Асарнинг бошида муқаддимага ўхшаш нарса, аммо ҳикматлар билан берилади. Айтайлик, муҳтожнинг


Одобсиз олим билан учрашмаганимга шукр қиламан


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/48
Sana05.10.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1692202
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   48
Bog'liq
Savdogarlar ustozi yohud haqiqiy omad kaliti @Odiljon Axmadaliyev

Одобсиз олим билан учрашмаганимга шукр қиламан 
Бир куни Мисрга илми баланд бир олим зот келганин эшитиб қолдик. 
Абдуллоҳ унинг одоби хусусида сўраттирди. Жавоби келганида эса таби тирриқ 
бўлди. У одам сал одобсизроқ экан. Шунда у бизни хайрон қолдирадиган гап 
айтди. 
-Агар шаҳарга дунёнинг илмини жамлаган олим келибди, аммо одоби сал 
камроқ экан, деб эшитиб қолсам ўша одам билан учрашмаганимга шукр қиламан. 
Аксинча бир одабли ода шаҳарга келди. Илми озроқ бўлса ҳам, аммо одоби 
севдирадиган даража экан, деб эшитсам, ўша одам билан учрашмаганимга 
надомат қиламан. Чунки мен одобни ўттиз йил, илмни йигирма йил ўргандим. 
Қани ишларингизни қилинг. Ҳадемай карвон келади.
Унинг гаплари мени ўйлантириб қўйди. Шу чоққача унинг одоб учун ўттиз 
йил сарфлаганини ё сезмаганман ё билмаганман. Ўзимча илм ортидан ундаги 
одоб шаклланиб қолган деб юрардим. Аслида одоб машаққатли меҳнатлар 
эвазига келишини у икки оғиз гапида исботлади қўйди. Ростдан ҳам Абдуллоҳ 
одобни минглаб шайхлардан ўрганган. Юқорида тўрт минг шайх билан 
суҳбатлашганини айтгандим. Унинг ўзини тутиши, халимлиги ўзига ром этарди. 
Ёш болаларга ҳам салом беради. Доим унга йўлиққанимзда биздан олдин салом 
беради. Ўзидан каттанинг йўлини кесиш у ёқда турсин, йўлда ҳатто ундан 


олдинга ўтиб кетмайди. Ота – онасини қаттиқ ҳурматлайди. Айтган 
хизматларини бажони дил қилган. Савдо ишида ҳам жуда чиройли муомала 
қилади. Харидорлар ундан газлама эмас унинг муомаласини сотиб олади. 
Тадбиркорлар билан музокарани ҳам жуда ажойиб тарзда ўтказади. Бировнинг 
гапини бўлмайди. Мен уни мақтамаяпман. Умуман мақташ ниятим ҳам йўқ. 
Фақат Аллоҳ берган илми ва ўзининг шижоати орқали эришган ютуқлари ҳақида 
айтяпман. 
Одоби йўқнинг ҳеч нарсаси йўқлиги ҳақида устозлар таълим берган. Аммо 
унинг моҳиятини бугунгичалик ангаламагандим. Илм олишдан эринмаган одам, 
аввало одобни ўрганишни биринчи бошлаши керак. Шунда мурод тезроқ ҳосил 
бўлади.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling