Арнасой туман хокими Ф
Download 112.28 Kb.
|
Хоким табриги 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эътиборларингиз учун раҳмат!
- “Илғор ҳудуд”, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла”
Ҳурматли юртдошлар!
Мустақиллик бизга чинакам бахт, чексиз имкониятлар эшигини очиб берди. Арнасойликлар ҳам юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида меҳнат қилишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган, мана шу буюк ишларнинг амалга ошишида Она - Ватанимиз ободлиги ва тараққиёти йулидаги қилаётган барча ишларимизга Оллоҳнинг ўзи мададкор бўлсин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин! Эътиборларингиз учун раҳмат! Республикамиз Президенти, ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуси билан мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган “Илғор ҳудуд”, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари замирида одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлаш, эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлаш каби олижаноб мақсадлар мужассам. Шу боис ушбу дастурлар кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланиб, бунёдкорлик ва яратувчанлик ишлари том маънода умумхалқ ҳаракатига айланиб улгурди, бу борада бизнинг туманимизда ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Туман электр тармоғи корхонаси, телекоммуникация боғланмаси, “Баркамол авлод” болалар маркази биноси, “Рахмон” жоме масжиди, Маданият саройи биносида жорий ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди (борилмоқда).Шунингдек “Элноза” нодавлат мактабгача таълим муассасаси, меҳмонхона комплекси, ахборот ресурси маркази, китоб, савдо дўконлари, 100 ўринли тикувчилик цехи, туман прокуратураси ва мажбурий ижро бюроси, давлат хизматлари ва бандликка кўмаклашиш марказлари, 1 та 4 қаватли уй, автобекат, автомобилларга ёқилғи қуйиш, овқатланиш шаҳобчалари ва сервис хизмат кўрсатувчи жами 30 га яқин янгитдан объектлар қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда. Туман марказидаги 41 та кўп қаватли уйларнинг том қисми янгиланди, кириш йўлаклари, фасад қисми таъмирланди, 828 та дераза ромлари замонавий акфа ромларига алмаштирилди.41 та кўп қаватли уйга ичимлик сув қувурлари тортилиб, оқова сув тармоқларига уланди, шунингдек кўп қаватли уйлар яқинида аҳоли учун қулай жойга 12 та тандирхона ва 9 та ҳожатхоналар қурилди. 5-сонли “Наврўз” МТМ, 1,2,5,10,20,22-мактаблар, туман тиббиёт бирлашмаси, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биноси ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш ишларига Республика бюджетидан 5 миллиард сўм маблағ ажратилди, туман аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 18 км. Лик қувур ётқизилмоқда.”Ғолиблар” ва “О.Водий” фуқаролар йиғини ҳудудига 1200 п\м янги газ қувури тортилди,572 п\м газ қувури демантаж, 1212 п\м тармоқ таъмирланди, Тошкент, А.Темур, И.Сино кўчаларидаги газ тақсимлаш ускуналари янгисига алмаштирилди.12950 метр ёпиқ кабел, 5385 метр очиқ электр симлари тортилди,шунингдек ҳудудга 5 та трансформатр, 239 та темир- бетон устунлар ўрнатилиб, 60 та эскирган электр таянч устунлари олиб ташланди, “4Р-198” Дўстлик-О.Водий-Зафарабод-Гагарин” автомабил йўлининг 3 километирига 450 та латок, 25 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди, пиёдалар йўлакчаларига 760 та бетон плита ётқизилди, “4К-225”автомобил йўлининг бир километрига 40 та латок, 26 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Хурматли Юртбошимизнинг жорий йилнинг 30-31 январ кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида Арнасой туманида 2019-2020 йилларга мўлжалланган 32 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича топшириқ берган эди. Дастурга мувофиқ 352 миллиард 96 миллион сўмлик маблағ ўзлаштирилиб, 2382 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Истиқболли лойиҳалардан бири, ҳудудда Въетнам тажрибаси асосида “МТТ Sea FOOD” МЧЖ томонидан балиқчилик хўжалиги ташкил этилди, 2,7 миллион АҚШ доллори қийматидаги лойиҳада балиқ еми ишлаб чиқариш кўзда тутилган, айни кунда қўшма корхонага ускуна жиҳозлар ўрнатилиб, корхона ишга туширилди, яъни 40 нафар маҳаллий ёшларнинг бандлиги таъминланди, шунингдек “АЙДАР-АРНАСОЙ” балиқчилик дирекцияси томонидан балиқ етиштиришни ташкил этиш мақсадида 26 миллиард сўмлик лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳа қуввати 51 миллиард сўмни ташкил этган “ARNASOY GOLD TEKS” МЧЖ экспортбоп юқори сифатли мато ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ишга тушгач, 1000 нафар қишлоқ хотин-қизлари иш билан таъминланади, шунингдек корхонада йилига 50 миллион АҚШ доллори миқдорида маҳсулот ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади. Миллий ва замонавий меъморчиликнинг сўнгги ютуқлари асосида бунёд этилаётган бино ва иншоотлар туман маркази кўркига кўрк қўшаяпти, шунингдек шаҳар ва қишлоқларимизнинг шакли ва шамойилини тубдан ўзгартириш, миллий меъморчилигимизнинг сўнгги ютуқлари асосидаги бино ва иншоотлар қурилишига эътибор янада ортиб бормоқда. Истиқлол байрами муносабати билан бугун туманимизнинг қайси бир жойида бўлманг халқнинг жўшқин ва кўтаринки кайфиятига, буюк келажак ишончига амин бўласиз, амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишларига дуч келасиз. Арнасой замини Мустақилликнинг сарбаланд одимлари туфайли тобора гўзаллашиб, сайқал топмоқда. Бунинг ёрқин мисоли сифатида мазкур байрам муносабати билан туман маркази ва жойларда бир неча савдо, маиший, сервис хизмат кўрсатиш шахобчаларининг ишга туширилганлигини кўрсатиб ўтишимиз мумкин. Download 112.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling