Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
14.4.3-жадвал.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг хўжалик турлари бўйича таркибининг ўзгариши (жамига нисбатан % да) 1 1991й. 1995й. 2000й. 2010й. 2017й. Жами Барча хўжалик турлари 100 100 100 100 100 Фермер хўжаликлари 0,1 2,7 5,5 33,9 34,7 Дехқон хўжаликлари 30,2 49,3 66,7 62,4 63,6 Қишлоқ хўжалиги корхоналар 69,7 48,1 27,8 2,0 1,7 Ушбу маълумотлардан кўриниб турибдики, ўсимликшуносликда фермер хўжаликлари нинг улуши таҳлил даврида 0% дан 52,0% га, дехқон хўжаликларининг улушлари эса 16,2% дан 46,8% га ўсди. Шу даврда қишлоқ 1 Альманах Узбекистана 2013год. –Т.,2013.-С.103; Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги 2016 йил. Стат.тўплами. –Т., 2016.-19-бет;Социально-экономическое положение Республики узбекистан за 2017год.-Т.: Госкомстат РУз, 2018.-С.50 маълимотлари асосида тузилди. 286 хўжалиги корхоналарининг улуши мос равишда 83,8%дан 1,2% га камайди. Дехқон хўжаликларида чорва моллари сонининг жиддий тарзда ўсиши туфайли уларнинг чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш умумаий ҳажмидаги улуши 61,3%дан 92,6% га ўсди. Фермер хўжаликларининг бу соҳадаги улуши 0,3% дан 4,3%га ошди. Республикамизда фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш сиѐсати олиб борилмоқда. Таъкидлаш жоизки, ҳосилдорлиги ҳамда ернинг сифати, балл бонитети жиҳатидан нисбатан паст бўлган ерларда давлат эҳтиѐжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликларига давлат бюджетида берилаѐтган субсидиялар берилади. Қишлоқ хўжалигини ислоҳ ва диверсификация қилиш натижасида мустақиллик йилларида техник экинлар майдонлари қисқариб, қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари экин майдонлари кенгайтирилди. Оқибатда 2017 йилда 1991 йилга нисбатан пахта хом ашѐси ишлаб чиқариш 37,6% га камайди, дон маҳсулотларии4,2 баробарга, картошка етиштириш 8,5 баробарга, сабзавот 3,4 баробарга, полиз экинлари 2,2 баробарга ўсди(қаранг:14.4.4-жадвал). Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling