Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

сиѐсати- валюта интервенцияси ва валюта чеклашлари ѐрдамида валютани 
харид қилиш ва сотиш билан валюта курсини тартибга солиш тизимидир.
Валюта интервенцияси Марказий банкнинг хорижий валютанинг 
олди-сотдиси бўйича мақсадли операциялари бўлиб, у миллий валюта курси 
динамиксини уни ошириш ѐки пасайтиришнинг муайян чегаралари билан 
чеклаш мақсадини кўзлайди. Валюта чеклашлари миллий ва хорижий 
валюта, олтин ва хоказоларга доир операцияларни тартибга соладиган 
иқтисодий, хуқуқий, ташкилий чара-тадбирлар мажмуидан иборат. 
Ишчи кучининг ташқи миграция сиѐсати ишчи кучи экспорти сиѐсати 
ва ишчи кучи импорти сиѐсатларига бўлинади. 
Ишчи кучи экспорти сиѐсати деганда бир мамлакат ҳудудидан 
иккинчи бир мамлакатга ишчи кучининг кўчиши учун қулай шароит яратиш 
ѐки таъқиқлаш борасидаги давлат томонидан амалга ошириладиган чора-
тадбирлар йиғиндиси тушунилади. Ишчи кучини экспорт қилиш натижасида 
мамлакатда ишсизлик даражасини камайтириш ва мамлакатга қўшимча 
валюта даромадларини пайдо қилиш имконияти юзага келади. 
Ишчи кучини импорт сиѐсати деганда мамлакатга хариждан ишчи 
кучининг кириб келиши учун қулай шароит яратиш ѐки тўсиқлар қўйиш 
борасидаги давлат томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар 
йиғиндиси тушунилади. 
Божхона сиѐсати – давлат ташқи савдо фаолиятининг бир қисми бўлиб, 
товарларни экспорт ва импорт қилишнинг шарт-шароитлари, ҳажми ва 
таркибини тартибга солиб туради. Божхона сиѐсатининг моҳияти божхона – 
тариф қонунчилигида, божхона иттифоқлари ва конвенциялари, эркин 
зоналар, тариф блокадалари ва бошқаларни ташкил этишда намоѐн бўлади. 
Товарларни олиб кириш ѐки олиб чиқишнинг давлат томонидан 
рағбатлантирилиши ѐки чегараланишига боғлиқ ҳолда иқтисодий ва божхона 
сиёсатининг қуйидаги тўрт асосий турини ажратиш мумкин: 


370 
1.Қисман чеклаш сиёсати. Бу сиѐсат ички бозорга баъзи товарларни, 
масалан, мамлакат миллий мафкурасига ҳамда аҳоли турмуш тарзига тескари 
таъсир қиладиган кино – видео маҳсулотлари ва турли нашрларни 
киритмаслик мақсадида қўлланилади.
2. Протекционизм сиёсати. Бу ички бозорни хорижий рақобатдан 
ҳимоялашдир.
3.Эркин савдо сиёсати – «фритредерлик». Бу ташқи савдодаги 
чеклашларни энг минимумига туширишдир. Одатда, у ўз товарларининг 
рақобатбардошлиги юқори бўлган ва бозорларда етакчи мавқега эга 
мамлакатлар томонидан қўлланилади. 
4.Тақчил бозорни тўйинтириш – «тескари протекционизм» сиёсати. Бу 
фақат миллий бозорда чуқур тақчиллик шароити юз берганда ва унда 
ҳаммага ўрин топиладиган шароитдагина самарали ҳисобланади.
Божхона сиёсатининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборатдир
1) ташқи савдонинг ривожланишига кўмак бериш;
2) давлатнинг иқтисодий ўсишини тезлаштириш;
3) халқаро меҳнат тақсимотида қатнашишдан фойда олиш;
4) мамлакат савдо ва тўлов балансининг ижобий сальдосини 
таъминлаш;
5) давлат бюджети даромадларини ўстириш;
6) хорижий давлатлар ва улар иттифоқларининг дискриминацион 
акцияларига қарши ҳаракат олиб бориш;
7) давлатнинг савдо – сиѐсий позициясини мустаҳкамлаш; 
8) корхоналар, ташкилотлар ва тадбиркорларнинг ташқи бозорга 
чиқишини таъминлаш;
9) миллий иқтисодиѐтнинг таркибий қайта қурилишига кўмак бериш;
10) 
мамлакат 
халқ 
хўжалигининг 
жаҳон 
иқтисодиѐтига 
интеграциялашувини чуқурлаштириш;
11) бозор фаолиятига шарт – шароит яратиш.
Ўзбекистон Республикаси божхона сиёсатининг асосий тамойиллари 
Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) ҳужжатларида қайд этилган божхона 
сиѐсатининг халқаро тажрибаларига ҳамда Ўзбекистоннинг ташқи ва ички 
сиѐсати тамойилларига асосланган бўлиб, қуйидагилардан иборат:
1.Халқаро ҳуқуқ нормаларининг ички давлат нормалари олдида 
устунлигини тан олиш тамойли. Унинг моҳияти шундаки, ўз миллий ҳуқуқ 
тизимини яратаѐтган миллий давлатимиз халқаро ҳуқуқ нормаларининг ички 
давлат нормалари олдида устун туришини тан олади. Ўзбекистон 
Республикасининг БМТ, ЖСТ ва бошқа халқаро ташкилотларга аъзо бўлиши 
Республиканинг божхона иши соҳасидаги умумжаҳон муаммоларни ҳал 


371 
этишда фаол иштирок этишига кенг имкониятлар очиб берди ва Республика 
зиммасига бир қатор мажбуриятларни ҳам юклади.
2.Ўзбекистонда амалга ошириладиган божхона сиёсатининг ягоналиги 
тамойили. Бу Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида ягона 
божхона сиѐсатининг олиб борилишини англатади.
3.Икки ва кўп томонлама алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш 
тамойили. Бу тамойил Ўзбекистон Республикасининг божхона иши соҳасида 
халқаро ҳамкорлик олиб боришга фаол интилиши орқали амалга оширилади.
4.Миллий давлат манфаатлари устунлигини ҳисобга олган ҳолда ўзаро 
савдо келишувларида ён беришлик тамойили. Божхона сиѐсати ҳамкор 
мамлакатларнинг жорий манфаатларини ҳисобга олса ҳамда ўзаро 
муносабатларда маълум бир келишувларни қабул қилса, унинг 
самарадорлиги янада ошади. Аммо, бунда давлатнинг миллий хавфсизлиги 
хавф остига қўйилиши мумкин эмас.
5.Ўзаро камситмаслик тамойили. Давлат ўз иқтисодий манфаатларини 
ҳимоя қилиш мақсадида божхона сиѐсати дастаклари орқали у ѐки бу миллий 
бозорда чегаралаш чора–тадбирларини қўллайди. Уларни қўллаш 
дискриминацион (камситиш) кўринишда бўлмаслиги, яъни баьзи 
мамлакатларга нисбатан эмас, балки барча қатнашувчи мамлакатларга 
нисбатан бирдек қўлланиши лозим.
6. Бир томонлама ҳаракатларга йўл қўймаслик. Миллий бозорни ҳимоя 
қилиш бўйича қарорлар кўп томонлама маслаҳатлашувлардан сўнг қабул 
қилиниши керак. 
7. Демократизм тамойили. Демократизм тамойили божхона сиѐсатини 
ишлаб чиқиш ва уни ҳаѐтга қўллашда хўжалик юритувчи субъектлар ва 
фуқароларнинг божхона иши соҳасидаги ҳуқуқларининг ҳимояланишини 
талаб қилади. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling