Асаб тизими хусусиятларини (қўзғалиш, тормозланиш, асаб жараёнларининг ҳаракатчанлиги) Я. Стреляу сўровномаси


Download 322.5 Kb.
bet6/14
Sana21.04.2023
Hajmi322.5 Kb.
#1371386
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Ички регулация курсидан тест саволлари 2020

Шкалалар калити

“Ҳаёт таъминоти” (Ж) шкаласига сўровноманинг қуйидаги позициялари бўйича жавоблари таалуқли: 1 а, б,; 2 а; 3 а; 4 е; 5 а; 6з; 8 а; 10 д; 11а; 12 а;


“Комфорт” (К) шкаласига: 2 б,в; 3 б; 4 з; 5 б,в; 7 а; 9 а; 11б, в; 12 в;
“Ижтимоий статус” (С) шкаласига: 1 е; 2 г; 7в,г; 8 в,з; 9 в,г,е; 10 г; 11д; 12 д,е;
“Мулоқот” (О) шкаласига; 1в; 2д; 3 в; 4 б; 6 в; 7 б,з; 8 б,г; 9 д,з; 10 а; 11 г; 12 в;
“Умумий фаоллик” (Д) 1 г,з; 4 а,г” 5 з; 6 а,б,г; 7 д; 9 б; 10 в; 12 д;
“Ижодий фаоллик” (ДР) 1 ж-з; 2 е,ж; 3 ж; 4 д; 5 д,е; 6 е; 7 е,ж; 8 д,ж; 10 ж; 11 з; 12 г;
“Ижтимоий фойдалилик” (ОД) 1 д; 2 з; 3 г,д; 4 в,ж; 5 г,ж; 6 ж; 8 е; 9 ж; 10 б,е; 11 е,ж; 12 ж.

Ж,К,С,О шкалалар бўйича баллар йиғиндиси шахснинг умумяшаш йўналишини, Д,ДР,ОД шкалалар бўйича баллар йиғиндиси шахснинг, «ишчи” йўналишини характерлайди.


Сўнгра графиклар тузилади (мотивацион профиллар) бунда горизонтал бўйича баллар, вертикал бўйича-баллар белгиланади.
Хулосалар.
Агар текширилувчи Д,ДР ва ОД шкалалар бўйича юқорироқ балл йиғса, унда шахснинг “ишчи” мотивацион профили, агар Ж,К,С, О шкалалар бўйича юқорироқ балл йиғса (ёки бошқа шкалалар каби); унда шахснинг “умумяшаш” мотивацион профили устивордир.
Мативацион (сабаб)-эҳтиёж соҳасида шахснинг ижтимоий-психологик установкаларини ташхислаш (диагностика)” методикаси
Методика О.Ф.Потёмкина томонидан ишлаб чиқилган ва бир қатор шкалаларга эга. Қуйида уларнинг икктаси А ва Б келтирилган.
Шкала А. «Альтуризим-эгоизм”га йўналтирилган установкаларни аниқлаш”

Йўриқнома


Саволлларни диққат билан ўқинг ва уларга берилган вазиятда ўз хатти-харакатингиз мойиллигидан келиб чиқиб “Ҳа” ёки “йўқ” жавобини беринг.

Сўровнома матини (тексти).



  1. Сизга тез-тез сен ўзингдан кўра бошқалар ҳақида кўпроқ ўйлайсан деб айтишадими?

  2. Сизга ўзингиздан кўра бошқалар учун илтимос қилиш осонроқми?

  3. Одамлар Сиздан нимадир илтимос қилишса, уларга рад жавоб бериш қийинми?

  4. Сиз тез-тез кулфат ёки нохушликка учраган одамларга ёрдам (хизмат) кўрсатишга ҳаракат қиласизми?

  5. Сиз бирор ишни ўзингиз учун боқалар учун қилгандан кўра кўпроқ ҳузурланиб қиласизми?

  6. Сиз бошқа одамлар учун иложи борича кўпроқ қилишга интиласизми?

  7. Ҳаётдаги энг қимматбаҳо нарса-бошқа одамлар учун яшаш эканлигига ишонасизми?

  8. сизга ўзингизни бошқалар учун бирор нарсани бажаришга мажбурлаш қийинми?

  9. Беғаразлик-сизнинг алоҳида (ажратувчи) белгингизми?

  10. Бошқалар ҳақида ғамхўрлик қилиш кўпинча зарарингизга бўлишига ишонасизми?

  11. Ўзи ҳақида ғамхўрлик қила олмайдиган одамларни қоралайсизми?

  12. Одамлардан кўпинча ғаразли мақсадларда бирор ишни бажаришни илтимос қиласизми?

  13. Бошқа одамларга ёрдам беришга интилиш-Сизнинг белгингизми?

  14. Сиз одам аввал ўзи хақида, кейин бошқалар ҳақида ўйлаши керак деб ўйлайсизми?

  15. Сиз одатда ўзингизга кўп вақт ажратасизми?

  16. Сиз бошқалар учун кучли зўриқиши зарур эмаслигига ишонасизми?

  17. Одатда ўзингиз учун кучингиз, вақтингиз ҳам етишмайдими?

  18. Бўш вақтингизни фақат ўз ўз қизиқишларингизга бағишлайсизми?

  19. Ўзингизни эгоист дея оласизми?

  20. Фақатгина яхши муносабат учун максимал харакат қилишга қодирмисиз?

Натижаларни ишлаб чиқиш


Сўровнома калити:
1 -4, 6, 7, 9, 13, 17 саволларига “Ҳа” ва 5, 8, 10-12, 14-16, 18-20.саволларига “Йўқ” деб жавоб берилганда 1 баллдан. Сўнгра балларнинг умумий йиғиндиси саналади.
Хулосалар:
Йиғинди 10 дан қанча юқори бўлса субъектда шу даражада альтуризим, одамларга ёрдам бериш истаги намоён бўлади ва аксинча, баллар йғиндиси 10 дан қанча кам бўлса, субъектда шу даражада эгоистик мойиллик намоёндир.

Шкала Б
“Фаолият жараёни-фаолият натижаси”га установкаларни аниқлаш.


Йўриқнома.
Саволларни диққат билан ўқинг ва уларга берилган вазиятда ўз хати-ҳаракатингиз мойиллигидан келиб чиқиб “Ҳа” ёки “Йўқ” деб жавоб беринг.

Сўровнома матини (тексти).



  1. Бажарилаёиган иш жараёни сизни уни тугаллашдан кўра кўпроқ қизиқтирадими?

  2. Мақсадга етиш учун Сиз одатда кучингизни аямайсизми?

  3. Сиз одатда зарур бўлса ҳам сизга қизиқ бўлган ишни бошлашга узоқ қарор қабул қила олмайсизми?

  4. Сиз исталган ишни бажаришга матонатингиз етишига ишонасизми?

  5. Қизиқарли ишни охирига етказиб, уни якунлашга кўпинча ачиқланасизми?

  6. Сизга оддий яхши ва мехрибон одамлардан кўра, натижага эриша оладиган одамлар кўпроқ ёқадими?

  7. Сиз натижаси аҳамиятга эга бўлмаган ўйиндан қониқиш ҳис қиласизми?

  8. Сиз ҳаётингизда омадсизликларга нисбатан омад кўпроқлигига ишонасизми?

  9. Сиз иш билан ҳақиқатан қизиқа оладиган одамларни кўпроқ ҳурмат қиласизми?

  10. Сиз кўпинча ишни ноҳуш шароит, вақит етишмовчилиги, ташқи тўсиқларга қарамасдан битирасизми?

  11. Сиз кўпинча бир вақитнинг ўзида кўп ишни бошлаб уларни охирига етказишга улгурмайсизми?

  12. Сиз хаётда мувоффақиятга эришиш учун етарли кучга эгалигингизга ишонасизми?

  13. Сиз иш билан вақт ва ўзингизни унитар даражада қизиқа оласизми?

  14. Сиз кўпинча бошлаган ишни охирига етказасизми?

  15. Деталлар билан қизиқиб, бошлаган ишни охирига етказа олмаслигингиз мумкинми?

  16. Ишбилармонлик хусусиятларига эга бўлмаган одамлар билан учрашишдан ўзингизни олиб қочасизми?

  17. Сиз кўпинча дам олиш кунларингиз ёки таътилингизни нимадир бошлашингиз зарурлиги учун иш билан тўла банд қиласизми?

  18. Сиз исталган ишда натижа мухим деб ҳисоблайсизми?

  19. Бирор ишга розилик бераётганингизда у сиз учун қанчалик қизиқлиги ҳақида ўйлайсизми?

  20. Исталган ишда натижага интилиш-Сизнинг алоҳида белгингизми?

Натижаларни ишлаб чиқиш ва хулосалар.


Саволга берилган ҳар бир ижобий жавоб учун 1 балл берилади. Тоқ саволлар (1,3,5,7 ва ҳ)нинг ижобий жавоблари балларнинг йиғиндиси субъектнинг фаолия жараёнига, жуфт саволларнинг жавоблари йиғиндиси –субъектнинг натижага оринтациясини акс эттиради.

Download 322.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling