Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 0.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/31
Sana26.03.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1296104
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   31
Bog'liq
Автореферат Махмудова Нигора 24 11

сандал четида хомуш ўтирарди (Ў.Ҳошимов. Урушнинг сўнгги қурбони). 
Таркиб топаётган сўз бирикмалари номинативли ёки коммуникативли 
характер касб этиши мумкин: 
1) хомуш ўтирарди – F + G
1,2 
(ҳолат + предикатли коммуникатив 
синтагма); 
2) сандал(-нинг) чети – D

+ E

(аниқловчи+аниқланмиш структурали 
номинатив синтагма); 
3) айвон(-нинг) тўри – B

+ C

(аниқловчи +аниқланмиш структурали 
номинатив синтагма); 
4) айвон(-нинг) тўридаги сандал – B

+ C
1,2 
+ D
(аниқловчи + аниқланмиш 
структурали номинатив синтагма); 
5) сандал(-нинг) четида хомуш ўтирарди – D

+ E
1,2 
+ F + G
1,2
(сўз 
бирикмалари катенасини ҳосил қилаётган объект + предикатли коммуникатив 
синтагма); 
6) айвон(-нинг) тўридаги сандал(-нинг) четида хомуш ўтирарди – B


C
1,2 
+ D
1
+ E
1,2
+ F + G
1,2
(макрокатенали объект + предикатли коммуникатив 
синтагма). 
Кўриб турганимиздек, воқеланаётган гипотактик сўз бирикмалари 
эндоцентрик характерли бўлиб, улар структурасини ташкил этувчи бевосита 
иштирокчиларидан биттаси марказда турувчи ядро сифатида фаолият 
юритмоқда. Ушбу вазифани сўз бирикмаси бевосита иштирокчиларидан 
ўтирарди, чети, тўри, сандал каби сўзлар бажармоқда. Шундай қилиб, сўз 
бирикмаси моделидаги синтагмаларнинг нутқий вазиятда юзага чиқишининг 
гувоҳи бўламиз. 
Учинчи бобнинг иккинчи бўлими “Паратактик ва гипотактик қурилма 
моделидаги синтагмалар” деб номланади. Макросинтагма ўзининг динамик 
характерли эканлиги билан микросинтагмадан кескин фарқ қилади. Чунки у 
нутқ вазиятида вужудга келади. Тўғри, микросинтагма мақомидаги сўз 
бирикмаси моделидаги синтагмалар ҳам нутқий вазият билан алоқадор 
ҳисобланади. Аммо улар алоҳида олинганда, тушунча ифодалаб келганлиги 
сабабли, статиклик касб этади. Масалан қуйидаги гапга эътибор қаратайлик: 
швейцарском варианте немецкого языка//Успехи гуманитарных наук, №4. 2020; Турниёзов Н.Қ. Матн 
лингвистикаси. – Самарқанд: СамДЧТИ. 2004; Турниёзова Ш.Н. Ҳозирги ўзбек тилида матн шаклланишининг 
деривацион хусусиятлари. – Тошкент: Exstremum-press. 2016.


18 
Олманинг тагига олма тушади. Мазкур жумла гап мақомидаги синтагма 
бўлиб, уни шакллантираётган элементлар сони саккизга тенг: олма, таг, 
тушмоқ (етакчи морфемалар); -нинг, -и, -га, -а, -ди (кўмакчи морфемалар). 
Ушбу элементларнинг синтагматик қаторда фаоллашуви натижаси маҳсули 
сифатида динамик характерли синтагма вужудга келаётгани изоҳ талаб 
этмайди. Ўз навбатида, берилаётган макросинтагма яна синтагмаларга 
бўлинади: олманинг таги, олма тушади каби. Булар микросинтагмалар бўлиб, 
уларнинг биринчиси статик, иккинчиси эса динамик ҳолатдадир. Биринчи 
синтагма аниқловчи + аниқланмиш, иккинчи синтагма объект + предикат 
муносабатида воқеланмоқда. Биринчи синтагма тушунча ифодалагани учун 
статик, иккинчи синтагма эга ва кесим алоқасидан фикр англатгани учун 
динамик ҳисобланади. Зеро, тил қонунияти нутқни шакллантирувчи тил 
элементлари (бирликлари) ўртасидаги чексиз имкониятга эга бўлган 
муносабатлар мажмуини тақозо этади
1
.
Паратактик қурилмалар умумий маъно ифодасини юзага чиқариш учун 
хизмат қиладиган икки содда гапнинг синтагматик қатордаги синтактик 
муносабатидан ташкил топади. Гап эса, ўз навбатида, интегратив жиҳатдан 
тил бирликларини уюштирган нутқнинг энг кичик бирлиги сифатида 
воқеланади. “Гап, − деб таъкидлайди таниқли тилшунос Эмил Бенвинист, − 
тилнинг қўлланиши, амал қилиши ҳаётидир. Гапда биз тилнинг белгилар 
системасидан иборат эканлиги ҳақидаги тушунчамиздан бир оз узоқлашиб, 
бошқа бир дунёга – тилнинг алоқа воситаси эканлигини тақозо этувчи 
воқеликка кириб борамиз. Ушбу воқелик эса нутқда ўз ифодасини топади”
2

Паратактик кўринишдаги мураккаб синтактик қурилма моделидаги 
синтагмалар боғловчи воситалар ёрдамида ёки уларнинг иштирокисиз 
шаклланади. Аниқроғи, тенг компонентли мураккаб синтактик қурилмалар 
кичик синтагмалардан ташқари, паратактик кўринишдаги синтагмаларга ҳам 
бўлинади:
1. Буюк одамлар ҳақида гап айтиш, балки осондир, қоғозга тушириш эса 
ниҳоятда қийин (С.Аҳмад. Йўқотганларим ва топганларим). 
2. Мен дори ясашни ўрганиб, хитой тилини билиб олганимга хурсандман, 
табиб бўлса текин тилмоч топиб олганидан хурсанд (С.Абдулла. Мавлоно 
Муқимий). 
Мазкур мисоллар компонентлари бўлса, эса сўзи билан дериватив 
муносабатга киришаётган паратактик қурилмалар бўлиб, уларнинг таркибий 
қисмлари орқали ифодаланаётган воқеа-ҳодисалар мазмунан қиёсланмоқда. 
Айнан ана шу мантиқий тушунча асосида қиёслаш мазмунидаги паратактик 
синтагма шаклланганини кузатамиз. Бундай мазмундаги синтагманинг 
вужудга келишининг боиси, MСҚнинг икки мучаси ўзаро бўлса, эса сўзлари 
билан алоқага киришганидадир. Ўз навбатида, ушбу қурилма синтагмаларга 
қуйидагича бўлинади: 

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling