Асарнинг бошида муқаддимага ўхшаш нарса, аммо ҳикматлар билан берилади. Айтайлик, муҳтожнинг
Download 0.65 Mb. Pdf ko'rish
|
Savdogarlar ustozi yohud haqiqiy omad kaliti @Odiljon Axmadaliyev
Абдуллоҳ абадий талаба
Абдуллоҳ доимо изланишда эди. Доим ўқир, дарс берарди. У доимо ўқиган нарсаларини бировга ўргатган киши тезроқ олим бўлиши ҳақида эслатиб турарди. Унинг шижоати шу олтмишдан ўтганида ҳам ўн саккиз ёшлиларникидан зиёд эди. Одамлар ундан: -Сиз қачонгача илм талаб қиласиз?, -деб сўраганларида, -Мен ўлгунимча толиби илм бўлмоқчиман. Талабага барча нарса истиғфор айтади, ҳаттоки сувдаги балиқлар ҳам, дейилган. Шундай экан уни ташлаб бўладими?- деб жавоб берарди. Абдуллоҳ Шом соҳилидаги Тарсус, Масиса ёки Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунаввара шаҳарларига қилган узоқ муддатли сафарларида у ердаги мусулмон аҳлига Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳадис муборакларини устозларидан қандай эшитган бўлса, шундай етказар эди. Шунингдек, у ўзининг Куфа, Басра, Шом, Хуросон, Макка ва Мадинага қилган сафарлари чоғида одамларга савдо сирларидан дарслар ўтар, уларни тижорат, ўз хусусий ишларини бошлашга кўмаклашар ва йўл-йўриқ кўрсатарди. Унинг ёрдами билан юзлаб инсонлар савдо билан шуғуллана бошлади. Касб қилди, илм олди, тирикчилик ташвишидан қутулиб китоб ёзди. Бир сафар Марвга келганимизда кўпчиликнинг талаби асосида ўз уйида савдо сири ва савдодаги ҳалоллик ҳақида маъруза қилди. Маъруза жуда ажойиб бўлди. Айниқса, муҳтожлиги учун молини сотадиганлардан фойдаланмаслик, асл нархини билмасдан мол олиб чиққан одамлардан инсоф билан харид қилиш, қарзи эвазига уйидаги молини, қўйини, отини паст баҳода келишиб олиш, мавсум келганида нархнии кўтариб халқни қийнамаслик, маҳсулотни ўтказиш учун қасам ичмаслик, қайтиб келган маҳсулотни харидорни қийнамасдан қайтариб олиш ва пулини бериш, вақтга эгалик қилиш учун намозлар орасидан фойдаланиш, молиявий мустақиллик учун катта таваккал қилиш ва тушган даромаддан жамғариб бориш, ота-онага пул бериб туришнинг ишлардаги баракаси, ўз касби бўйича тинимсиз китоблар ўқиш ва бошқа масалалар юзасидан батафсил тўхталди. Одамлар шу даражада маҳлиё бўлиб эшитиб ўтирардики, ҳовлида сал тиқ этган товуш эшитиларди. Маърузадан сўнг саволларга навбат келди. Одамлар бирин кетин саволлар бера бошлади. -Савдоингиз нима учун доимо кенгайиб боради? -Намозларни вақтида ўқийман ва савдо ҳақидаги илмларни ўрганишдан тўхтамайман, Аллоҳдан умид қилавераман. Доимо ўқиб, ўрганаман. -Мен ҳам сиздек савдогар бўла оламанми? -Ҳа Азаматим. Бўла оласан. Агар ўз устингда ишласанг, устоз тутсанг, намозларинг орасидаги вақтларга ишларингни режаласанг ва оғишмай мақсад сари интилсанг, Аллоҳдан доимо умидвор бўлсанг, менданда буюкроқ тижратчи бўласан Аллоҳ хоҳласа. -Тижорат учун камида қанча сармоя керак? -Тижорат учун аввало кучли хоҳиш керак. Аниқ мақсад ва пухта режа керак. Агар шу айтилганлар бўлса, сармоя сени узоқ куттирмайди, шундай олдингдан чиқади. -Мол кўпайтириб қандай тижорат қилса бўлади? -Сутини сотасан. Ёғини шаҳарга бориб, айланиб сотсанг ва доимо етказиб бериб турсанг, одамлар сенга ўрганади ва сендан бошқасидан олмайди. Рақобатда ютишинг учун нархини тушириб турасан. Терисини ошлаб сотасан, ичакларини этикдўз усталарга пуллайсан. Гўштини қуритиб қўйсанг, сафарга чиқадиган карвонларга яхшигина нархда ўтказасан. -Кўпчилик бойликка меҳр қўйма дейди. Ҳатто имомлар ҳар жума маърузасида бойлар камбағаллардан кейин жаннатга киради, агар киролса дейишади. Бойлик қалбни ўлдиради, олтинлар йўлдан оздиради, қабилидаги гаплар билан қўрқитади. Сиз нима дейсиз? -Ўғлим, ёшинг ўн бешларда чамаси. Сен уларнинг гапларини эшиту, аммо ўйлаб кўр. Агар қалбингда ишонч, сахийлик ва хотиржамликни жойласанг, улар айтаётган гапларга ўйланма. Аллоҳ наздида қувватли мўмин қувватсиз мўминдан афзалдир. Қувват илмда, бойликда, кучда бўлади. Намоздан бўш вақтларинг тижорат билан жиддий шуғуллан. -Мен дангасаликдан қутулолмаяпман. Ишлайман деганда турли сабаблар билан иш қолиб кетади. Эшитишимча сиз кам ухлар экансиз. Кам уйқулик омад калитими? -Йўқ, Арслоним. Кам уйқулик агар гуноҳга, танани қийнашга ва бошқаларни безовта қилишга сабаб бўлса омадсизликдир. Сенинг ёшингда кечанинг аввалида тўлиқ ухлаш, охирида туриб намоз ўқиш ва илм олиш. Сўнг тирикчилик билан жиддий машғул бўлиш керак. Дангасаликдан қутулиш учун иш билан машғул бўлишинг керак. Қирқ кунда сенда янги одат шаклланиб, ўз- ўзидан содир бўлади. Одатларингни ўзгартирсанг ҳаётинг ўзгаради. -Хотиним нуқул нолийди. Кам топяпсиз, қўшнилар ундай, қариндошлар бундай. Сиз дангасасиз. Нима қилсам олтин ўрталикни топаман? -Ўғлим сен фикр қил. Буюк эрлар ортида буюк аёллар туради. Устозим Абу Ханифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ортида фазилатли аёли бор эди. Кийимлари тоза, таоми покиза, ётоқ жойи озода эди. Аёли узтозимни қаттиқ хурмат қилар ва ҳаммадан кўра кўпроқ ишонарди. Кучига, иқтидорига, илмига шубха қилмас ва доимо яхши ишларга тарғиб қиларди. Шундай вақтлар бўлганки, устоз унутсалар ҳам аёли биз каби талабаларни унутмас, ўғиллари орқали динор, дирхам, кийим- кечак бердириб юборарди. Аёлингни тушун ва тушунтир, сенга ишонсин ва мадад бўлсин. Эр – хотин қўш хўкиз дегани иккиси баравар ишласин дегани эмас, эр топармон, аёл тутармон бўлиб рўзғорни обод қилиши демакдир. Эр кўчадан ризқ топади, аёл уни исроф қилмайди. Эр пул топади, аёл бола тарбиялайди. Қолганини ўзинг тафаккур қил ва оқил оила бошлиғи бўл. Роса қирқ кун жанжал қилмасдан, намозларни ўқиб бўлиб, оилани тартиблаш, топганингни режали сарфлаш, аёлингга чиройли муомала қилиш ва фарзандларингга эътиборни узлуксиз қилсанг, Аллоҳ хоҳласа муродинга етасан. -Устоз инсон қандай ишни қилса чарчамайди? -Ўзгаларга ва ўзига манфаати кўп ишни қилган инсон чарчамайди. -Кўп ишлаш учун нима қилиш керак? -Сен кўп ишлаганинга эмас қандай натижа олганингга қара. Агар кўп ишлаб оз натижа олаётган бўлсанг, демак вақтингни ва ишингни тартибга солишинг керак. Агар оз ишлаб оз натижа олаётган бўлсанг, дангасаликни бас қилиб, кўпроқ ишлашинг лозим. Савол сал ноаниқроқлиги учун жавоб ҳам шундай бўлиб қолмасин. Қулоқ сол! Иш устида сарфлаган вақтингга эмас нима иш қилганингга боқ. Баъзилар “ўх бир кун ишладим”, дейди, аммо қилган иши бир пора тиловат қилганчалик вақтга тенг. Шунинг учун доимо натижага эътибор бергин. Саволларнинг кети йўқ эди. Аммо вақт чегараланган. Пешин намозига азон айтилди ва одамлар масжидга шоша бошлади. Биз ҳам ибодатга ошиқдик. Ўша куни ҳамма хурсанд, олган илмлари яқин бир неча йил учун яхшигина дастак, қўлланма бўларди. Мен ҳам муҳим жойларини ёзиб қўйдим. Келажакда бир китоб ёзиш учун... Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling