Асарнинг бошида муқаддимага ўхшаш нарса, аммо ҳикматлар билан берилади. Айтайлик, муҳтожнинг
Download 0.65 Mb. Pdf ko'rish
|
Savdogarlar ustozi yohud haqiqiy omad kaliti @Odiljon Axmadaliyev
Устоздан абадий ибрат
Бир куни устознинг илм мажлисида ўтиргандик. Устоз бизга фиқҳдан дарс берётганди. Имоми Аъзам ҳазратларининг ўрнак бўларли одатлари кўп эди, аммо бир одати бор эдики, бизни доим лол қиларди. Устоз ўзи савол бериб, ҳар биримиздан жавоб эшитар ва охирида ўз жавобини берарди. Ўша куни ҳам бир савол берди. -Айтингларчи, қайнаб турган шўрвага қуш тушиб кетди. Энди шўрванинг масалси нима бўлади? Биз бирин – кетин жавоб бера бошладик. -Шўрва ҳалол бўлади. -Қайнаган сувда ҳамма нарса пишиб кетади ва ҳалолдир. -Эгаси билмагани учун ҳалол бўлади. Навбат Абдуллоҳга келди. -Устоз қушни олиб ташлаб шўрвани ичса бўлади. Чунки қуш ҳалоллаб сўйилмаган. Устоз куиб турдида, ўзлари жавоб берди. -Шўрвага тушган қуш тозаланмаган ва ҳалоллаб сўйилмаганидан нажосатдир. Нажосат тушган шўрвани ичиб бўлмайди, ҳаромдир. Шўрванинг ҳаммаси тўкиб ташланади. Биз умримизнинг охиригача устознинг олдидан кетолмаслигимизни, илмлар денгизидан бахраманд бўлиб туришимиз лозимлигини яна бир бор англадик. Бир вақт бир киши шошиб дарсга кириб келди. Устоздан узр сўраб, келагни сабабини билдирди. -Устоз шомдан йўлга чиққан карвонингизни қароқчилар талабди. Афсусдаман. Устознинг ҳолати умуман ўзгармади. Бир мартагина “Алҳамдулиллаҳ”, деб қўйди. Кейин яна дарс ўта бошлади. Орадан икки пора Қуръон ўқийдиган вақт ўтгач, ўша киши тағин ҳаллослаб келиб қолди. -Минг бор узр, устоз, сизни ташвишга қўйдим. Қароқчилар урган карвон сизники эмас экан. Сизники соғ-омон келаётган экан, - деди. Бу гапни эшитган устознинг ҳолати яна ўзгармади. Тағин бир мартагина “Алҳамдулиллаҳ”, деб қўйди. Жавобдан ажабланган хабарчи савол сўаради. -Устоз карвонингизни қароқчи урди, деганимда ҳам “Алҳамдулиллаҳ”, дегандингиз, карвон соғ-саломат экан деганимда ҳам “Алҳамдулиллаҳ”, дедингиз. Бунинг ҳикмати нима? Устоз табассум қилиб жавоб қилди. - Сен менга карвоним талон-тарож қилинибди, деганингда қалбимга қулоқ солдим. Агар у дунёга боғланиб қолганида ҳам чекиши керак эди. Аммо ўзгариш сезмадим. Шунинг учун “Алҳамдулиллаҳ”, деб қўйдим. Сал туриб карвоним саломат эканини хабар қилганингда яна қалбимга қулоқ солдим. Дунёга боғланган қалб тезда хурсанд бўлиб кетади. Аммо қалбимда ўзгариш сезмадим ва бу сафар ҳам “Алҳамдулиллаҳ”, дедим. Устознинг жавоблари ва гўзал ахлоқи қиёматгача келадиган умматлар учун ҳақиқий ибрат бўлди. Дарс олиб бир хурсанд бўлган бўлсак, шундай кенг кўнгилли устоз билан суҳбатлашиб турганимиздан бир қувонамиз. Абдуллоҳ билан савдо иши юзасидан кўп мамлакатларга боришга тўғри келади. Устоздан йироқда илм мажлисларини чўлда қолган инсон сув истаганидан ортиқроқ хоҳлардик. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling