Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
Жанубий Корея. 1995 йилда Кичик ва ўрта тадбиркорлик маҳсулоти
экспортининг салмоғи мамлакат умумий экспорт ҳажмининг 30%ни ташкил 301 қилган ва 50 млрд АҚШ долларига етган. Бунга катта банк кредитлари ѐрдам берган. Кредит-пул сиѐсати шундай қурилганки, тижорат банклари ўз қарзларининг 30% ини Кичик ва ўрта тадбиркорликка беришга мажбурлар. Мамлакатдаги кичик бизнес федерацияси, Кичик ва ўрта тадбиркорлик банки, технологияларни суғурта қилиш федерацияси, савдо ва саноат вазирлиги Кичик ва ўрта тадбиркорликнинг ривожла-нишига ѐрдам беради. Саноатни ривожлантириш сиѐсатининг ажралмас қисми сифатида кичик ва ўрта тадбиркорликнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш сиѐсати соҳасида йирик қонунчилик базаси ташкил қилинган: Кичик ва ўрта тадбиркорликни рағбатлантириш ҳақидаги дикрет (1966й.), Кичик ва ўрта тадбиркорликнинг суб-контрактли ишларини рағбатлантириш ҳақидати қонун (1978й.), фақат Кичик ва ўрта тадбиркорлик ишлаб чиқарадиган товарлар рўйхати (1982й.), Кичик ва ўрта тадбиркорликни ўзаро ѐрдам фонди ҳақидаги қоидалар (1984й.), Кичик ва ўрта тадбиркорликни бошқарув барқарорлиги ва бошқалар. Ёрдам, биринчи навбатда, юқори экспорт салоҳиятига эга бўлган корхоналарга кўрсатилади. Голландия. Бу мамлакатда Кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб- қувватлаш учун кўпгина ташкилотлар мавжуд: - Кичик ва ўрта тадбиркорлик учун голланд кенгаши; - Кичик ва ўрта тадбиркорлик масалалари бўйича тадқиқотлар ва консалтинг; - Кичик ва ўрта тадбиркорлик учун сиѐсатнинг қироллик федерацияси; - ижтимоий бизнес ташкилотлари тармоқ хусусиятлари бўйича иш берувчилар ва ходимларнинг ҳамкорлигини таъминлайдилар; - савдо палатаси консалтинг хизматлари кўрсатади; - Кичик ва ўрта тадбиркорлик институти ишчи-хизматчиларни ўқитиш, маслаҳат бериш билан шуғулланади; - ўқиш вақтида шахсий корхоналарини очган талабаларга ѐрдам кўрсатиш учун «Мини-корхоналар фонди» ташкил қилинган; - иккита Олий ўқув юрти Кичик ва ўрта тадбиркорлик учун мутахассисларни тайѐрлайди; - кечқурунлари қатнаш мумкин бўлган кўпгина турли хил курслар ишлайди. Буларда ишни энди бошловчилар шахсий ишни очиш, бизнес- режалар тузиш, маслаҳатлар ва ахборотлар олиш мақсадида ўқишлари мумкин. Франция. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг асосий мақсади – бандликнинг кўпайиши ва рақобатбардошликнинг ўсишидир. Бунинг учун қуйидагилар қилинади: тўғридан-тўғри ѐрдам, ахборотларга кириш, маъмурий 302 тўсиқларни камайтириш, солиқларни камайтириш ва бошқалар. Францияда кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳар хил ташкилотлар ташкил қилинган: - Кичик ва ўрта тадбиркорлик конфедерацияси; - савдо палатаси; - ҳунармандлик ишлари бўйича палата; - қишлоқ хўжалиги палатаси; - инвестицион хавф-хатарни суғурталашнинг француз жамияти; - бизнесни ташкил қилиш маркази ва бошқалар. Юқорида кўрсатиб ўтилган мамлакатларда қўлланиладиган кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш механизмлари фақат умумий кўринишда баѐн қилинган. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка хорижий мамлакатларда кўрсатиладиган ѐрдамнинг айрим йўналишларини аниқроқ ўрганиш ва Ўзбекистон иқтисодиѐти шароитларида улардан фойдаланиш имкониятларини белгилаш кичик бизнесни ривожлантириш учун шубҳасиз фойда келтирган бўлар эди. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling