Дўстлари шомдан сўнг йиғилди. Гўзал суҳбатлар бўлди. У масала ечмаган, ҳадис
шархламаган вақтлари жуда қисқа гапиради. Бу сафар ҳам шундай бўлди.
-Дўстларим, қадрдонларим, - дея гап бошлади Абдуллоҳ. – Келганингиздан
севиндим. Тафсир қилиш мақсадим бор эди. Ниятимга етдим. Яна бир қанча
мақсадларим бор, Аллоҳ етказсин.
Кимнинг мақсади бўлмаса, мақсади
борларга хизмат қилади. Шу билан гапини тамомлади. Ҳамма жим бўлиб
қолди. Ўша вақтда кўпчилик “мен мақсади борларга хизмат қиляпманми, ё ўз
мақсадим сари қадам ташлаяпманми?”, деб ўйлаётган бўлса не ажаб!?
Мана орадан бир ҳафта вақт ўтди. Шу вақт оралиғида
савдода жиддий
ўзгаришлар бўлди. Шу Абдуллоҳ савдога аралаша
бошалаши билан баракаси
сезилади. Шу қадарки, юрмай турган ишлар чопиб кетади. Менимча қилган
эҳсонлари сабаб Аллоҳим ишларига баракаларини кам қилмасдан берса керак.
Ўзимча ўйлар билан ўтирсам, елкамга кимдир қўлини қўйди. Абдуллоҳ экан.
-Ҳаёл суриб ўтирибсанми, Абдусалом?, - еди у табассум билан.
-Келанингни сезмай қолибман, бирор хизмат бормиди?,
- дедим саволига
савол билан. Кейин у менга қараб ўйчан гапира бошлади.
-Абдусалом, қара ўнлаб китоблар ёзяпман, тижорат қиляпман. Тижоратим
шу қадарки, карвонларим дунёнинг тўрт томонига бориб келади. Мени бир ҳаёл
баъзан қийнаб қўяди. Китобларим ва савдо илмим
келажак авлодга бус-бутун
етиб борармикан? Улар аждодларининг тижорий сирларини ўрганиб улардан-да
кучлироқ бўлармикан? Ё бошқалар ўзиб кетадими?
Агар дунёда бошқа
Do'stlaringiz bilan baham: