Асқад Мухтор


Download 72 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi72 Kb.
#1578580
Bog'liq
Аскад Мухтор


Асқад Мухтор

Атоқли шоир ва носир Асқад Мухтор лирик шоир, таниқли адиб, моҳир таржимон сифатида ўзбек маданияти тараққиётига катта ҳисса қўшган. У «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» унвони ва Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотига сазовор бўлган.


Таржимаи ҳол


Атоқли шоир ва носир Асқад Мухтор 1920 йилнинг 23 декабрида Фарғона шаҳрида темир йўл ишчиси оиласида туғилган.


У 11 ёшида отадан етим қолиб, болалар уйида тарбияланган. Мактабни тугатгач, Асқад Мухтор Ўрта Осиё Давлат университетига (1938) кириб ўқийди. Сўнг Андижон педагогика институтида ўзбек адабиёти кафедрасининг мудири бўлиб ишлайди.
Асқад Мухторнинг Тошкентга келиши унинг фаолиятида янги саҳифа очди. У республика марказий газеталарининг таҳририятларида бўлим мудири, масъул котиб, «Шарқ юлдузи» журналида бош муҳаррир (1960-1965), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида котиб (1957) бўлиб ишлайди. «Гулистон» журнали ва «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» ҳафталигига муҳаррирлик қилади.
Асқад Мухтор 1997 йилнинг 17 апрелида вафот этган.

Илмий ишлари


Асқад Мухтор «Тилак», «Тонг эди», «Тотли дамлар» сингари илк шеърлари (1935-1938)да шеъриятнинг мақсад ва вазифасини, шоирнинг жамият олдидаги бурчини аниқлаб олишга интилади. У шеъриятга «қалбга қанот», «дардга даво» берувчи деб қарайди.


Шоир иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан «Ғалаба ишончи», «Жангчининг байрам кечаси», «Туғишганлар қайтди», «Соғиниш» сингари қатор шеърий асарларини яратиб, халқни фашист босқинчиларига қарши курашга ундайди. Ватан гўзалликларини, туганмас бойликларини, халқ ҳаётидаги катта ўзгаришларни тасвирловчи «Пўлат қуювчи» (1947), «Ҳамшаҳарларим» (1949), «Рахмат, меҳрибоним» (1954), «Чин юрақдан» (1956) шеърий китобларини ёзади.
Ёзувчининг «Дарёлар туташган жойда» (1950), «Қорақалпоқ қиссаси» (1958), «Бухоронинг жин кўчалари» каби қиссаларида, «Опа-сингиллар» (1955), «Туғилиш» (1963), «Давр менинг тақдиримда» (1964), «Чинор» (1973), «Аму» каби романларида замонамизнинг муҳим муаммолари ўз ифодасини топган.
«Чин юракдан» (1956) шеърий китоби, «Ҳаётга чақириқ» (1956), «Дунё болалари» (1962) ҳикоялар тўпламлари ўзбек болалар адабиёти хазинасини бойитган.
Асқад Мухтор «Мардлик чўққиси» (1948), «Яхшиликка яхшилик» (1949), «Самандар» каби пьесалар ҳам ёзган.
Софокл, Р.Тагор, А.С.Пушкин, М.Ю.Лермонтов, В.В.Маяковский, М.Горький, Т.Шевченко, А.Блок, А.Корнейчук асарлари Асқад Мухтор таржимасида ўзбек китобхонларининг маънавий мулкига айланган.
Асқад Мухтор лирик шоир, таниқли адиб, моҳир таржимон сифатида ўзбек маданияти тараққиётига катта ҳисса қўшган. У «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» унвони ва Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотига сазовор бўлган.
Download 72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling