Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Мамлакатнинг инвестиция қилиш қобилияти


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

Мамлакатнинг инвестиция қилиш қобилияти миллий даромадни 
капитал киритиш учун ишлатиладиган улуши миқдори билан ифодаланади. 


250 
Инвестициялар самарадорлиги миллий даромад (фойда) ўсган қисмининг 
инвестицион сарфлар суммасига нисбатининг фоиздаги ифодаси. Капитал 
қўйилмалардан юқори фойда олишнинг кутилиши инвестицион товарларга 
талабни оширади ва аксинча, истиқболда инвестицион дастурлардан фойда 
олиш ноаниқ бўлса, инвестицияларга сарфлар камайиш тамойилига эга 
бўлади, демак, ялпи талаб ҳам камаяди. 
Инвестицион фаолият инвестицияларни рўѐбга чиқариш бўйича 
қилинадиган амалий ҳаракатлардир. Инвестор бирон-бир фаолиятга, 
корхонага фойда олиш мақсадида узоқ муддатли капитал киритишни амалга 
оширувчи хусусий тадбиркор, ташкилот ѐки давлат. Қисқача айтганда 
инвестор инвестицияларни амалга оширувчи шахс ҳисобланади.  
Инвестицион фаолият ўз маблағлари, қарз ва инвесторларнинг жалб 
қилинган маблағлари, шунингдек, давлат бюджети ва бюджетдан ташқари 
фондлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин. Ўз маблағларига 
корхонанинг фойдаси, амортизация ажратмаси, пул жамғармалари, 
аҳолининг жамғармалари киради. Инвесторларнинг қарз молиявий 
маблағларига облигация заѐмлари, банк ва бюджет кредитлари киради. Жалб 
қилинган маблағларга акциялар.пайлар ва фуқаролар ва юридик шахсларнинг 
бошқа улушларини сотишдан тушган маблағлар киради.
Инвестициялаш жараѐнларида инвестиция муассасалари муҳим роль 
ўйнайдилар. Инвестиция муассасалари бу уларнинг асосий фаолият тури 
қимматли қоғозлар билан операциялар қилишдан иборат бўлганхўжалик 
юритувчи субъектлардир. Инвестиция муассасалари – бу қимматли қоғозлар 
бозорининг энг фаол профессионал иштирокчиларидир. Инвестиция 
муассасалари ичида инвестицион банклар ва воситачилари, маслаҳатчилари 
фаолияти ҳам аҳамиятлидир. Инвестиция банклари миллий иқтисодиѐтнинг 
турли тармоқларини молиялаш ва узоқ муддатли қарз беришга 
ихтисослашган банклардир. Инвестиция воситачиси эса қимматли қоғозлар 
бозорида брокерлик ва дилерлик фаолиятини амалга оширувчи инвестиция 
муассасасидир. Инвестиция маслаҳатчиси – бу маслаҳат фаолияти билан 
шуғулланувчи инвестиция муассасасидир. Маслаҳат фаолияти қимматли 
қоғозлар бозори ва унинг иштирокчилари аҳволини таҳлил, тахмин қилиш, 
молиявий воситаларни экспертизадан ўтказиш, ишлаб чиқариш ва тавсиялар 
бериш бўйича хизматлар кўрсатишни, қимматли қоғозлар чиқариш, 
жойлаштириш ҳамда уларнинг муомилада бўлиши, мутахасисларни қайта 
тайѐрлаш, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар томонидан инвестиция 
сиѐсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳат хизматлари 
кўрсатишни назарда тутади. 


251 
Мамлакатда инвестиция фаолиятини амалга оширишда инвестиция 
фондлари ҳам ташкил этилади. Инвестиция фонди - инвесторларнинг пул 
маблағларини жалб этиш ва уларни инвестиция активларига қўйиш 
мақсадида акциялар чиқаришни амалга оширувчи юридик шахс – 
акциядорлик жамияти инвестиция фондидир. Инвестиция фонди ўз 
фаолиятини қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли 
давлат органи томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширади.
Инвестиция фондининг қуйидаги шакллари мавжуд бўлиши мумкин: ўзи 
чиқарган акцияларни қайтариб сотиб олиш мажбуриятига эга бўлган 
инвестиция фонди; ўзи чиқарган акцияларни қайтариб сотиб олиш 
мажбуриятига эга бўлмаган инвестиция фонди. Инвестиция фондининг тури 
фонднинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилади. Ўз эгаларининг пай фондидаги 
улушини тасдиқловчи ҳужжатсиз қимматли қоғоз инвестиция пайидир. 
Инвестиция пайига бўлган ҳуқуқлар Қимматли қоғозлар марказий 
депозитарийси 
томонидан 
инвестиция 
пайлари 
эгасининг 
депо 
ҳисобварағидан бериладиган кўчирма билан тасдиқланади. Инвестиция 
фондининг ѐки пай фондининг инвестиция портфелини ташкил этувчи 
қимматли қоғозлар, улушлар, пул маблағлари (шу жумладан чет эл 
валютаси), омонатлар ва кўчмас мулк инвестиция активларидир.
Инвестиция фонди янги юридик шахсни таъсис этиш ѐки бошқа 
инвестиция фондини қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этилади. 
Инвестиция фонди тижорат ташкилоти бўлиб, у ўзининг алоҳида ҳисобга 
олинадиган мол-мулкига, шу жумладан устав капиталига берилган мол-
мулкка эга бўлади. Юридик ва жисмоний шахслар инвестиция фондининг 
муассислари (акциядорлари) сифатида иш юритиши мумкин.
Давлат 
мамлакат иқтисодиѐтига инвестицияларни жалб этиш 
жараѐнини ва хўжалик субъектлари томонидан амалга ошириладиган 
инвестицион фаолиятни тартибга солиш мақсадида инвестицион сиѐсат олиб 
боради. Инвестицион сиѐсат капитал қўйилмаларнинг энг устувор 
йўналишларини танлаш, иқтисодиѐт таркибий тузилишини ўзгартириш, 
унинг самарадорлигини ошириш, иқтисодий ўсишга ва миллий даромаднинг 
энг юқори кўрсаткичларига эришишга қаратилган чора-тадбирлар 
мажмуидир. 
Давлат томондан миллий иқтисодиѐтга ички ва ташқи инвестициялар 
киритилиши учун қулай инвестиция муҳитини яратилиши унинг 
инвестицион сиѐсатининг асосий мақсади ҳисобланади. Инвестиция муҳити 
инвестициялар жозибадорлиги ҳамда хавф-хатар даражасини белгилаб 
берувчи ижтимоий-иқтисодий, молиявий ва сиѐсий омиллар мажмуи 
ҳисобланади. Инвестицион муҳит мамлакат иқтисодиѐтида хорижий 


252 
инвестицияларнинг самарали айланиши учун зарур бўлган шарт-шароитлар 
комплекси ҳамдир. 
Давлат қулай инвестиция муҳитини яратиш мақсадида товар ишлаб 
чиқарувчиларга солиқ босимини ва юкини камайтиришга қаратилган 
қонунчилик базасини яратади, Марказий банкнинг қайта молиялаштириш 
ставкасидан инвестиция мақсадларида фойдаланилади, фан, таълим, 
кадрларни тайѐрлаш ва қайта тайѐрлашга инвестиция қилиш орқали миллий 
интеллектуал салоҳиятни сақлашга интилади.
Инвестиция жараѐнларини фаоллаштиришда давлат томонидан 
белгиланадиган молиявий имтиѐз ва преференциялар муҳим роль ўйнайди. 
Улар пул ресурсларини ишлаб чиқаришга самарали инвестициялаш 
имкониятларини кенгайтиради ва шу орқали унинг ривожланиши учун қулай 
шароит яратилади. 
Молиявий 
имтиѐзларга 
фан-техника 
ишланмаларига 
йўналтирилаѐтган фойдани ѐки унинг бир қисмини маълум муддатга солиққа 
тортишдан озод қилиш, асосий фондларнинг жадаллашган амортизация 
амалиѐтини амалга оширишга рухсат бериш ва бошқалар киради.

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling