Қарздорлик юзага келган муддат ёки сана
|
Ходимлар томонидан амалга оширилиши лозим вазифалар
|
31-35 кунларда
|
Ҳар бир ундирилмаган қарздорлик юзага келган мижозлар бўйича қарздорликларни тан олувчи солиштирма далолатномани тасдиқлатиш ва қарздорлик тўланмаслик сабабларини ўрганиш учун келишилган вақтда фаолият жойига ёки яшаш манзилига борилади.
Мониторинг бўлими ходими иштирокида кредит маблағини сарфланиши бўйича жойида мониторинг далолатномаси расмийлаштирилади. Мониторинг далолатномаси расмийлаштириш жараёнида сотиб олинган махсулотлар ёки хизматлар бўйича юк хати, хисоб-фактуралари ёки бажарилган иш далолатномалари олиниб, солиштириб кўрилади. Мониторинг жараёнларидан фотосуратлар илова қилинади.
|
35 кунида
|
Ундирувчилар томонидан ушбу мижозларга қарздорликни ўз вақтида тўлашни ёки белгиланган тартибда хуқуқий чоралар кўриш тўғрисида огоҳлантириб, қарздорликларни тўлаш талаб этилган талабнома юборилади.
|
36-45 кунлар
|
Мониторинг жараёнида мақсадсиз ва самарасиз сарфланган кредит маблағлари аниқланган ҳолатлар бўйича мижозларнинг кредит йиғма жилдлари хужжатлари (жумладан, кредит буюртманомаси, кредит шартномаси, гаров, кафиллик ва таъминотнинг бошқа шартномалардан, қарз олувчининг идентификациялаш ҳужжатларидан, паспорт, гувоҳнома, Низом ва таъсис хужжатлари) дан нусхалар олган ҳолда филиалнинг бошқарувчисига билдиришнома орқали қонуний чора кўриш мақсадида ҳужжатларни топширади.
|
45 кунида
|
Ундирувчилар томонидан мақсадсиз ва самарасиз сарфланган кредит маблағлари бўйича таъминот эгаларига мижоз томонидан қарздорликларни ўз вақтида тўланмаганлиги ва белгиланган тартибда хуқуқий чора кўрилиши тўғрисида талабномалар юборилади.
|
|
Кредит маблағини мақсадли сарфлаган ва тўлов муддатини ўтказиб юборган мижозлар билан олиб борилган музокарага мувофиқ ихтиёрий тўланган кредитларнинг ҳисоби юритилади.
Ўз вақтида тўламаган мижозларга ушбу муддатлар ўтказиб юборилганлиги тўғрисида ва ундирув мажбурий тартибда амалга оширилиши тўғрисида мижозларга қўнғироқларни амалга оширилади.
|