килиб куйилган плитали блоклардан иборат. Урта Осиёда Кадимги шаркнинг узига хос илк жамиятлари ташкил топа бошлайди. Бу эса давлат шаклланишида далолат беради. Аста секин диний дунёкарашлар шакллана бошлайди. Масалан: Олтин тепада баландлиги 12м ва узунлиги 28м булган турт боскичли (ошаёнлик) минора бир карашда Мессопатомия боскичли миноралар – зикуратларни эслатади. Худи шу даврда хозирги Афгонистон ерларида Урта Осиёга калай олиб келинади ва бронза қотишмасини хосил килиш йўлларни излаб топилади, хамда унинг мисдан кўра мустахкамроқлиги аникланади. Кадимги Хоразм ерларида олиб борилган археологик қазилмалар IV асргача Искандар Зулқарнайн истилосигача бўлган даврда Ўрта Осиёдаги шаҳарларнинг асосий қисми девор бўшлиги турар–жойлар жойлаштирилган. Истехкомлар тарзида бўлган. Булар «Авесто»да баён этилган «Вара» типидаги шахарлар булиб деворларнинг периметрии 7-12 км булган. Download 60.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling