Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet219/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

Молия тизими – молиявий муносабатлар ва турли даражада уларга хизмат 
қилувчи молиявий муассасалар мажмуаси. 
Нарх – товар қийматининг пулдаги ифодаси. 
Нодавлат ва жамоат ташкилотларидавлатга қарашли бўлмаган, 
аммо маълум қонунлар ѐки меъѐрий ҳужжатларга бўйсунган ҳолда фаолият 
кўрсатадиган тузилмалар нодавлат ва жамоат ташкилотлари ҳисобланади. 
Парламент – французча «парле» гапирмоқ сўзидан келиб чиққан бўлиб, 
расмий сўзлашиш жойи маъносини англатади. Парламент давлатнинг олий 
вакиллик органи ҳисобланади ва қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга 
оширади. 
Пудрат – шартнома ѐки хўжалик юритишнинг бир тури. Бир томоннинг 
иккинчи томон талабига кўра белгиланган ишни бажариши тўғрисидаги 
шартнома. 
Пул - кредит сиѐсати – давлат томонидан иқтисодий ўсишни 
таъминлаш мақсадида пул муомаласини ташкил этиш ва барқарорлигини 
таъминлаш учун амалга ошириладиган барча чора-тадбирлар мажмуи. 
Пул– ҳамма товар ва хизматлар айирбошланадиган, умумий эквивалент 
сифатида 
фойдаланиладиган, 
бошқа 
барча 
товарлар 
қийматини 
ифодалайдиган махсус товар. 
Сальдо - муайян вақт давомида молиявий тушумлар ва сарфлар, экспорт 
ва импорт қиймати (савдо баланси сальдоси), хорижий тўловлар ва тушумлар 
(тўлов баланси сальдоси) ўртасидаги фарқ. 
Сектор – институцион бирликлар йиғиндиси бўлиб, уларнинг мақсади, 
молиялаштириш манбалари ва функциялари бир хил бўлади, натижада 
уларнинг иқтисодий ҳуқуқи ҳам ўхшашиб кетади. 
Сервис – жисмоний ва юридик шахсларга, умуман кенг аҳоли қатламига 
хизмат кўрсатиш; ишлаб чиқариш-техника мақсадларида маҳсулотларни, 
моддий-маиший, хўжалик ва бошқа саноат маҳсулотларини сотиш ҳамда 
уларни ишлатиш билан боғлиқ бўлган хизмат кўрсатиш соҳалари. 


408 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling