нархида сотиб олардим. Ана шундан кейин ишларим шу қадар тез ривожлана
бошладики, бирдан ишчилар ёллашимга тўғри келди. Ҳатто бир сафар бир одам
бир тўнлик матога бераётган дирхамларимни рад этган. Чунки
у матонинг нархи
қимматлигини билмасди. Аммо тушунтирганимдан сўнг кўнганди.
2. Сармоя чўнтакда бўлмайди
Мисрда таржимонлик қилишимдан олдин яқин дўстим Абдусалом менга
сармоя бўлмаса бозорга кириб бўлмаслигини айтганди.
Аммо сармоясиз бозорга
кирдим. Ишларим гуркираб кетди. Тушундимки, сармоя чўнтакда эмас экан.
Агар ақлингизни ишлатсангиз ва ҳаракатдан тўхтамасангиз, сармоя сизни узоқ
куттирмас экан. Таржимонлик қилиб топган пулларимдан жамғариб,
газлама
савдосини бошладим. Ўшанда топадиган олтинларимнинг ҳатто ярмидан
кўпроғини тежардим. Ўзимни сармоя билан таъминлаш учун анча вақтгача
таржимон бўлиб ишлашимга тўғри келган. Агар иш бошламоқчи бўлсангизу,
аммо пулингиз бўлмаса, ақлингизни ишлатинг.
Пул ишлаб топиш
қобилятингиздан фойдаланинг. Кимнинг қанча пул ишлаб топишига қараб, унинг
пул ишлаш қобилятига баҳо бериш мумкин. Бугундан пул ишлаб топиш
қобилятингизни ўстиринг. Катта сармояга аввало тайёр бўлинг. Динору,
дирхамларларни ишлата билган кунингдан бошлаб сармоядорга айланасан.
Do'stlaringiz bilan baham: