Қарши филиали ахборот технологиялар факультети


Download 0.71 Mb.
bet32/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1277937
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   46
Bog'liq
Компьютер тизимлари ва тармоклари фанидан маъруза матни.

Айлана (доира) топология - тармоқ узелларининг ёпиқ эгри (узатиш ўртасидаги) кабел билан бирлашувини хосил қилади. Узатиш (передатчик) ва қабул қилиш (приёмник) ўртасидаги ҳар бир оралик узел юборган хабарни ретрансляция қилади. қабул қилувчи узел фақат ўзига юборилган маълумотнигина аниқлайди ва қабул қилади.
Айлана топология нисбатан кичикрок кенгликда шуғулланувчи тармоқ учун жуда мос келади. Унда марказий узел йўқлиги боис тармоқнинг ишончлилигини оширади. Ахборотни ретрансляция қилиш узатиш воситаси сифатида ҳар қандай турдаги кабелдан фойдаланиш имконини беради. Бундай тармоқ узеллари хизмат кўрсатиш тартибининг кетма-кетлиги унинг тезкорлигини сусайтиради, узеллардан бирининг ишдан чиқиши айлана бутунлигини бузади ва ахборотни узатиш трактини сақлаш учун чоралар қуришни талаб қилади.
Шинали топология - энг оддий турлардан бири. У узатиш воситаси сифатида коаксиал кабеллан фойдаланиш билан боғлиқ. Маълумотлар тармоқ узатиш узелидан шина бўйича ҳар икки томонга тарқалади. Оралик узеллар келаётган ахборотларни трансляция қилмайди. Ахборот барча узелларга келиб тушади, лекин кимга жўнатилган бўлса, фақат ўшагина қабул қила олади. Хизмат кўрсатиш тартиби параллел.
Бу хол шинали топология билан ЛҲТнинг тезкор ҳаракатини таъминлайди. Тармоқни кучайтириш ва конфигурациялаш, шунингдек турли тизимларга мослаштириш осон. Шинали топология тармоғи алоҳида узелларнинг бузилиш эхтимоллигига чидамли. Ушбу турдаги топология тармоғи хозирги кунда жорий этилган. Шуни таъкидлаш лозимки, уларнинг кўлами кичкина ва бир тармоқ доирасида турли хилдаги кабелдан фойдаланиш имконини беради.
Юлдузсимон топология - марказий узел концепциясига асосланади. Унга сиртқи узеллар уланади. Хар бир сиртқи (периферия) узел марказий узел билан алоҳида уз алоқа тармоғига эга. Барча маълумотлар марказий узел орқали узатилади. Марказий узел тармоқдаги ахборот оқимини ретрансляция килади ва йўлга солади.
Юлдузсимон топология ЛҲТ узелларишшг бир-бири билан ўзаро таъсирини осонлаштиради. Айни пайтда ЛҲТнинг юлдузсимон топология билан ишлаш қобилияти марказий узелга боғлиқ. Мавжуд ҳисоблаш тармоқларида нисбатан мураккаб топологиядан фойдаланилиши мумкин.
У ёки бу топологияни танлаш ЛҲТни қўллаш сохаси, унинг узеллари географик жойлашуви ва тармоқ хажми билан белгиланади.



Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling