409
бериш йўли билан молиявий ѐрдам кўрсатиш учун мўлжалланган
ҳукуматлараро ташкилот. ХВЖ ўз амалий фаолиятини 1947 йил 1 мартдан
бошлаган.
Халқаро ташкилотлар – уларнинг ҳар бири халқаро сиѐсатда
ўзларининг фаолият мақсадлари йўналишларига қараб, ер юзи тараққиѐтида
эгаллаб турган мавқеларига қараб, умуман халқаро сиѐсий-амалий
муносабатлар жараѐнида ҳаракатларга киришадиган бошқа халқаро
ташкилотлар тизимидаги мақомларига қараб аҳамият касб этадилар.
Халқаро транзит - хорижий юкларни жўнатиш ва қабул қилиб олиш
пунктлари берилган мамлакат ҳудудидан ташқарида бўлиши шартида
ташилишидир. Агар товарлар божхона
омборига жойлаштирилмасдан
ташилса бевосита халқаро транзит, божхона омборидан фойдаланилса –
билвосита халқаро транзит ҳисобланади.
Хизмат кўрсатиш соҳаси – ижтимоий ишлаб чиқаришнингмоддий-
буюмлашган кўринишга эга бўлмаган истеъмол қийматларини яратишга
йўналтирилгансоҳалари. У ўз ичига моддий хизматлар кўрсатиш (транспорт,
алоқа, савдо, маиший хизмат ва бошқалар) ҳамда
номоддий хизматлар
кўрсатиш (ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, ўқитиш, малака ошириш ва
бошқалар)ни олади.
Do'stlaringiz bilan baham: