Асарнинг бошида муқаддимага ўхшаш нарса, аммо ҳикматлар билан берилади. Айтайлик, муҳтожнинг


Агар улар бўлмаса, биз маҳсулотимизни қаерда сотамиз. Уларнинг


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/48
Sana05.10.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1692202
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   48
Bog'liq
Savdogarlar ustozi yohud haqiqiy omad kaliti @Odiljon Axmadaliyev

Агар улар бўлмаса, биз маҳсулотимизни қаерда сотамиз. Уларнинг 
ҳурматини сақлашимиз керак. Дўконимиз улар билан обод. Агар халқ 
бўлмаса дўкон кимга керак? Бу худди бепаён чўлга дарвоза қургандек гап”
- деганди. Шунинг учун кутамиз. Биз зикр қилиб савдогарни кутиб ўтирдик. 


Абдуллоҳ кутганидек, савдогар хуфтонга чиқди. Абдуллоҳ унга яқинлашиб: 
-Ассалому алайкум, Абдусомад ака, биз Марвдан тижорат мақсадида шу 
ерларга келдик. Сизга ишимиз тушиб турибди. Хожатимизни чиқаришингиздан 
умидвормиз, - деди.
-Ваалайкум ассалом, муҳтарам меҳмонлар, дея саломга очиқ чеҳра билан 
алик олган савдогар бизга яқинлашиб, гапида давом этди. –Марв дедингизми? 
Ахир у юртлардан ҳалиттдан олимлар етишиб чиқа бошлади. Абу Ҳанифа 
хазратлари ҳам асли ўша тарафлардан деб эшитгандим. У зотнинг суҳбатига 
муштоқман. Хуфтонни ўқиб олайлик меҳмоним бўласизлар, хожатларингизни 
қўлимдан келса албатта чиқараман. Биз масжидга бирга бордик. Намоздан сўнг у 
уйига бошлади. Қуюқ зиёфатдан сўнг, муддаомизни айтдик. У мол сотишга рози 
бўлди. Мени энг лол қолдирган жойи Абдуллоҳнинг гапи бўлди. 
-Бизга 200 тўп мато керак, - деди у. Ахир шунча мато бозорда ҳам бор эдику. 
Ётиш олди ундан изох сўрадим. У табассум билан бирма-бир тушунтириб берди.
-Сенинг гапинг тўғри бозорда ҳам бор эди. Аммо у ерда қиммат эди. Мана 
бу ерда арзон бўлади Худо хоҳласа. Ҳали савдогар нархини айтмаган бўлса-да, 
арзон бўлишини сезиб турибман. Биз келажакда шу одамдан сотиб олиб сотсак, 
халқ қийналмайди. Биз уларга арзон сотамиз. Чайқовчилардан шундоғам 
одамлар азият чекяпти. Биз савдогарникида тунадик. Бомдоддан кейин 
омборхонага бордик. Абдуллоҳ ўйлагандек нарх арзон экан. 200 тўп эмас 600 тўп 
олдик. Агар истасак, қарзга ҳам яна шунча мол олишимиз мумкинлигини ҳам 
айтишди. Юкларни олиб, карвон билан Марвга келдик. Шу билан савдомиз 
мислсиз кенгая бошлади.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling