Қарши филиали ахборот технологиялар факультети
Download 1.19 Mb. Pdf ko'rish
|
kompyuter tizimlari va tarmoqlari
41 Локал ҳисоблаш тармоқларини ташкил этишнинг хусусиятлари ва уларнинг функционал гуруҳлари режа: 1. Тармоқдаги қурилмаларнинг ўзаро алоқасини бошқариш 2. Локал ҳисоблаш тармоғининг acocий топологияси Ҳар қандай компьютер тармоғининг асосий вазифаси фойдаланувчига ахборот ва ҳисоблаш ресурсларини тақдим этишдир. Шу нуқтаи назардан локал ҳисоблаш тармоқни серверлар ва ишчи станциялар мажмуи деб қараш мумкин. Сервер - тармоқка уланган ва ундан фойдапанувчиларга маълум хизматлар кўрсатувчи компьютер. Серверлар маълумотларни сақлаши, маълумотлар базасини бошқариши, масалаларни масофадан қайта ишлаши, масалаларни босиб чиқариши ва бошқа бир қатор вазифаларни бажариши мумкин. Ишчи станция - тармоққа уланган шахсий компьютер, фойдаланувчи шу орқали ахборот ресурсларига кириб боради. Тармоқнинг ишчи станцияси хам тармоқ, хам локал режимида ишлайди. У шахсий операцион тизим (MS-DOS. Windows ва хоказо) билан таъминланган амалий вазифаларни хал этиш учун фойдаланувчини барча зарур воситалар билан таъминлайди. Сервер турларидан бири - файл-серверга (File Server) алоҳида эътибор бериш керак. Файл-сервер тармоқдан фойдаланувчиларнинг маълумотларини сақлайди ва уларнинг ушбу маълумотларга киришини таъминлайди. Бу компьютер катта хажмдаги тезкор хотирага, катта хажмдаги қаттиқ дискка эга. У махсус операцион тизим бошқаруви остида ишлайди. Файл-сервер қуйидаги вазифаларни бажаради: маълумотларни сақлаш, маълумотларни архивлаш, маълумотпар ўзгаришини синхронлаш, маълумотларни узатиш. Кўпгина вазифаларни бажаришда битта файл-сервердан фойдаланиш камлик қилади. Бу пайтда тармоқка бир қанча файл-серверлар қўшилиши мумкин. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling