Арипова насиба атхамовна
-илова Мотив таснифи
Download 2.07 Mb.
|
b1-d0b0-d0bd-d0b0-d0bad0bf-d0bcd0b0d0b6d0bcd183d0b0-1-d29bd0b8d181d0bc
5-илова
Мотив таснифи. Жаҳон психология фаннинг назарий мушохадаларига ва ўзимизнинг шахсий маълумотларимизга асослани, мотивларни қуйидаги туркумларга ажратишни лозим топдик. 1. Шахснинг ижтимоий эҳтиёжлари билан уйғунлашган, уларнинг моҳияти мезони орқали ўлчанувчи мотивлар: 1) дунёқарашга тааллуқли, алоқадор бўлган ғоявий мотивлар; 2) ияки ва ташқи сиёсатга нисбатан муносабатни акс эттирувчи, шахсий позицияни ифодаловчи сиёсий мотивлар; 3) жамиятнинг ахлоқий меъёрлари, принциплари, турмуш тарзи, этнопсихологик хусусиятларига асосланувчи ахлоқий мотивлар; 4) борлиқ гўзаллигига нисбатан эхтиёжларда инъикос этувчи нафосат (эстетик) мотивлари. 2. Вужудга келиши, шартланганлик манбаи бўйича умумийликка эга бўлган, бошқарув ва бошқарилув хусусиятли мотивлар: 1) кенг қамровли ижтимоий мотивлар (ватанпарварлик, фидоийлик, альтруистик); 2) гуруҳий, жамоавий, ҳудудий, умумбашарий мотивлар; 3) фаолият тузилиши, моҳияти ва тузумига йўналтирилган пройессуал мотивлар; 4) фаолият маҳсулини бағолашга, мақсадга эришувга мўлжалланган рағбатланув, мукофот мотивлари. 3. Фаолият турлари моҳиятини ўзида акс эттирувчи мотивлар: 1) ижтимоий – сиёсий воқелиикларни мужассамлаштирувчи мотивлар; 2) касбий тайёргарлик ва маҳоратни ўзида намоён этувчи мотивлар; 3) ўқишга, билишга (когнитив), ижодга (креатив) оид мотивлар. 4. Пайдо бўлиш хусусияти, муддати, муҳлати, барқарорлиги билан умумийликка эга бўлган мотивлар: 1) доимий, узлуксиз, лонгитюд хусусиятли мотивлар; 2) қисқа муддатли, бир лаҳзали, бир зумлик ва сониялик мотивлар; 3) узоқ муддатли, вақт тақчиллигидан озод, хотиржам хатти – ҳаракатларни талаб этувчи мотивлар. 5. Вужудга келиши, кечиши суръати биоқувват билан ўлчанувчи мотивлар: 1) кучли, қудратли, таъсир доирасидаги шижоатли мотивлар; 2) пайдо бўлиши, кечиши ўрта суръатли мотивлар; 3) юзага келиши, кечиши ўрта суръатли мотивлар. 6. Фаолиятда, муомалада ва хатти – ҳаракатда вужудга келиши хусусияти, хислати ҳамда сифатини акс эттирувчи мотивлар: 1) аниқ, яққол, воқе бўлувчи реал мотивлар; 2) зарурат, юксак талаб ва эхтиёжларда ифодаланувчи долзарб моитвлар; 3) имконият (потенция), заҳира (резерв), яширин (латент) хусусиятларини ўзида мужассамлаштирувчи мотивлар. 7. Акс эттириш даражаси, сифати нуқтаи назаридан иерархия вужудга келтирувчи мотивлар: 1) биологик мотивлар; 2) психологик мотивлар; 3) юксак психологик мотивлар. Download 2.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling