Асарнинг бошида муқаддимага ўхшаш нарса, аммо ҳикматлар билан берилади. Айтайлик, муҳтожнинг


  Мижоз ҳар доим ҳақ. Уларга “йўқ” деган сўзни ишлатмаслик


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/48
Sana05.10.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1692202
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48
Bog'liq
Savdogarlar ustozi yohud haqiqiy omad kaliti @Odiljon Axmadaliyev

10. 
Мижоз ҳар доим ҳақ. Уларга “йўқ” деган сўзни ишлатмаслик 
керак. 
 
Мен устозимнинг савдосини узоқ вақт кузатиб бирор марта у зотнинг “йўқ”, 
деган сўзни ишлатганини кўрмадим. Харидор сўраган нархга “йўқ” дейилмас, 
сўраган нарсаси бўлмаса, бошқа мол таклиф қилинар, ёқмаса, мижозга 
шошилинч бўлмаса, олиб келиб беришарди. Шундай воқеалар гувоҳи 
бўлганманки, устознинг дўконида йўқ матони бир камбағал киши сўради, аммо 
ундай мол йўқ эди. Устозим кутиб туришини айтиб, чиқиб кетди. Анча вақтдан 
сўнг олиб келди ва харидор сўраган нархда сотди. Харидор хурсанд бўлиб чиқиб 
кетди. Олиб келинган мато метрлаб сотилмас, тўплаб савдога қўйиларди. У одам 
ялинса ҳам берилмасди. Кейин бидимки, Абу Ҳанифа хазратим бир тўп матони 
сотиб олиб, керакли миқдорини қирқиб сотган экан.
Устозим менга “харидор доимо ҳақ”, деб кўп айтарди. Баъзан 
харидорларнинг минг бир инжиқликларига чидашга тўғри келади. Савдога 
кирган одам ҳамма қийинчиликларни бўйнига олади. Чунки савдосини одамлар 
гуллатади. Харидор бўлмаса, унинг дўкони ҳам, моли ҳам арзимас бир мато 
холос. Шу сабаб тортиша-тортиша мол олмайдиган, обдон дўкон айланиб, 
матоларни титкилаб ҳатто кийиб кўриб ҳам айниб қоладиган, паст баҳо бериб 
кетадиган, жанжал кўтаргиси келиб қолса, қўполлашадиган олармонларга фақат 


сабр билан муомала қиламан. Чунки дўконда шунинг учун ўтирибман. Мен 
олармонларнинг ходимиман. Бу хулосаларим, узоқ тажриба ва устознинг 
машаққатли дарслари самарасидир. Харидор ҳар қандай ҳолда ҳам ҳақ. Ҳатто 
ноҳақ бўлса ҳам, у билан қаттиқ тортишиш яхши эмас. Агар унда нотўғри фикр 
шаклланса, кўрган – билганига сиз ҳақингизда, савдоингиз ҳақида нолойиқ 
сўзларни айтиб юради. Савдони касод қилади. “Мана мол, истасанг ол бўлмаса 
йўқ” ёки “Олмасанг тегинма”, “ўзи ақчангиз борми?”, “олмасангиз нега мени 
оввора қилдингиз молни титкилаб” каби муомала харидорни бездиради. Қайтиб 
ўша дўконнинг яқинига йўламайди. Чиройли муомала ва сабр савдони 
ривожлантиради. Шунинг учун ҳар куни раҳбар (харидорлар сотувчиларнинг 
раҳбаридир) га муносиб хизмат қилиш, кўнглини олиш ва хурсанд қилишни 
ўйлаш керак. Ноҳақлигини билиб турсангиз ҳам ортиқча тортишманг. Аксинча 
“агар нархлар ёки моллар маҳъқул келмаётган бўлса, бозорни кўринг ўзингиз 
истаган нархларда топишингиз мумкин” қабилида жавоб қилиш кифоя. Шунда 
тортишувнинг олди олинади. Молингизнинг сифатига ишониб айтган 
гапингизнинг исботини харидор қайтиб келганида кўрасиз. Агар тортиша-
тортиша кетиб қолган ва яна қайтиб келган мижозга ҳам яна яхши муомала 
қилаверсангиз, нархни ошириб олмасангиз, у доимо сиздан харид қилади. 
Хулласи калом доимо харидорнинг манфаатини кўзланг, ўшанда бой бўласиз. 
11. 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling