Асарнинг бошида муқаддимага ўхшаш нарса, аммо ҳикматлар билан берилади. Айтайлик, муҳтожнинг


Инсонларнинг иложсизлиги фойда учун имкон эмас


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/48
Sana05.10.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1692202
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   48
Bog'liq
Savdogarlar ustozi yohud haqiqiy omad kaliti @Odiljon Axmadaliyev

Инсонларнинг иложсизлиги фойда учун имкон эмас 


Бир куни устоз бизни йўқлатибди. Шошилиб йўлга чиқдик. Уйларигача 
икки кунлик йўл. Абдуллоҳнинг яхши бир одати бор. Агар хазрат йўқласа, бор 
ишини ташлаб ўша ёққа чопади. Етиб борганимизда аср вақти эди. Намозни ўқиб 
олдикда, олдиларига кирдик. Салом аликдан сўнг кўзимизга тикилиб қаради. 
Кейин табассум билан гап бошлади. 
-Ўғлонларим, тижоратларингиз сиз ўйлагандан ҳам, мен умид қилгандан 
ҳам гуллаб яшнаб кетди. Ота-онангизнинг дуоларини олиб турганингиз учун 
шундай бўляпти. Абдусалом охирги марта ота-онангнинг олдига қачон 
боргандинг? Сенчи Абдуллоҳ? 
Биз жавоб беришдан олдин ўйланиб қолдик. Олти ойдан буён Марвга 
бормабмиз. Уялдик. Бирдан уларни эсладим... 
Биз Марвдалигимизда ота-онамизнинг хизматларини жону дил билан 
қиламиз. Абдуллоҳнинг отаси ҳам тижорат қиларди. Аммо ҳозир кўпроқ ибодат 
қиляпти. Онаси уй ишлари билан банд. Бир икки марта уларни ва ота-онамни 
ҳажга олиб бордик. Бир муддат Ироқда ҳам яшади. Лекин ота маконларини 
қумсайверди. Улар кексайган, аммо қадлари тик. Ҳалол тирикчиликлари туфайли 
жонлари ҳаловатда. Бир куни отам менга “Ўғлим ҳалол яша тинч ухлайсан”
деганди. Абдуллоҳнинг отаси ҳам шундай фикрда. Уларнинг дуоларини кўпам 
ололмаётганимиздан баъзан сиқиламиз. Ана шундай лаҳзаларда молиявий 
мустақилликнинг қадри ва ўзгаларга тегадиган фойдасини ўйлаб, яна тижоратга 
зўр берамиз.
... – Олти ойча бўлди, - дедим жавобни куттирганимдан ҳижолат бўлиб. 
Узтоз ним табассум билан гапира бошлади. 
-Мусо алайҳиссалом Аллоҳга эркаланиб дуо қиларкан. Бир куни шундай 
дуо қилиб турса, нидо келибди “Эй, Мусо, бошқа эркаланиб дуо қилмагин!”. 
Мусо алайҳиссалом бу гапни эшитгач, илтижо қилиб “Ё, Роббим, шу вақтгача 
шундай дуо қилардим, аммо танбеҳ эшитмагандим, сабабини менга билдир 
Аллоҳим”. Аллоҳ таоло жавоб берибди. “У пайтларда онанг тирик эди”. Она дуо 
қўрғони. Мен онамнинг дуоси билан шу даражаларга етганман. Абдуллоҳ ҳам, 
сен ҳам дуо кучи билан ҳимоялангансиз. Хизматларинг кам эмас, аммо фурсат 
бўлди дегунча, албатта уларнинг ёнига шошилинглар. Хизматини қилинглар. 
Омонат дунёда омон бўласизлар. Ота-онангизга пул ажратиб турасиз, бу барака 
омили. Савдоингиз шунинт учун гуллайверади. Ҳолидан хабар олсангиз, жаннат 
эшиклари очилади. Ҳа, майли асли бошқа сабаб билан чақиртиргандим. Бир 
ўгитим бор сизларга. Қалбингизга мухрлаб олинг. Ҳеч қачон бировнинг 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling