Асарнинг бошида муқаддимага ўхшаш нарса, аммо ҳикматлар билан берилади. Айтайлик, муҳтожнинг
Тожирлар уюшмаси ёки савдогарлар йиғини ҳақида
Download 0.65 Mb. Pdf ko'rish
|
Savdogarlar ustozi yohud haqiqiy omad kaliti @Odiljon Axmadaliyev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Акс ҳолда вақтини қадрлайдиган ажнабийларга йўл бўшатиб беради.
Тожирлар уюшмаси ёки савдогарлар йиғини ҳақида
Устозимиз вафот этгач, васиятларига кўра биз янада қаттиқроқ илм қилиб, савдони кенгайтиришга ҳаракат қила бошладик. Савдомиз ва ишларимиз шу қадар кенгайдики, фойдамиздан ақл шошарди. Дунёнинг тўрт томонида бизни танишарди. Маҳсулотларимизни мамнун харид қилишар, сотиб оладиганларимизни савдогарлар арзон нархларда сотишарди. Устознинг вафотига мана ўн йил тўлибди. Ёшимиз ҳам элликдан ошиб қолди. Ҳамон савдогарликни обрўмизни сақлаш, одамларни иш билан таъминлаш ва илм аҳлига моддий кўмак бериш учун қиляпмиз. Аллоҳ ҳаракатларимизга баракалар беряпти. Икки кунимиз бир хил эмас. Ҳар кунимиз илм, тижорат ва иш бериш, одамларга ёрдам билан бойимоқда. Устознинг васиятларига қўлимиздан келгунча амал қилиб боряпмиз. Мана бугун ҳам бир янгилик билан кунимизни қаршиладик. Абдуллоҳ доимо яхши гумонли ва келажакка ишонганлиги учун янги ғоялар устида ишларди. Бу сафар ҳам ажойиб фикр айтиб қолди. -Абдусалом биз савдогарларни бир ерга тўплаб ҳар олти ойда йиғилиш ўтказишимиз керак. Мажлисни ўзим бошқараман. Мажлис учун харажатлар менинг зиммамда. Мақсад битта – халққа осон бўлсин. Бозорга тушган одам нархдан ранжимасин. -Яхши таклиф. Энди буни савдогарларга билдириш керак, - дедим мен завқланиб. Шу кундан бошлаб, савдогарларга бу хабарни етказа бошладик. Мен юздан ортиқ қоғозга олти ойдан кейин бўладиган йиғилишга Абдуллоҳнинг уй манзили кўрсатилган таклифнома тайёрладим. Кейин савдо карвонлари орқали машҳур тожирларга жўната бошладим. Уч ой деганда деярли барчасидан жавоб хати келди. Бу орада биз уйни таъмирладик, ўтирадиган жойлар тайёрладик. Меҳмонхоналарни созладик. Мен йиғилишни интизорлик билан кутардим. Чунки ўнлаб катта савдогарларни бир жойда кўриш бошқача бир ҳайрат эди. Орадан олти ой ўтиб, кутилган кун келди. Мусулмонлар жуда тартибли ва вақтига яхши эгалик қиладиган бўлади. Айтилган жойга вақтида келади. Ҳатто олдинроқ келиб кутиб ҳам туради. Вадабоз эмас мусулмон. Ишқилиб, биздан кейинги авлодлар ҳам вақтни исроф қилмаслик ва қадрлашда бошқаларга доимо ўрнак бўлсин. Акс ҳолда вақтини қадрлайдиган ажнабийларга йўл бўшатиб беради. Хуллас савдогарлар бирин-кетин кириб кела бошлади. Дарвоза олдига тўрт йигитни қўлида обдаста билан сув қуйишга тайинлаганмиз. Елкасида сочиқ, чиройли салом билан уларга хизмат қиляпти. Қўлларини ювгач, меҳмонхонага икки йигит йўл кўрсатиб туради. Эшикдан кираверишда икки йигит уларнинг оёқ киймларини бир четга териб туради. Киргандан ўнг ва сўлда тўрт йигит уларнинг кийимларини илгакка илади. Ичкаридаги тўрт йигит тортилган таомларни меҳмонлар олдига қўяди. Ва бўш идишларни йиғиштириб туради. Пешин вақтигача меҳмондорчилик бўлди. Таомларни исроф бўларлик даражада хилма – хил ва кўп тайёраламадик. Аввалига мева, туршаклардан турли шарбатлар, қуруқ мевалар ва қайнатма шўрва. Кейин эса гўштдан кабоб қилинди. Қимиз ва табга қараб чой ҳам берилди. Пешин намозини жамоат бўлиб ўқиб бўлганимиздан сўнг йиғилиш бошланди. Абдуллоҳ тик туриб гапира бошлади. -Ассалому алайкум дўстларим. Сизлар билан бир жойда халқнинг оғирини енгил қилиш ва қулайлик яратиш мақсадида йиғилиб турганимиздан ва таклифимизни рад этмасдан келганингиздан мамнунман. Орангизда мендан олдин савдо ишини йўлга қўйганлар, мен билан бирга тижорат бошлаганлар ва мендан кейин шу ишга таваккал қилганлар бор. Бу ерга йиғилишмиздан мақсад битта – бозордаги ғирромликларга ва нарх навонинг суний кўтарилишига йўл қўймаслик. Мен бу ҳақда таклифномада ёзгандим. Келганлар таклифга розилиги билиниб турибди. Энди кўриб чиқиладиган ва тартибга солинадиган масалаларга келсак. Аввало буғдой, арпа ва ёғнинг нархини одамларнинг чўнтаклари кўтарадиган қилиш керак. Ундан кейин туз, қанд, газлама, мўйна, махси, ковуш, бош кийим, от савдоси, гўшт, мушк (атир), тилла буюмлар, кумуш буюмлар, гилам, сиёҳ, қоғоз, китоб, чинни, араб хурмоси, тўн (чопон), гуруч кабиларнинг нархларини иложи борича ушлаб туришимиз керак. Бу ердагиларнинг ҳаммаси ўзига тўқ ва пул билан муаммоси йўқ одамлар. Мен нархни бир хил ушлаб туриш ҳақида гапирмаяпман. Ошиб кетишининг олдини олишни назарда тутяпман. Аллоҳ таоло ҳам яхшилик қилиш йўлида бирлашишини таълим берган. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling