Институционал сиѐсат - давлат томонидан мулкчилик, меҳнат,
молиявий, ижтимоий ва бошқа соҳаларда янги иқтисодий институтларни
шакллантириш, эскиларини йўқотиш, мавжудларини трансформациялаш
бўйича амалга оширадиган чора-тадбирлар, ҳатти-ҳаракатлар.
Интермодаль марказ – юк ташишлар бўйича халқаро коммуникация ва
логистика маркази.
Инфляция даражаси – маълум вақт ичида (ой, йил) камида 300 та товар
ва хизматлардан ташкил топган истеъмол савати бўйича нархлар
даражасининг фоиздаги ўзгариши.
Истеъмол – ижтимоий ишлаб чиқариш жараѐнининг охирги фазаси,
ижтимоий маҳсулотдан аҳолини иқтисодий талабларини қондириш жараѐни.
Истеъмолкредити – марказий банк томонидан барқарорлик даврида
қўлланиладиган пул сиѐсати дастаги. У банклар ва бошқа махсус кредит
институтлари томонидан аҳолининг узоқ муддатли истеъмол товарларини
сотиб олиш учун бериладиган кредит.
Иш билан банд бўлган жами аҳоли– ишчи кучи (иқтисодий фаол
аҳоли)нинг ижтимоий ишлаб чиқаришда банд бўлган қисми.
Ишсизлик – иқтисодий жиҳатдан актив (фаол) аҳолининг бир қисми ўз
кучини қўллай олмай «ортиқча» бўлиб, меҳнат захираси армияси бўлиб
қолиш ҳодисаси.
Капитал харажатлар - асосий капиталга киритиладиган маблағлар ва
захираларнинг ўсиши.
Конституцион бурч– Ўзбекистон фуқаролари Конституцияда белгилаб
қўйилган, фуқаролар бажаришлари шарт бўлган мажбуриятлардир.
Конституцион ҳукумат–демократик ҳукумат қонунга ва айниқса ѐзма
ҳужжат–конституциясига асосланади. Конституциялар ҳукуматнинг ваколати
ва мажбуриятларини таъминлайди. Шунингдек, улар қонунлар қандай
тайѐрланиши ва ҳаѐтга татбиқ этилишини ҳам ўзида акс эттиради. Аксарият
конституциялар ҳукуматнинг ваколати ва мажбуриятларини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |