Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD 03


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/35
Sana26.01.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1124683
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
СУҒД ВОҲАСИДА ҒАРБИЙ ТУРК ХОҚОНЛИГИНИНГ

U
” _____
Р.*ъ
______ даги 
У
ракамли реестр баённомаси).
Б.Ж . Эшов, 
Илмий даражалар берувчи 
' Илмий кенгаш раиси
т.ф.д., профессор
Н Л . Ражабова,
Илмий даражалар берувчи 
Илмий кенгаш илмий 
котиби, т.ф.н., доцент
Ю.А. Эргаш ева,
Илмий даражалар берувчи 
Илмий Кенгаш кошидаги 
илмий семинар раиси, 
т.ф.д., профессор



КИРИШ (Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёнинг катта 
бир қисмини эгаллаган Евросиё кенгликларида, хусусан, унинг таркибий 
қисми бўлган Марказий Осиё минтақасида юз берган ижтимоий-сиёсий, 
иқтисодий ва этномаданий жараёнлар жаҳон тарихшунослигида қарийб юз 
йилдан бери алоҳида ўрганилиб келинмоқда. Евросиё ҳудудларини 
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш долзарб бўлиб турган бугунги кунда 
кўчманчишунослик ва маданий антропология йўналишларидаги тадқиқотларга 
эҳтиёж сезилмоқда. Шу жиҳатдан олганда иқтисодий негизи кўпроқ кўчманчи 
чорвадорлар дунёсига бориб туташувчи марказий осиёлик кўчманчи ва ўтроқ 
элатлар тарихини ўрганиш долзарблик касб этади. 
Марказий Осиё кўчманчилари томонидан қурилган ўнлаб йирик 
империялардан бири бўлмиш Турк хоқонлиги, айниқса, унинг Ғарбий қаноти 
(Ғарбий Турк хоқонлиги – 568-740) Амударё-Сирдарё оралиғидаги ўнлаб 
ўтроқ воҳаларни бошқарган бўлиб, тадқиқотчилар унга турли тилларда 
сўзлашувчи, фарқли маданиятларга мансуб халқларнинг ўзаро тотувлигини 
таъминлаган салтанат сифатида қарайдилар. Шу боис, жаҳоннинг Европа, 
АҚШ, Россия, Хитой, Япония, Туркия каби етакчи давлатларидаги илмий 
мактаблари, хусусан, Марказий Осиё тадқиқотлари марказларида Турк 
хоқонлиги ва Суғд (Зарафшон ва Қашқадарё дарёлари ҳавзаларида жойлашган 
тарихий-географик вилоят) тарихини ўрганиш бўйича алоҳида илмий 
йўналишлар фаолият олиб боради. Улар орасида, айниқса, Англия, Франция, 
Россия ва Туркиядаги тарихчи, минтақашунос, турколог, эроншунос, шу 
жумладан, суғдшунос олимларнинг ишлари алоҳида ажралиб туради.
Ўзбекистон ҳудудидаги давлатчилик тарихида алоҳида ўрин эгаллаган 
Ғарбий Турк хоқонлиги ва Суғд тарихини ўрганиш мустақиллик йилларида 
республика тарихчи олимларига муҳим вазифалардан бири сифатида 
қўйилди. Сабаби, бу даврда юз берган тарихий воқеликлар кейинчалик 
минтақа ҳаётида муҳим рол ўйнаган бир қатор давлат уюшмаларининг 
шаклланишида ўзига хос ўрин тутибгина қолмай, балки ўнлаб этносларнинг 
шаклланишига ҳам катта таъсир кўрсатди. Шунингдек, бу даврда минтақада 
турли халқлар орасида интеграцион жараёнлар янада кучаяди ва “турк-суғд 
симбиози” тобора фаоллашади. Натижада Марказий Осиё цивилизацияси 
ўзининг навбатдаги тараққиёт палласига қадам қўяди. Шу жиҳатдан олиб 
қараганда минтақа халқлари, хусусан, ўзбек халқининг этник шаклланишида 
катта рол ўйнаган ушбу этнослар давлатчилиги тарихини Ғарбий Турк 
хоқонлиги ва Суғд ҳукмдорликлари – мулкликлари: Самарқанд, Иштихон, 
Панч, Кеш, Нахшаб ва ҳ.к.лар доирасида ўрганиш илмий ва амалий 
аҳамиятга эга. 
Ушбу тадқиқот иши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 
7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш 
бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги
1
Фармони, 2017 йил 17 февралдаги 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича ҳаракатлар 
стратегияси тўғрисида” Фармон // https://lex.uz/docs/3107036



ПҚ-2789-сон “Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини 
ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, 2018 йил 18 январдаги Ф-5181-сон 
“Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва 
улардан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармойиши 
ҳамда 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон “Илм-фанни 2030 йилгача 
ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони ва бошқа 
қарорларда белгиланган илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни 
ривожлантириш, халқимизнинг бой тарихи, моддий ва маданий меросини 
илмий ўрганиш, тарғиб қилиш ва бойитиб бориш каби вазифаларни муайян 
даражада бажаришга хизмат қилади. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling