Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


 Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакатни


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

15.4. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакатни 
ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги ролининг кучайиши. 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакат иқтисодиѐти ҳамда 
жамият тараққиѐтида муҳим ўрин тутади. Унинг афзаллиги бозор 
конъюнктураси ўзгаришларига тез мослашувчанлиги, кам маблағ талаб 
этиши, янгиликларни тез жорий этиш ва тарқатиш имкониятларига эгалигида 
намоѐн бўлади. Халқаро молия фонди (IMF)нинг ҳисоботига кўра, 2015 
йилга келиб, дунѐда 90 фоиз корхоналар кичик ва ўрта бизнесга тегишли 
бўлиб, улар бутун дунѐнинг 63% аҳолисини иш билан таъминламоқда. 
Европа иттифоқи миқѐсида кичик ва ўрта бизнеснинг умумий салмоғи 99,8% 
ни ташкил этгани ҳолда 85% аҳолини иш билан таъминлаб, жами қўшилган 
қийматнинг 58% ни яратишда иштирок этмоқда
1
. Бошқа маълумотларга кўра 
Хитойда иш билан банд аҳолининг 81,4%, ялпи ички маҳсулотнинг 54,3%, 
Японияда мос равишда 70,8%, 67,0%, АҚШда 50,6% ва 53,1% кичик бизнес 
улушига тўғри келмоқда
2
. Бозор муносабатлари ривожланган мамлакатларда 
кичик бизнес соҳасида иш билан банд аҳолининг 50-70%, ҳатто 80%га яқини 
фаолият юритади
3

1
Қаранг: Гафуров У.В. Кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишнинг иқтисодий механизмларини 
такомиллаштириш. 
Докторлик 
диссертацияси 
автореферати. 
–Т., 
2017.-Б.5; 
https 
//www.imf.org/external/plubs/ft/sdn/2015/sdn1504.pdf 
2
Қаранг: Муродова Н.Қ. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг 
назарий асосларини такомиллаштириш. Докторлик диссертацияси автореферати. – Т., 2016. –Б.5.; http 
//www.ifc.org. msmecountryindicator. 
3
Иқтисодиѐт асослари ва Ўзбекистонда иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар /Ҳ.П.Абулқосимов, 
Ш.Ш.Шодмонов ва бошқалар.-Т.:Akademiya, 2011.-341-бет. 


311 
Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритган дастлабки кунлардан 
бошлаб, жамиятда тадбиркорлик рухини шакллантириш, шу асосда 
одамларда мулкдорлик туйғусини уйғотишга жиддий эътибор қаратилди. 
Чунки кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ривожлантириш муҳим 
ижтимоий – иқтисодий аҳамиятга эгадир. Бу борада Ўзбекистон 
Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов ―Кичик бизнес -
жамиятда ҳам иқтисодий, ҳам сиѐсий вазиятни мўътадиллаштиришга ѐрдам 
берадиган ўрта тадбиркорлик синфининг пайдо бўлиши демакдир. Бу- 
республика бозорини зарур истеъмол товарлари ва хизматлари билан 
бойитишдир. Бу янги иш ўринларидир. Шуни ҳамиша назарда тутиш 
керакки, фақат кичик ва хусусий тадбиркорликни кенг, ҳамма жойда 
ривожлантириш ҳисобигагина ғоят кескин муаммони-аҳолининг(айниқса 
ортиқча меҳнат заҳиралари мавжуд бўлган қишлоқ жойлар ва минтақаларда) 
иш билан бандлигини таъминлаш вазифасини ҳал қилишга қодир бўламиз ‖
1
– деб таъкидлаган. 
Тадбиркор 
ва 
ишбилармонларнинг 
бунѐдкорлик 
ҳаракатлари 
мамлакатимизда бозор иқтисодиѐтига ўтиш йўлида олиб борилаѐтган 
ислоҳотларнинг ажралмас қисми сифатида ўзининг ижобий самарасини бера 
бошлади. Энг асосийси – жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ҳамон давом 
этаѐтган сўнгги йилларда ҳам иқтисодий ўсиш суръатлари барқарор тус олди. 
Эркин иқтисодиѐтнинг синалган тамойилларига изчил амал қилиниши 
натижасида тадбиркорликнинг иқтисодиѐтдаги ўрни ва аҳамияти ошди. 
Пировардида, кичик бизнеснинг шакллари кенгайиб, аҳолининг мулкка 
эгалик туйғуси уйғона бошлади. Бу ҳол кичик ва ўрта мулкдорлар синфининг 
шаклланишига кенг йўл очиб бермоқда.
Мамлакатимиз 
тараққиѐтида 
кичик 
бизнес 
ва 
хусусий 
тадбиркорликнинг роли ва ўрни тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Қулай 
ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорликни 
ҳар 
томонлама 
қўллаб-қувватлаш 
ҳамда 
янада 
рағбатлантириш борасида амалга оширилаѐтган чора-тадбирлар 2017 йилда 
38,2 мингта янги кичик бизнес субъектлари янгидан ташкил этилди. Бу 
кўрсаткич 2016 йилдагига нисбатан 22%га, шу жумладан, саноатда 27%га,
савдода 21%га, қишлоқ , ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 13%га, 
қурилишда 10%га кўпайди. 2018 йил 1январь ҳолатига кичик бизнес ва 
1
Каримов И.А.Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва 
тараққиѐт кафолатлари.-Т.: Ўзбекистон,1997, 197-198-бетлар. 


312 
хусусий тадбиркорлик субъектлари сони 229666 тага етди, яъни ҳар 1000 
кишига ўртача 12,2 тадан тўғри келди
1

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожлантирилиши 
натижасида унинг улуши ялпи ички маҳсулотда 2000 йилдаги 31%дан 2017 
йилда 53,3% га, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 11,3 %дан 39,6% га, 
қурилишда 37,0 %дан 61,7%дан зиѐдга, аҳоли бандлигида 49,7%дан 78,3%га, 
уларнинг экспортдаги улуши 2000 йилдаги 10,2% дан 2017 йилда 27,0%га 
ўсди. Бугунги кунда кўрсатилаѐтган бозор хизматларининг деярли барчаси 
кичик бизнес улушига тўғри келмоқда (қаранг:15.4.1-жадвал).

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling