Қарши туманидаги 34-сонли умумтаълим мактаби директорининг буйруғидан кўчирма


Download 13.39 Kb.
Sana28.12.2022
Hajmi13.39 Kb.
#1019779
Bog'liq
823-831 буйруқ 2022-2023


ҚАРШИ ТУМАНИДАГИ 34-СОНЛИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИ ДИРЕКТОРИНИНГ БУЙРУҒИДАН КЎЧИРМА


"2022-2023 ўқув йилининг биринчи ярим йили учун педагог, психолог ва кутубхона ходимларга устама ҳақи белгилаш тўғрисида"

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:


1. Мактаб қошида тузилган ишчи гуруҳнинг 2022 йил 20 июндаги 7 - сонли қарори рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.


2. 2021-2022 ўқув йилида ўқув-тарбия жараёнига шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқ ва ташаббускор, юқори касб даражасини намоён этаётган педагог, психолог ва кутубхона ходимларига 2022-2023 ўқув йилининг биринчи ярим йилида педагог, психолог ва кутубхона ходимларига ишчи гуруҳнинг 2022 йил 20 июндаги 7 -сонли қарорига асосан белгиланган устамалар расмийлаштирилсин ҳамда 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мактабнинг ички мониторинги ташкил этилиши учун масъул бўлган ўқув-тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари-комиссиянинг масъул котиби Ниёзова.Ш га:
Махсус комиссия қарори билан педагог кадрларга белгиланган устама миқдорлари ва меъёрий ҳужжатларни юритилиши ҳамда сақланишига жавобгар эканлиги белгилансин.
4. Ишчи гуруҳ аъзоси маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари
Жўраева.Х.га:
Мактабнинг педагог, психолог ва кутубхона ходимларига берилган устама тўғрисидаги маълумотларни ҳаммага кўринадиган жойидаги ахборотлар стенди ҳамда мактабнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти орқали Ишчи гуруҳнинг қарори тўғрисида тўлиқ маълумотлар мунтазам равишда эълон қилиб бориш вазифаси юклатилсин.
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Асос: Мактаб қошида тузилган ишчи гуруҳнинг 2022 йил 20 июндаги 7 - сонли қарори


Мактаб директори: Ф. Бобомуродов.

"Тараққиёт" МФЙ
2022 йил .20 июн
Download 13.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling