Асака тумани Беруний мфй раиси Мўйдинов Абдулбоқининг 8 -ойлик килинган ишлар буйича


Download 18.61 Kb.
Sana21.10.2023
Hajmi18.61 Kb.
#1714734
Bog'liq
Беруний МФЙ раиси ҳисобот

Асака тумани Беруний МФЙ раиси Мўйдинов Абдулбоқининг

8 -ойлик килинган ишлар буйича


Ҳ И С О Б О Т И
Асака тумани Беруний МФЙ ида 2576 нафар ахоли, 527 нафар хонадон ва 800 нафар оилалар мавжуд бўлиб. Берйний МФЙ ҳудудида жойлашган 5 та кўча мавжуд: 1. Ж. Румий 2. Читгар 3. И.Бухорий 4. Мироблар 5. Узақов ўтган 2023 йилнинг 8 ой мобайнида куйидаги ишлар амалга оширилди:

  1. Болалар Нафакаси ва ижтимоий нафака олиш буйича фукаролар томонидан 115 дона аризалар келиб тушди барчасини туман пенсия жамғармасига ўз вактида топширилди.

  2. Читгар кўчасига 2023- йил 1 чоракда 1 дона 160 квт трансформатор ўрнатилди.

  3. Хурматли Президентимизнинг № 408 карорларига асосан Беруний МФЙ Узақов кўчасига 710 м ичимлик сув тармоги тортилди ҳозирда уланиб сув тармогидан ахоли фойдаланмаяпти чунки юқори босимли тармоққа уланган, ўша ерга сув насоси ўрнтаиш зарур . Бунинг учун Асака тумани Сув оқава бўлимига мурожаат қилдик, ҳал бўлмади. Ижобий ёрдам беришингизни сўрайман.

  4. Аёллар дафтарида турган 77 нафар аёллардан Хотин қизлар фаоли Холмирзаева Дилоромхон билан биргаликда ўрганилиб: 20 нафари ишсиз аёлларни 19 тасининг бандлиги таъминланди. 7 та аёллардан кредит олиш истгаи билдирилган 4 нафари кредит олди. 25 нафар боқувчисини йўқотган аёллардан 12 тасига бир марталик моддий ёрдам берилди. 17 нафар ногирони бор аёллар 11 тасига бир марталик моддий ёрдам берилди. 5 нафари ижара компенсациясини олишга киритилган. 2 та ногирони бор аёлларга уй-жой таъмирлаш учун қурилиш материаллари берилди.

  5. Махалламизда фаолият олиб бораётган Хоким ёрдамчиси Фозилов Жавохир билан биргаликда 45 нафар фуқарога 578 млн сўм 14 фоизли кредит олишда ёрдамлашдик. Субсидия олиш учун 9 та ариза тушган, ҳали берилгани йўқ.

  6. Беруний МФЙ да 642 ёшлар мавжуд Ёшлар етакчиси Усмонов Ботиржон билан биргаликда ишсиз булган ёшларнинг 52 нафари ешлар дафтарига кирғизилиб 47 чиқарилди. Қизил тоифадаги ёшлар 23 нафарни ташкил этади. 5 нафар ёшларга контаркт пуллари тўлаб берилди.

  7. Профилактика инспектори Хакимов Машҳурбек билан биргаликда маҳаллада жиноятчиликни олдини олиш максадида куп профилактик тадбирлар уюштирдик. Худудимизда жойлашган № 54-55 ўрта мактабларда профилактика кунларида ўқувчилар билан сухбатлар уюштирдик.

  8. Махалламизда куз-қиш мавсумини бетаълофат утказиш максадида тумандаги Кўмир омборидан тузилган Руйхатга асосан бугунги кунга 14 нафар фуқаромиз арзон кўмир махсулоти олишига ёрдам бердик ва ёрдам беришни давом этмокдамиз.

  9. Рамазон ва Курбон Хайит байрамлари арафасида махаллада 30 нафарига кам таъминланган оилаларга озик-овкат махсулотлари таркатилиб холидан хабар олинди.

  10. И.Бухорий кўчасида кўп ёмғир ёғиш натижасида бир нечта оилаларнинг ҳовлиларига сув тошиб кетаётган эди. Бунинг олдини олиб, колодец ташланди ва бир машина шебён тўкилди.

  11. Абдурасулова Гулсарахон ёлғиз оналиги учун МФЙ ҳодимлари биргалашиб қурилиш материаллари олиб берилди.

  12. Берйний МФЙ ҳудудидаги кекса ва нуронийларни ички туризм бўйича турли сиҳатгохларга оли борилди.

  13. 55-умумтаълим мактабида А. Мўйдинов хотриасига бағишланган “Хотира турнири” ўтказилди. Ҳозирги кунда нуронийларни “Соғлом турмуш тарзи” шиори остида ҳаракатлар давом этмоқда.

  14. Аҳоли ўртасида Беруний МФЙ кўчаларини асфалтлаш бўйича “Open Budget” бўйича ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

  15. Беруний МФЙ бўйича № 30 – қушма қарор юзасидан 45 нафар фуқаро 5 МФЙ нинг 5 талик вакилига бўлиб берилган. Шундан менга 17 та фуқаро тушган. Улар билан амалий ишлар олиб борилди.

  16. Тешабоев Адхамжоннинг ҳовлиси 2-гуруҳ ногиронлиги борлиги сабабли Раис бошчилигида уй-ҳовлиси тартибга солиб берилди.



Асака туман Беруний МФЙ
Раиси :- А. Мўйдинов

Ҳотин-қизлар фаоли: Д. Холмирзаева

Ҳоким ёрдамчиси: Ж.Фозилов

Ёшлар етакчиси: Б. Усмонов

Участка инспектори: М. Ҳакимов
Download 18.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling