Асарнинг бошида муқаддимага ўхшаш нарса, аммо ҳикматлар билан берилади. Айтайлик, муҳтожнинг
Download 0.65 Mb. Pdf ko'rish
|
Savdogarlar ustozi yohud haqiqiy omad kaliti @Odiljon Axmadaliyev
Ҳисобчига дарс бўлди
Бир куни Абдуллоҳ билан илмий мажлисда ўтиргандик. Одам кўп эди. Савол бергувчилар ҳам жуда кўп эди. Бир киш унга шундай савол берди. -Устоз Аллоҳ наздида кучли мўмин кучсиз мўминдан устун экан. Шуни бизг изохлаб бероласизми? Абдуллоҳ табассум билан одатича одамларга бир қур назар солди. Кейин сўровчига қараб жавоб бера бошлади. -Сиз ҳақсиз, кучли мўмин афзалдир. Аллоҳ буйруқларини бажариб, қайтариқларидан қайтган барча бандаларини яхши кўради. Аммо ҳар томонлама кучли мўминни афзал билади. Агар мўмин киши жисмонан, моддий томондан, ақлан кучли, илми баланд бўлса, жамият ундан наф олади. Бой, билаги бақувват, ақли тўла кишига фитначиларнинг найранглари ўтмайди, у яшаб турган жамиятда аҳлоқсизлик урчимайди. Бўлмағур одатлар шаклланмайди. Агар шундай кишилар жамиятда кўпайса, аёллар хор, эркаклар қул бўлиб қолмайди. Мамлакат мустақил бўлади. Агар ўз фикрига, таъсирига эга виждонли кишилар кам бўлса, мамлакат оғиздагина мустақил бўлади. Аслида бошқа давлатга қарам, унинг йўриғига юриб турган бўлади. Ахлоқсизликлар, рибохўрлик (фоизга пул олди берди қилиш), қотилликлар, тухматлар, бегуноҳларнинг зиндонга ташланиши авж олади. Шунинг учун ҳар бир ақлини таниган киши илмли, жанг санъатини ўзлаштирган ва албатта бой бўлиши керак. Мусулмонлар мана айни дамда шу сифатлари билан дунёга машхурдир. Бирор мамлакат уларга қарши чиқолгани йўқ. Агар молиявий мустақилликка ҳаракат қилинмаса, жанг санъати ўрганилмаса, ҳар томонлама илм олинмаса, ҳар бир оғзи шалоқнинг ҳар бир суюқоёқнинг сўзи ҳикмат, ҳаёти ибрат бўлиб қолади. Ўтирганлар Абдуллоҳнинг сўзларини зўр қизиқиш билан тинглаб ўтирарди. У сўзини тамомлаганини жойига ўтирганидан билса бўларди. Шунда бир киши олдига яқин келиб: -Устоз етти юз дирхам қарзим бор. Бир йилдан бери тўпланиб шунча бўпти. Қарз эгаси ёқамдан ушлаб, бермаганимга қўймаяпти. Мен учун шу пулни тўлаб тура оласизми? Қурбим етса қайтараман Худо хоҳласа, -деди ерга қараб. -Бераман, -деди Абдуллоҳ ва ҳисобчига бир хат ёзди. Хатда “Шу хатим сенга етиб борса ва маъносига тушунсанг, уни олиб борганга етти минг дирхам бериб юбор”, дейилганди. Хатни бояги муҳтож киши олиб кетди. У етиб боргач, ундан хўжайин қанча беришини сўраган. У етти юз дирхам деган. Хатда етти минг дирхам ёзилган. Ангалшилмовчилик бўпти, дея у қайтадан хат ёзган. Хатнинг мазмуни қуйидагича, “Хўжайин хатда озгина хатолик ўтибди. Пул сўраган одам сиздан етти юз дирхам сўраган экан, сиз етти минг деб ёзибсиз. Аниқлик киритиб юборсангиз, мен пулни бериб юборардим”. Абдуллоҳ индамай қуйидаги мазмунда хат ёзди: “Шу хатим сенга етиб борса ва маъносига тушунсанг, уни олиб борганга ўн тўрт минг дирхам бериб юбор. Агар сен менинг ходимим бўлсанг айтганимни қил, агар мен сенинг ходиминг бўлсам, ўрнимга кел мен сенинг ишингни қилай. Мен ушбу ҳадисни эшитгач, савобидан умидворман. Ибн Аббос айтади: «Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: “Кимки бир мусулмон биродарига тўсатдан бир хурсандчилик келтирса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечириб юборади». Мен ҳам у биродаримга кутилмаганда бир хурсандчилик келтиришни хоҳладим”. Ана шу воқедан кейин Абдуллоҳ бирор жойга пул чиқармоқчи бўлса, ҳеч биримиз сабабини сўрамаймиз. Ҳисобчи айниқса, анчагача унинг кўзига қаролмай юрди. Ушбу воқеа унга катта дарс бўлган эди. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling