Ижара келишувида шариатнинг бир қатор қоидалари амал қилади
Биринчи қоида – хияр ар-рўё, харидор баён этилгани- га мувофиқ келмайдиган товарга дуч келганда, шартномани бе- кор қилиш ҳуқуқига эга.
Иккинчи қоида – хияр ал-айб, сўз паст сифатли товар ҳақида бормоқда, яъни харидор хариддан кейин нуқсонни топса, у ҳолда у битимни бекор қила олади.
Учинчи қоида – хияр аш-шарт, бу ерда томонлар ҳар қандай вақтда ўрнатилган муддатлар ёки маълум бир ҳодисаларга боғлиқ ҳолда шартномани бекор қилишлари мумкин.
Тўртинчиси -фасҳ, яъни бекор қилиш ва чақириб олиш
Бешинчичи – иқола, қоплама тўлаш ёки алмаштириб беришдир.
Ижара икки шаклга бўлинади ижарат ул-амал ижарат ул-манафа - Ижарат ул-амал келишилган тўлов эвазига хизмат- лар тақдим этишни ўзида акс эттиради
- Ижарат ул-манафа объ- ектнинг фойдали хусусиятларини келишилган баҳо бўйича бе- рилишини ифодалайди
Кейинчалик эгалик ҳуқуқини ўтказиш билан боғлиқ лизинг шартномаси ижара вал-иқтино деб ата- лади.
Салам - Салам – харидор сотувчига келишилган товар қийматини аввалдан тўлайдиган битим ҳисобланиб, сотувчи товарни маълум бир вақт оралиғида етказиб беришни зиммасига олади. Яъни мазкур шартнома бўнакли тўлов билан харид қилишни ўзида акс эттиради. Табиийки, товар шариат нуқтаи назаридан рухсат этилган бўлиши шарт.
Салам битимини амалга ошириш чизмаси
Салам шартномасининг амалда бўлиш шартларини қуйида келтириш мумкин
1. Салам товарининг сони ва сифати ноаниқликдан қочиш учун аниқ таърифланган бўлиши лозим.
2. Товарнинг қиймати бир йўла тўланиши керак, бу ҳолатда баҳо белгилаб қўйилган ҳисобланади ва бозордаги шунга ўхшаш товарлар баҳоси ошган тақдирда ҳам, ошиши мумкин эмас.
3. Товарни етказиш муддати ва жойи аввалдан аниқланган бўлиши шарт, уни етказиб бериш маълум бир вақт оралиғида қисмларга бўлиб, шунингдек, буткул ва бир йўла амалга оширилиши мумкин.
4. Салам шартномалари бўйича етказиб бериладиган товар харидор эгалигига ўтгунига қадар учинчи шахсга қайта сотилиши мумкин эмас, лекин параллел салам амалга оширилиши мумкин.
5. Салам олдиндан тўловни кўзда тутгани сабабли, харидор сотувчидан гаров талаб қилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |