Асарнинг бошида муқаддимага ўхшаш нарса, аммо ҳикматлар билан берилади. Айтайлик, муҳтожнинг
учун ҳаром ишлардан, гуноҳлардан, шубҳалардан, ғирромликдан тийилиб
Download 0.65 Mb. Pdf ko'rish
|
Savdogarlar ustozi yohud haqiqiy omad kaliti @Odiljon Axmadaliyev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Беш вақт намозини ўринлатиб қўймаган
учун ҳаром ишлардан, гуноҳлардан, шубҳалардан, ғирромликдан тийилиб,
роҳати дил билан ҳаракат қилиш керак. Куфада ҳам катта бозор бор экан. Илмдан бўш вақтларимизда бозорга чиқа бошладик. Мисрда йиққан пулларимизга форсдан, шомдан келадиган карвонлардан мол олиб сота бошладик. Бу ишимизга устоз қаршилик қилмади. Аммо кўпчилик шогирдларига рухсат бермасди. Бир куни бир аёл келди. Устозда иши бор экан. У устозга ҳурмат билан гап бошлади. -Ассалому алайкум имоми аъзам ҳазратлари. Ўғлимни олиб кетмоқчиман. -Нега олиб кетмоқчисиз? -Оилада боқувчим йўқ, у эса ишлаш ўрнига бомдоддан шомгача илм билан машғул. -Ишлаш учун олиб кетмоқчимисиз? -Ҳа, ўзим ишлолмайман. -Бир ойда рўзғор учун қанча сарфлайсиз? -50 дирҳам. -Илтимос ўғлингизни олиб кетманг. Унинг зеҳни ўткир, китоб ёзадиган, илм тарқатадиган қобиляти бор. Мен сизга ойига 100 дирҳам бериб тураман. Яна бирор хизмат бўлса, тортинманг. -Сиздан Аллоҳ рози бўлсин. Умрим охиригача сизни дуо қилиб ўтаман. Шу воқедан кейин биз билдирмасдан савдо қиладиган бўлдик. Лекин устозга билдирмасдан илож йўқ эди. Охири Абдуллоҳ устозга айтишга қарор қилди. Устоз унинг гапларини табассум билан тинглади. Кейин сўз бошлади. -Сен айтаётган гапларни бир ойдан буён кутиб юргандим. Тушунаман, мендан ҳайиқиб турибсан. Савдони тўхтатиб қўяди деган хавотирдасан. Кўнглинг хотиржам бўлсин. Мен сен билан илк кўришганимдаёқ, етти иқлимга донғи тараладиган тижоратчи бўлишингни сезгандим. Тўхтама, аммо илмдан қолма. -Худо хоҳласа илмдан ортган вақтимдагина тижорат қиламан. Аммо кунимни қандай режалаштиришга хайронман. -Кунингни мендек режалаштир. Аммо ухлашни тарк этма. Сенга бир саволим бор. Айтчи итлар бир болалаганда 12 талаб кучукча туғилади. Қўй эса бир йилда бир марта нари борса икки марта болалайди, аммо битта ё иккитадан. Лекин қўй кўпу, аммо итлар кўп эмас. Аслида итлар дунёни босиб кетиши керак эмасмиди? -Билдиринг устоз, саволнинг жавобини билмайман. -Итлар туни билан акиллаб, сахар вақти ухлаб қолади. Қўйлар туни билан ухлаб саҳар вақти уйғоқ бўлади. Мараб эгасини уйғотади. Улар қуёшни уйғотади. Орадаги фарқ ризқ тарқатиладиган вақтда. Сен ҳам қуёшни уйғотишдан тўхтама. Энди кунингни режалашингга келсак, ҳозир баъзи қилишинг керак ишларни айтаман. Аввало бомдодни ўқиганингдан сўнг кунлик зикрларингни қил, Қуръон ўқи ва ҳадис ёдла. Кейин тижорат қил. Пешин намозини ўқиганингдан кейин менинг дарсларимни тингла. Асрдан сўнг яна тижоратинга қара, улуғларни зиёрат қил. Шом ўқигач масжиддан чиқиб уйингга бор ва тафаккур қил. Ҳуфтондан олдин бугунги кунингни ҳисоб-китоб қил. Савобинг кўпроқми, гуноҳингми аниқла. Дангасалик қилган ўринларингни белгилаб қўй. Фиқҳни, ҳадис шархлашни, тафсирни ўрган ва иложи бўлса, китоб ёзгин. Ундан сўнг эртанги кунингни режалаб ол. Бугунги режалашга кетган вақтинг сенинг бир кунингни тежаб беради. Ҳуфтонни ўқигач, ўрганган билимларингни бир такрор қил ва таҳоратли ҳолда ухлагин. Беш вақт намозини ўринлатиб қўймаган Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling