Article in International Journal of Innovative Research in Science Engineering and Technology · November 022 citations reads 181 authors
Download 397.81 Kb. Pdf ko'rish
|
TALIMDAAXBOROTTEXNOLOGIYALARIFANIDANAZARIYVAAMALIYBILIMLARUYGUNLIGI (1)
Kalit so‘zlar: pedagogika, ta’lim, tehnologiya, axborot, fan, nazariya,
amaliyot. Abstract: the purpose of the modular teaching technology, the content of the professional competencies of the future music education teacher are widely covered in the article. The future music education teacher's readiness to carry out pedagogical activities is related to his knowledge, skills and qualifications, and through the acquired professional competences, he ensures the solution of pedagogical problems that arise in the process of music education. Keywords: professional competence, pedagogical skill, musical skill, modular teaching technology, professional competence of a music teacher. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлда “Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3152-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу ҳужжат вилоятдаги мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг тарбиячилар, бошланғич синф ўқитувчилари, айниқса, аниқ фанлар ва чет тиллари бўйича ўқитувчиларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, туманлар ва қишлоқ жойларидаги таълим муассасаларини юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлашни яхшилаш мақсадини кўзда тутади. Президентнинг "Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2022 йил 21 июндаги ПҚ–289-сон қарори қабул қилинди. Унга кўра: Чирчиқ давлат педагогика институти негизида Чирчиқ давлат педагогика университети ташкил этилди. Мазкур қарорда “ мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари учун юқори малакали ўқитувчиларни талаб даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш; педагогик таълим соҳасини ривожлантиришнинг илмий-методик вазифаларини ҳал этишга, илғор хорижий педагогик технологияларни жорий этишга йўналтирилган илмий тадқиқотларни олиб бориш ва иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш; юртимизнинг педагогика фани бўйича қадимдан ривожланиб келган ютуқлари, хорижий мамлакатлар таълим муассасаларининг тажрибаси ва Республикамиз таълим муассасалари талаб-эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тегишли йўналишлар ҳамда мутахассисликлар бўйича ўқув-услубий адабиётларни яратиш; ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таълим ва илмий изланишлар жараёнига мутахассисларни жалб этиш мақсадида педагогика соҳасидаги етакчи республика ва хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш; хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларига ёш истиқболли битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали Университет илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш вазифалари кўрсатиб ўтилди”[1]. Ушбу қарорнинг қабул қилиниши Республикамиздаги таълим муассасаларини юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли педагог кадрлар тайёрлашни жойларда ташкил этиш ва таълим сифатини таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг олий таълим билан қамрови даражасини ошириш имкониятини яратишда яна бир муҳим қадам бўлди. Университетда ҳозир юқори малакали профессор-ўқитувчилар ва фанлар ўқув адабиётлари ва илмий-методик қўлланмалар, ўқув хоналари замонавий лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан таъминланган бўлиб, объектларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда. Таълимнинг ривожи албатта профессионал кадрлар билан узвий боғлиқдир. Педагог кадрлар хизмат фаолиятида “Таълимда ахборот технологиялари” фанининг ўрни ўзгача. Фанини ўқитишда, педагог кадрларни замонавий ахборот технологиялари асослари, замонавий шахсий компъютерлар ва уларнинг атроф қурилмалари, системали дастурий таъминоти, амалий дастурий воситалар, замонавий коммуникацион технологиялар, Веб-дизайн асослари, дастурлаш, Мicrosoft Оfficeнинг дастурий воситалари ҳақидаги билимлар билан қуроллантириш каби билимларни бериш мақсад қилиб олинган[2]. Вазифалар сифатида: таълимда ахборот технологиялари ҳақида бир бутун тасаввур ҳосил қилиш; - ахборот технологияларининг педагог фаолиятидаги ва жамиятнинг ривожидаги ролини очиб бериш; - ахборот технологияларининг техник ва дастурий воситаларининг моҳияти ва имкониятларининг очиб бериш; - ахборот тизимлари ва технологияларини нима мақсадида ва қандай қўллаш ҳақида тушунча ҳосил қилиш каби улкан ишлар назарда тутилган. Назарий билим, ҳаёт ҳодисалари, инсон тажрибаси, амалий фаолият ҳақидаги билимларнинг йиғилиши, умумлаштирилиши, мантиқий изчил бир тизимга солиниши натижасида яратилади. Назария, амалий иш тажрибани умумлаштириш асосида ривожланади[3]. Назария, амалиёт билан қанчалик чамбарчас боғлиқ бўлса, назария ҳам, амалиёт ҳам шунчалик тараққий этади. Ушбу билимларни берувчи-ўқитувчи, дарс жараёни тизимида етакчи омил ҳисобланади. Наъмунавий дастурда “Таълимда ахборот технологиялари” фани асосан барча таълим йўналишларида ўтилиши назарда тутилган бўлиб, 30 соат маъруза, 30 соат амалий машғулоти ва 90 соат мустақил таълим мавзулари тавсия қилинган. Ҳозирги кунда маъруза ва амалий фанлар уйғунлигини таъминлаш муаммоси фан ўқитувчилари олдидаги энг долзарб масалалардан бири бўлиб, қуйидаги сабаб ва омиллар деб ўйламиз: фан тўғрисида талаба маълум саводхонликка эга бўлиши; талабаларнинг фан бўйича билимлари орасидаги фарқлар; Маъруза ва амалий машғулотлари соатлар тақсимоти; дарс жадвалида маъруза ўтиш учун гуруҳлар таркибини шакллантириш; дарс жадвалига назарий ва амалий машғулотларини ўтказиш хоналарини мақбул жойлаштириш; ҳар бир таълим йўналишлари бўйича маъруза матни тайёрлаш; амалий машғулотлари учун қўлланмаларнинг камлиги ва бошқалар. Масаланинг ечими сифатида: ҳар бир маъруза ва амалий дарсларни ўтувчи ўқитувчидан юксак маҳорат, билим, тажриба соҳасида изланишлар олиб бориш; йиғилган тажрибалар ва умумлашган билимлар асосида кўпроқ илмий мақолалар чоп этиш; конференция ва амалий-услубий семинарларда алоҳида шўъбаларни ташкил қилиш; фан бўйича суст ўзлаштирувчи талабаларни тўгарак ишларига жалб қилиш бўйича ишларни такомиллаштириш; амалий ва лабратория машғулотлари бўйича фан йўналишларидан келиб чиққан ҳолда қўлланмалар яратиш; маъруза машғулотлари учун тарқатма материалларни фан йўналишлари бўйича ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш каби ишларни амалга оширишни назарда тутамиз. Билим олишнинг мезонлари – тушунмасдан билиш, тасаввур, тушиниш, англашдан иборат экан, англаган талабагина шахс бўла олади ва буюк мақсад сари интилади. Хулоса қилиб айтганда, олий таълимни тугатганидан сўнг биз таълим берган талабалар педагог, ташкилотчи ва раҳбар ходим бўлар эканлар, келажак авлодга маънавий, аҳлоқий, жисмоний, эстетик тарбия берадиган замонавий таълим технологиялари орқали уларни баркамол инсон бўлишига эътиборли бўлишимиз лозим. Ўйлаймизки муҳокамага берилган мавзу, долзарб масалалардан бири бўлиб, ечимини топиш катта меҳнат талаб қилиб қолаверади. Download 397.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling