Қарши филиали ахборот технологиялар факультети


Иккинчи тамойил "клиент-сервер" архитектура


Download 0.71 Mb.
bet25/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1277937
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   46
Bog'liq
Компьютер тизимлари ва тармоклари фанидан маъруза матни.

Иккинчи тамойил "клиент-сервер" архитектура деб аталади, Унинг дастурий таъминоти ресурслардан жамоа бўлиб фойдаланишгагина мўлжалланиб қолмай, уларни қайта ишлаш ва фойдаланувчи талабига кўра ресурсларни жойпаштиришга мўлжалланган. "Клиент-сервер" архитектуралар дастури тизими иккита бўлинмадан иборат: Сервернинг дастурли таъминоти ва фойдаланувчи –мижознинг дастурий таъминоти. Бу тизимлар иши қуйидагича ташкил қилинади: мижоз-дастурлар фойдаланувчининг компьютерида бажарилади ва умумий кириш компьютерида ишлайдиган дастур - серверга сўров жўнатилади. Маълумотларнинг асосий қисмини қайта ишлаш кучли сервер томонидан амалга оширилади, фойдаланувчи компьютерига фақат бажарилган сўров натижалари юборилади. Маълумотлар базаси серверлари катта хажмдаги маълумотлар (бир неча 10 гигобайт ва ундан кўп) билан ишлашга мўлжалланган ва кўп сонли фойдаланувчилар юқори унумли ишлаб чиқаришни, ишонч ва химояланганликни таъминлайди. Глобал тармоқлари иловаларида клиент-сервер архитектураси (маълум маънода) асосий саналади. Катта матнли сахифаларни сақлаш ва қайта ишлашни таъминловчи машхур Web-серверлари. FTD-серверлари. электрон почта серверлари ва бошқалар маълум. Санаб ўтилган хизмат турларининг мижоз дастурлари ушбу серверлар томонидан хизматни қабул қилиш олиш ва улардан жавоб олиш учун сўраш имконини беради.
Тақсимланадиган ресурсга эга ҳар қандай компьютер тармоғи сервер деб юритилиши мумкин. Чунки бошқа компьютерларда фойдаланишга рухсат бўлган бўлинувчи модемли компьютер модем ёки коммуникацияли сервердир.
Шахсий компьютерларнинг локал тармоғи кенг тарқалган. Дунёдаги кўпгина шахсий компьютерлар шу тармоқларда ишлайди. Локал тармоқлар бир-биридан унча узок бўлмаган масофада жойлашган компьютерларни боғлаб туради. Одатда улар бир ёки бир неча яқин жойлашган корхона, муассаса ва офислар компьютерларни бирлаштиради. Локал тармоқнинг асосий фарқланувчи хусусияти барча уни ягона компьютерларнинг маълумот узатиш тезкор канали ва коммуникация асбоб-ускуналарида хатолик юзага келиш эхтимоллигининг деярли йўқлиги.



Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling