Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Жаҳон бозори конъюнктураси


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet215/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

Жаҳон бозори конъюнктураси - жаҳон товар бозорларидаги сотиш 
шарти, ушбу бозорлардаги талаб, таклиф, нархлар даражаси, уларнинг 
ўзгариш тенденциялари. 
Жорий конъюнктурамуайян даврда товарларга бўлган талаб ва 
таклифнинг таркиби, динамикасини шакллантирувчи иқтисодий шароит ва 
омиллар мажмуи. Жорий конъюнктура айни даврдаги миллий ва жаҳон 
иқтисодиѐтининг у ѐки бу омилларидан таркиб топган вақтинчалик вазиятни 
ифодалайди. 
Ижтимоий соҳа обектлари– аҳолининг муносиб турмуш шароити ва 
фаровонлигини таъминлашга хизмат қилувчи соҳа ва тармоқлар мажмуи. 
Булар қаторига уй-жой фондлари, соғлиқни сақлаш, маориф, спорт, маданият 
муассасалари ва бошқаларни киритиш мумкин. 
Ижтимоий ҳамкорлик– хилма-хил фикр ва қарашларга эга бўлган, 
турли миллат, ирқ ва динга мансуб шахс ва гуруҳларнинг умумий мақсад 
йўлидаги ҳамжиҳатлиги. 
Иқтисодий ўсишреал ялпи ички маҳсулот умумий ҳажмининг ѐки 
аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал ялпи ички маҳсулотнинг олдинги 
йилга нисбатан ўсиши. 
Импорт – мамлакат ички бозорларида сотиш учун чет эл молларини, 
капиталини, технологиясини ва хизматларни олиб келиш. Импорт халқаро 
меҳнат тақсимоти натижасидир. У вақтни тежашга, иқтисодиѐт, аҳоли 
эҳтиѐжини қондириш вазифаларини муваффақият билан ҳал қилишга 
кўмаклашади. 
Инвестицион солиқ кредитисолиқ мажбурияти бўйича тўлаш 
муддатини ўзгартириш имконияти берилади, агарда солиқ тўловчида 
белгиланган тартибдаги асос бўлса, у ҳолда солиқ тўловларини 
камайтирилган ҳолда маълум бир вақт ичида босқичма – босқич тўлаш 
мумкин бўлади. 
Инсон омилиамалга оширилаѐтган барча ислоҳотларнинг бош 
йўналиши ва самарадорлигининг пировард натижасини белгилаб берувчи 
асосий тамойил. Инсон омили таркибан икки муҳим жихатни ўз ичига олади. 
Биринчи жиҳат Ўзбекистонда жами ижтимоий тузилма, таълим ва соғлиқни 
сақлаш, нафақа билан таъминлаш тизимини, аҳолини экологик ва бошқа 
хавф-хатардан ҳимоя қилишдан иборат. Давлатнинг доимий эътиборини 
ўзида ифодалайди. Иккинчи жиҳат эса ялпи ижтимоий тараққиѐт 


405 
жараѐнларида шахснинг ўз иштироки, бунѐдкорлиги, яратиш завқи, саъй-
ҳаракатлари ва шижоатини ифодаланишини назарда тутади. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling